Литмир - Электронная Библиотека

Бу гапларни эшитиб, қиз б╝йнидаги харир р╝моли билан оғзини т╝сганича нозик елкаларини силкитиб астойдил кула бошлади.

Кейин: -Товба, сизни рассом десам, қизиқчи ҳам экансизда а? Ҳеч жаҳонда пахта териш нормасини бажармаган талабани ҳам дорга осадиларми? -деди у кулишда давом этаркан.

-Энди, йигит кишига етмиш хунар оз дейишадику машойихлар.Хар т╝кисда бир айб деганларидай, шунақа ҳазил мазах деса томдан ташлайдиган қизиқчилик одатим бор.Зерикмай ҳазиллашиб турайлик дедим -да, оппоқ қиз. Лекин, керак б╝лса, пахта теришда сизга ёрдамлашишдан ҳам тоймайман.Ёрдамчиларга ҳам ёрдам керак ахир.Медицина тили билан айтсак, "тез ёрдам" -деди Холб╝ри.

-Э, Худо сақласин. Ҳеч бандани тез ёрдамга мухтож б╝лгулик қилмасин -деди қиз.

-Яхши. Унда тез эмас, сал секинроқ ёрдамлашаман - деди Холб╝ри илжайиб.

Қиз яна кулди. Кейин худди муҳим бир нарса ёдига тушгандай ялт этиб йигитга қараркан: -Кечирасиз, Холб╝ри ака, сиз одамнинг суратини ҳам чизасизми? Бизнинг шаҳарда рассомлар хиёбонларда ╝тириб олиб, ╝тган - кетган одамларнинг суратини чизиб беришади.Мен ҳеч суратимни чиздирмаганман.Агар сиз чизиб берсангиз, портретимни дугоналаримга к╝рсатиб, мақтаниб юрардим - деди Илтижо.

-Яхши - деди Холб╝ри ва мато қопланган ромлардан бирини олиб, этюдникка махкамларкан, қизга қилт этмай кулиб туришни буюрди.

-Аввал к╝мир билан қоралама қиламиз, кейин... деди у қизнинг д╝ндиққина оппоқ юзларига, шахло к╝зларига, ғунчадек лабларию, оққушникидай силлиқ б╝йинларига бир зум ╝йчан термулиб.

Холб╝ри чизишни бошлаши билан қиз лунжларини шишириб, кутилмаганда кулиб юборди.

-Ие, кулмангда.Ахир қилт этмай ╝тиринг дедимку сизга -деди Холб╝ри, гоҳ қизга қараб, гоҳ ромматога к╝з югиртириб, бадиий к╝мир билан тез тез қоралама қиларкан.

-Кулгим қистаб кетяптида -деди Илтижо яна қайта жиддийлашишга тиришиб.

Холб╝ри бир зум чизишдан т╝хтаркан, битта оппоқ б╝либ очилган пахта чаноғини банди билан узиб, қизнинг қуюқ ва майин сочларига, чаккасига қистириб қ╝йди.С╝нг яна ишга ш╝нғиди.

Илтижо қилт этмай ╝тирсада, ҳамон к╝з қири билан этюдникка қараб турар, суратининг қай й╝синда чизилаётганини билгиси, матодаги тасвирга қарагиси келарди.

-Яхшилаб чизяпсизми? Яна карикатурамни чизиб қ╝йманг! -деди у. С╝нг сабрсизланиб: - Ҳали узоқ ╝тиришим керакми? Б╝йним толиб кетдику -деди.

-Ҳечқиси й╝қ, сабр қилинг. Кечаси б╝йнингизга тахта боғлаб ётсангиз, эрталабгача дардингиз мусаффо б╝либ кетади, Худо ҳохласа - деди Холб╝ри.

Қиз доҳий мавзалейи кираверишидаги соқчи каби қотиб турган куйи, ╝зини тутолмай силкиниб овозсиз кула бошлади.

-Кулманг. Шайтон васваса қиляпти сизни. Мен ҳам бир гал бандаликни бажо келтирган худосизлар жамиятининг собиқ раисига патаха ╝қигани бориб, мусибатхонада кулиб юборганман. Қисқаси, воқеа бундай б╝лган. Оёқ учида секин секин юриб бориб, чорпоя қирига омонатгина ╝тирсам, муллаваччалар билан қори акалар менга "қани, ╝қисинлар" дегандай м╝лтайиб қараб турибдилар.Мен ҳам авваллари худосизлар жамиятининг аъзоси б╝лганим учун дуо деган нарсани билмасдим.Бум бум. Аста қори акага қараб: -тақсир, ╝қисинлар -десам, қори ака ёнидаги пуфайка кийган ч╝ққисоқол одамга: - Сариқ домла, сиз ╝қинг -деди.Сариқ домла б╝лса, й╝қ, пакана домла ╝қий қолсинлар деди, ╝зини масъулиятдан ҳалос этиб.Жуссаси бироз кичикроқ домла б╝лса, дуо ╝қиш ╝рнига менга қараганича бутун танаси билан силкиниб кула бошлади.Муллаваччалар ҳам.Ие, дейман, буларнинг том -поми кетиб қолганми? Ё товба, мусибатхонада ҳам куладими одам деган? -дея ╝йлайман нуқул.Бир маҳал битта йигит келиб, қулоғимга: -ака, кастимингизни тескари кийиб олибсиз -деса б╝ладими. Қарасам, ростдан ҳам кастимимнинг астари чиқиб турибди.Қаранг, шошилишда кастимни тескари кийиб кетаверибман. Қайдан кулги келди билмайман.Шайтоним тезмасми. Гоҳ кастимимга қараб, гоҳ сариқ домлага қараб, куляпман, куляпман денг, қани энди ╝зимни т╝хтата олсам. Астахфирулло десам ҳам кулгим т╝хтамайдида. Айниқса, норка телпак кийган пакана домлага қарадиму, ортиқ чидолмай портлаб кетдим г╝ё.Хуваххахахахаааа! - дея қахқаха отиб кулавердим. Ҳамма патахачилар, айниқса ╝лик эгалари кулиб қотиб қолишдида ╝зиям.Кулавериб к╝зларимиздан ёш чиқиб кетди.Шайтон алайхуллаъна шунақа ёмон б╝лар экан -деди Холб╝ри.

Унинг гапларидан Илтижо роса кулди.Охири кулгидан чарчаб, к╝з ёшларини б╝йнидаги харир шарфига артаркан: -Э, боринге -деди, ╝рнидан қ╝зғолиб.

Шу маҳал хирмон тамонда бир қиз Илтижонинг исмини айтиб чақира бошлади.

-Вой, дугонам Сайёра чақиряпти.Дахшатий домла мени с╝раяптилар шекилли.Тезроқ бормасам, деканимиз мени ╝қишдан хайдаб юбормасинлар тағин -деди ҳавотирли тараддудланиб Илтижо.Кейин шошиб Холб╝рига юзланаркан: -Суратим тайёр б╝лдими? -деди.

-Ие, мен фотографмидим сизга, бир зумда суратингизни чиқариб берсам.Ҳали б╝ёқ билан ишлашим керак.Қолганини эртага давом этдирамиз энди.Эртага сизни шу ерда кутаман.Албатта келинг, сурат чала қолиб кетмасин!- тайинлади Холб╝ри.

-Х╝п, албатта келаман, хайр! Эртагача! -деди Илтижо ва этагидаги бор пахтани орқалаб, ╝қариқни ёқалаганича хирмон тамон чопиб кетди.

2 боб

Севги оташи

Илтижо хирмонга келтирган пахталарни торозигар тарозида тортиб, рақамларни дафтарга тиркаган пайтлар пахта далаларига шом сукунати ч╝киб, тутун хиди сузиб юрган жимликда узоқдаги овозлар ҳам аниқ - тиниқ эшитила бошлади.Одамлар ҳатто искаптопар галаларининг аянчли ғинғилаган товушларини ҳам эшитишар, узоқдаги зовурлардан ва дарё соҳилидаги шолипоялардан бақаларнинг қайнаётган шовла товушини эслатгувчи вақир вуқури қулоққа чалинар, чигирткалар ҳам товушларини гоҳ баланлатиб, гоҳ пастлатиб, ╝зларининг ибтидоий, аммо одамзод минг марта эшитса ҳам зерикмайдиган қадимий қ╝шиғини куйлар эдилар.Илтижо курсдош дугоналари билан ой ёритган дала й╝лидан юрганича хориб - чарчаб, хашарчи талабалар ётадиган дала шийпонига етиб келди.Унинг қулоқлари дугоналарининг суҳбатларини эшитсада, маъноларни англамас, фикри ёди фақат бугун далада учратган одами, қувноқ рассом йигит Холб╝ри билан банд эди.Ювиниб, тараниб, кечки овқатга ╝тирганда ҳам у Холб╝рини муттасил ╝йлайверди.Унинг қиёфасини к╝з олдига келтирган сари негадир ╝зидан ╝зи юзлари қизиб, иситмаси бор одамдай қизарар, рассом йигитнинг кулгили гапларини эслаб, қизларга сездирмай пинхона илжайиб қ╝яр эди.К╝п ╝тмай у эртага давом этдириладиган ╝з портретидан ҳам к╝ра рассом йигитни, Холб╝рини ╝йлаётганини, уни яна к╝ргиси келаётганини, соғинаётганини сезиб қолди ва ╝ша қувноқ йигитни бир к╝ришдаёқ севиб қолганини англаб етди.Ҳа, Илтижо Холб╝рини севиб қолган эди.Унинг аллақандай паришонҳотир б╝либ қолганини сезган дугонаси Сайёра ҳавотир билдираркан:-╝ртоқжон, сенга нима б╝лди? Мазанг қочдими? -деди.Илтижо эса дугонасини бадтар ҳайратлантириб, уни махкам қучоқлаб олдида, елкасига бошини қ╝йиб, йиғлаб юборди.

-Эй, Илтижо, сенга нима б╝ляпти?Гапирсангчи ахир!Биров хафа қилдими? Қани, менинг к╝зларимга қарачи -деди Сайёра, Илтижони ╝зига қаратиб.Илтижо к╝злари т╝ла жиққа ёш билан жилмаяр эди.Кейин Сайёранинг қулоқларига шивирлаб, рассом йигитни севиб қолгани ҳақидаги бор ҳақиқатни айтди.Дугонаси ҳаяжон ичра ҳайратдан к╝зларини чақчайтириб, нафасини ичига тортганича ╝рнидан туриб кетди.

2
{"b":"614209","o":1}