Литмир - Электронная Библиотека

-Э, нималар двоссиз, ока?Биз мижозлардан айрилиб, банкрот б╝лмоқчи эмасмиза.Одам алдаган барака топадими? Мана манинг визиткам.Узукка юз фойиз гарантия!Ман шу д╝коннинг эгаси Шишрылда б╝ламан.

Машҳур Исмигунна заргарнинг ╝гай ╝ғли Шишрылда Исмигуннаювгуч десангиз шаҳарда, борку, ҳамма танийди мани- деди д╝кондор.

-Энди хафа б╝лмайсизда, Шишрылда.Биз харидор, сиз сотувчи.Замонни ╝зингиз к╝риб турибсиз.Одамлар манфаат й╝лида бирининг д╝пписини бошқасига кийдириб кетишяпти.Камбағални туянинг устида ит қопибди дегандай, қишлоқ қиримдан келиб, озиб -ёзиб битта узук сотиб олиб, оғзимиз ошга етганда бурнимиз қонамасин дейманда -деди Холб╝ри.

-Гап й╝, ока.Бу сизнинг хуқуқингиз -деди Шишрылда, ҳушмуомалалик билан.

Холб╝ри д╝кондорнинг гапларига ишонсада, ҳар эхтимолга қарши Шишрылдадан кафолат хати ёздириб олди.Бу маҳал ташқарида магазин, ресторан ва кафеларнинг ойналарини ювиб, куз ёмғири ёғар эди.Эр -хотин етаклашиб ташқарига чиқаркан, Холб╝ри улкан қора соябонни очиб, қ╝лтиғидан тутганича пинжига кирган хотини билан ёмғирда ойнадай ювилган й╝лак б╝йлаб кета бошлади.Й╝ловчи машиналар уюри манглай ойнаювгичларини тинимсиз ликиллатганича к╝чани т╝лдириб турнақатор кетиб борар, й╝лаклар эса соябон тутган й╝ловчилар билан гавжум эди.Бекатларда улов кутиб турган й╝ловчилар ёмғирли й╝лга ╝йчан термулишган. Холб╝ри билан Нортожи худди осмонлар устидан сакраб ╝тгандай к╝лмакларни ҳатлай -ҳатлай иссиқ қахва ичиш мақсадида кафелардан бирига ╝зларини урдилар.Холб╝ри ёмғир ёғаётган палла кафеларда, кенг м╝л ойнага яқин стол теварагида ╝тириб, қахва ичишни яхши к╝ргани учун, бу гал ҳам кафе ойнасига яқин жойни танлади.

Улар официант келтирган қахвани иссиқ иссиқ х╝плаб, кафе ойнасидан ёмғирли к╝чага хаёлчан термулиб ╝тиришди.Кафе томидан тушаётган ёмғир суви шаршарадай шариллар, ойнага яқин б╝лган к╝лмак устида пуфакчалар жонли мавжудодлар каби тез тез ҳаракатланаркан, ёмғир суви ховуздаги бақалар сингари вақиллар эди г╝ё.Тортинчоқ, ялонғоч кузги дарахтлар қунишиб, ёмғир пардаси ортида совуқ душ олаётгандай, ювинаётгандай.

-Нега одамзод ёмғир ёғаётган маҳал ғамгин жимирлаётган к╝лмакларга соатлаб термулса ҳам т╝ймайди?Нега бундай пайтлар теварак жавониб жимиб, одамлар бир нуқтага термулади?Борлиқ ибтидоий қиёфа касб этиб, ёмғирнинг қадимий, ҳеч қачон медага тегмайдиган илоҳий қ╝шиғига қулоқ тутаётгандай, бу мангу шлягерни берилиб тинглаётгандай туюлади менга -деди Холб╝ри, қахвадан х╝плаб, худди ╝зига ╝зи гапиргандай.

Нортожи бир нима демоқчи эди, кутилмаганда қ╝шни столда ╝тирган ёшгина чиройли бир аёл ╝рнидан туриб: -Вой, Холб╝ри ака, бу сизмисиз?Ассалому алайкум!-деб юборди.

Бу гаплардан Нортожи ҳайрат ичра бир лахза қотиб қоларкан, бироз ╝зига келгач, Холб╝рига савол назари билан қаради.Холб╝ри ҳам қ╝лидаги кофе финжонини стол устига қ╝йиб, ╝рнидан турди.

-Ие, Сайёра сизмисиз?!Ва алейкум ассалом!Қалай, яхши юрибсизми?Келинг, бизнинг столга ╝тинг, ёлғиз ╝тирманг! -деди.Сайёра столга яқин келаркан, Холб╝ри у билан қ╝л бериб к╝ришиб, хотинини таништирди.

-Ҳа, айтгандай, танишинг, бу менинг турмуш ╝ртоғим Нортожи -деди.

-Вой, уйландингизми?Қандай яхши!Кенейим билан танишганимдан жуда хурсандман!Бахтли б╝линглар! -деди Сайёра Нортожи билан ҳам қ╝л бериб к╝ришаркан.Кейин Нортожининг ёнидаги курсига ╝тирди.

-Нортожи, эсингдами, мен сенга Илтижо деган қиз ҳақида гипириб бергандим?Бу Сайёра ╝ша Илтижонинг яқин дугонаси б╝лади -деди.Кейин Сайёрага савол бериб:-Қалай, дугонангиз ҳам яхши юрибдиларми? -деди.

Сайёра нима дейишини билмай, бироз ╝йланиб тураркан, хомушланди.Кейин чуқур х╝рсиниб қ╝йди.

-Ҳа, тинчликми?Нима, Илтижо... -деди Холб╝ри Сайёранинг олиб қочаётган к╝зларига ҳавотирли қараб.

-Илтижо ҳам юрибди... Сизга нима десам экан... У шол б╝либ, фалажланиб, узоқ вақт касалхонада даволанди.Лекин дардига Худо шифо бермади... Ота онаси ҳам топган тутганини Илтижонинг соғайиши й╝лида сарф қилди.Ҳамкасблармиз, манаман деган профессорлар ҳатто унинг умуртқасидан укол қилиб ҳам к╝ришди.Аммо натижа чиқмади.У ҳозир ногиронлар аравачасида ҳаракатланади.Анчадан бери ота онасининг уйида яшаяпти.Қайнонаси ёмон хотин экан.Менга шол келиннинг кераги й╝қ деб уйидан хайдаб юборибди.Айтишича эри касалхонага ҳам бормай қ╝йган экан.Ҳозиргача ҳам уни й╝қлаб келмабди.Ҳатто битта х╝розқанд к╝тариб боласини к╝ргани келмаган отани қандай тушиниш керак?Тошбағир одамлар экан.Мен тез тез бориб, Илтижодан ҳабар олиб тураман.Талабалик даврларимизни, айниқса "Қовункапа" қишлоғига хашарчи б╝либ борган дамларни соғиниб эслаймиз.Илтижо ╝ша чоғларни эслаб йиғлайди... Ҳаммадан ҳам бечоранинг боласига раҳмим келади.Дадасига ичикканиданми ё онасининг аҳволини тушуниб, изтироб чекадими, ҳар ҳолда озиб, калиддай б╝либ қолган бечора.Ховлиларида бир ╝зи ╝йинчоқ машинасида қум ташиб ╝йнаб юради... -деди Сайёра, к╝з ёшларини к╝рсатмаслик учун дераза тамонга ╝грилиб.

Бу гапларни эшитиб, Нортожи билан Холб╝ри бир бирларига термулиб, ╝йланиб қолдилар.Нортожининг к╝злари к╝з ёшлардан ялтирар эди.

25 боб

Тумандаги одамлар

Холб╝ри одамзод руҳига осудалик, ҳаловат бағишлайдиган қалин кузги туманлар аро кимсасиз яйдоқ далаларда севимли этюднигини елкасига осганича ёлғиз бир ╝зи дайдиб юришни яхши к╝ради.У туманларда ғира шира к╝ринадиган дарахтларнинг ╝йчан силуэтларига соатлаб термулса ҳам т╝ймайди.Туманлар қамраган кузги ╝тлоқда жимгина ╝тлаётган сигир ё отни к╝рса, тамом. У ╝ша манзарадан нигоҳини узолмай, тизза б╝йи ╝сган ╝т -╝лан ичра ағрайганича даштдаги юмронқозиқ сингари қаққайиб тураверади.Туманлар жимлиги донишманд одамлар сукунатига ╝хшайди.Бу сокин сукунатни танасига қулоч етмас бақатеракларнинг қир учидаги новдаларида ╝тирганича тумшуқларини охиригача очиб, боғларни бошига к╝тариб, бор кучи билан қағиллагувчи қарғалар товушигина бузади.Туманли боғларда чирт чирт жони узилиб ерга охиста қ╝наётган хазонларнинг илоҳий шивирику Холб╝рининг жони дили.Айниқса, куз оқшоми унда туманли далалар қаърида ер шудгорлаётган ёлғиз тракторнинг хорғин товушлари билан хуррак отаётгандай таасурот қолдиради.

-Қайнотамнинг трактори -дея фахр билан ╝йлаб қ╝яди ╝шандай пайтлар Холб╝ри.Унинг қайнотаси гарчанд ичкилик ичсада, ╝зи яхши одам.Эсида, Холб╝ри билан Илтижонинг т╝йида у ажойиб табрик с╝зи айтганди.

-Ассалому алайкум, узоқ -яқиндан келган азиз меҳмонлар! -деди у кепкасини т╝ғрилаб кияркан. -Мен бугун қизим Нортожининг шундай рассом йигит билан турмуш қураётганидан жуда мамнунман.Куёвим Холб╝ри билан бизни боғлаб турган муҳим бир к╝ринмас ришта бор.Мен ижозатларингиз билан шу риштага т╝хталмоқчиман.У ришта нима деб с╝расангиз агар, мен табиатга, г╝залликка б╝лган меҳр дея жавоб бераман.Мана мен трактор ҳайдайман ва баҳорий далаларда ер бағирлаб учгувчи қалдирғочлар парвозини кузатиб: -ишқилиб шу шиддат билан учаётган қалдирғочлар ердаги кесак -песакка урилиб кетмасинда дея ╝йлаб, ҳавотирланаман.Тонги дала ва ╝тлоқлар устида т╝рғайлар чийиллашини, икки ёни ╝т -╝ланлар билан қопланган с╝қмоқлар устида тентираб сассиз -садосиз учиб юрган капалакларни, узоқ узоқларда сайрайдиган попишакларнинг ҳасратли овозини севаман.Бу нарсаларни к╝риб, эшитиб завқланиш учун рассом б╝лиш шарт эмасдир балки.Биз оддий тракторчилар табиат манзараларини руҳ билан туйсак, рассомлар б╝ёқда акс этдирадилар.Шоирлар эса у г╝зал туйғуларни с╝з билан ифодалайдилар.Манабу шаҳарлик машҳур отарчи укамиз Запарғанига ╝хшаганлар у г╝залликларни ╝з қ╝шиқларида тараннум этадилар.Шахсан мен емоқ ичмоқдан, ухлашдан бошқани билмайдиган т╝пори, туйғусиз одамни жинимдан бадтар ёмон к╝раман.Унақа одамни кенг бедопояга хайдаб, ортидан КА -700 русумли тракторда қувлаш керак.Етай деганда уни циркда ҳайвонларни урадиган узун қамчи билан шундай савалаш керакки, ҳар зарба текканда унинг пуфайкаси ёрилиб, пахтаси чиқиб қолаверсин.Қамчи зарбидан д╝пписи ҳам титилиб, пилтаси чиқиб, т╝зғиб кетсин.Мен шундай ҳасратлар т╝ла юрагимни ёзиш учун баъзан далада ╝тлаб юрган эшакками, сигиргами, эчкигами гапириб, хуморимдан чиқаман.Чунки одамлар мени тушунмайдилар, мен эса одамларни.Улар мени алкаш деб ╝йлайдилар.Бир куни ишонсаларинг, атайлаб тракторимда шаҳарга бориб, зоопаркка кирдим.Қафаслардаги маймунлар билан саломлашиб, уларни конфет, олмалар билан меҳмон қилувдим, бечаралар хурсанд б╝либ, қафасда у ёқдан бу ёққа сакраб, "У у! И-и! А-а!" дея шовқин солдилар.Маймунлар бир -бирларига жуда меҳр -оқибатли б╝лар экан.Улар бир -бирининг битини қараб, тутилган битлар увол б╝лмаслиги учун уларни худди писта чақаётган одам ╝хшаб еб ╝тиришаркан. Шундан кейин мен б╝йни беш олти метр келадиган жирафа билан баланд овозда суҳбатлаша бошладим.-Жирафа, ҳой жирафа!Сенинг б╝йнинг узун.Бундай қарачи, далада аграном билан михайник мени излаб юрмаганмикин?! -дедим.Шу маҳал битта мелиса бола келиб: -Ака, озгина ичиб олибсиз.Унақа жамоат тартибини бузиб, зоопаркимиздаги хайвонларни буйтиб қ╝рқитманг -дея мени к╝чага хайдаб чиқарди -деди у.

34
{"b":"614209","o":1}