Литмир - Электронная Библиотека

-Шундай б╝либ қолдида, асалим.Энди нима қилишни ҳам билмайман! -деди саросимали овозда Холб╝ри.

-Э, Худойимей!Энди нима қиламиз а?Энди нима қиламиз?!Ахир сизни қамаб қ╝йишадику!Пичоқни қайга ташладингиз?!Балки жасадни одамлар уйғонмай туриб, эшакка юклаб олиб бориб, дарёга ч╝ктирармиз?Гапирсангизчи ахир, нега жим турибсиз?! -дея йиғлашда давом этди Нортожи, қ╝рқувдан қалтираб, қақшаб.

-Нортожи, ╝зингни бос.Энди б╝лар иш б╝лди.Жасадни дарёга ч╝ктирсанг, эртага к╝кариб, шишиб, сув юзасига чиқади.Ҳозир тараққий этган замон, жасадни ерга к╝мсанг ҳам, ёқиб юборсанг ҳам, бир куни барибир топишади.Эксгумация ДНК деган нарсалар бор.Бирон ёққа қочиб кетиш, беркиниш эса жазони оғирлаштиради ҳалос.Агар сенга йигирма йил беришадиган б╝лса, қочиб яшринганинг учун умрбод қамоқ жасига ҳукм қилинишинг ҳам ҳеч гапмас.Энди гап бундай.Мен ╝зим т╝ппа т╝ғри мелисахонага бораманда, шундай шундай деб очиғини айтаман.Қамаса ╝н йилга қамар.╬н йил ҳам д╝ппини айлантиргунча ╝тади кетади.Лекин сен, Нортожи, қамоқдан келгунингизча бошқасига турмушга чиқиб кетмайман деб вада бер, севгилим!..Эҳ, аттанг, қанча орзу нийятларимиз бор эдия!-деди Холб╝ри.

-Й╝қ, Холб╝ри ака, й╝қ!Мен сизнинг қамалишингизни истамайман!Яхшиси, пичоқ дастасида ╝з бармоқ изларимни қолдираманда, мен с╝йдим дейман.Хотин кишига қаттиқ тартибдаги жазо тайинланмайди -деди Нортожи.

-Й╝қ, й╝қ, севгилим, асло ундай қила к╝рма!Сени қаматиб, озодликда юргандан к╝ра ╝зимни бир ёқлик қилганим яхши! -деди Холб╝ри, Нортожини махкам қучоқлаб.Бир пайт кутилмаганда у ╝зини тутолмай, бутун танаси билан силкиниб кула бошлади.

-Вой, нега куляпсиз? -дея ҳайрон б╝лди Нортожи.

Холб╝ри кула кула: -Ҳазиллашдим, асалим.Қовунлардан биттасини с╝йиб қ╝йдим -деди.

Бу гапни эшитиб, Нортожи Холб╝рини болиш билан ура бошлади.

-Жинни!Томи кетган жинни!Юрагимни ёрай дедингизку! -деди у, Холб╝рини пар ёстиқ билан уриб. Холб╝ри ёстиқ зарбаларидан ҳимояланганича ҳамон ҳузурланиб куларди.

Нортожи то чарчагунча Холб╝рини қувлаб, болиш билан ураверди, ураверди, охири болиш йиртилиб, парлари т╝зғиб кетди.Шу -шу эр -хотин қовун с╝йилди дегунча кула бошлайдиган б╝лдилар.

Холб╝ри савдодан қ╝ли б╝шаган дамлар, с╝йилган қовунлар акс этган бир нечта натюрмртлар ишлашга ҳам улгурди. Улар шу тариқа қовунларни сотиб б╝лишлари билан шолига ҳам ╝роқ тушди.Шоли ╝рими бошланишидан то тугагунча Холб╝рининг онаси ╝роқда шоли ╝раётган келин куёвга чой қайнатиб, овқат -озиқ тайёрлайдиган ошпаз ролини ╝тади.Дарё соҳилига жойлашган шолипоялардаги шолилар олтиндай оғир бошоқларини к╝таролмай бир -бирига суяниб қолган.Юлғунлару жийдалар ╝сиб ётган қияликлардаги ╝т -╝ланлар, дельта томондаги сувга эгилган ёввойи толлар сарғайиб ётар, кузги осмонда гурас -гурас учаётган қушларнинг телба галалари ҳавода ╝з парвозларини тез -тез ╝згартириб, гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа б╝рондай гувиллаб ёприлар, узоқ -узоқларда минглаб қора нуқталар булутига айланса, гоҳ у нуқталар катталашиб, қушларга айланиб, шоли ╝раётган дехқонлар тамон яқинлашар эдилар.Шолипоя қиридаги д╝нгликда қуриган юлғун шох- шаббаларини ва тезакларни қалаб гулҳан ёқаётган Холб╝рининг онаси, баъзан кафтини куз қуёшидан қамашган к╝зларига соябон қилганича гуриллаб учаётган ╝ша қуш галаларига маҳзун термулар, умридан яна бир куз кетаётганини ╝йлаб, чуқур х╝рсиниб қ╝ярди. Д╝нгликдаги гулҳан эса қарс -қарс этиб ёнар, кузнинг ғамгин эпкинлари гулҳан тутунини гоҳ у ёнга гоҳ бу ёнга эгар, алвон учқунларни осмону фалакка шопирарди.Гулҳанга ╝рнатилган қоп -қора қумғон чор тарафдан ялаб юлқаётган оловнинг тилидан қитиғи келиб, кулиб, қах -қаха отар, қайнарди.

Шу маҳал жийда шохига илиб қ╝йилган транзисторли радиодан ╬збекистон халқ ҳофизи Бобомурод Ҳамдамов ижросидаги бир дилрабо қ╝шиқ янграй бошларкан, Холб╝ри билан Нортожи қ╝лларида ╝роғу шолилар тутами билан қ╝шиқ оҳангига мос ҳаракатлар қилиб, ╝йинга туша бошладилар.

-Галди галам гашлы яр, ишва билан яныма!

Киприклариии дааам ба дам наштар қадар жаанима!

А -аааай, галды галам гашлы яр...

Холб╝рининг онаси ёнбошга ташлаб ╝йнаётган келини билан ╝ғлининг бахтли ҳаётига қараб туриб, унсиз йиғларкан, жилмайганича севинч к╝з ёшларини р╝молининг учига артди ва к╝з ёшларини к╝рсатмаслик учун гулҳан тамон ╝грилди.Қ╝шиқ тугаб, келин куёв рақс тушишни т╝хтатаркан, Холб╝ри онасининг ёнига яқин келиб:-Онажоним, йиғлаяпсизми? -деди уни юпатмоқчи б╝либ.

-Й╝қ, нега йиғлайман болам?К╝зимга гулҳан тутуни кирди шекилли -деди она, қумғондаги қайноқ сувга қуруқ чой ташларкан.Шундан кейин улар д╝нглик устида ╝тириб, Худо юборган неъматлар билан чой ичган эдилар.Кейин Нортожининг дадаси Ғойиб тракторчи ╝риб, боғлаб, ғарамга босилган шолиларни ╝з тракторида баланд жарликлар устидаги хирмонга бепул элтиб берди.Холб╝ри шоли боғларини боғламлардан ечиб, хирмонга доира шаклида ёйиб чиқаркан, кайфи ошиб қолган қайнотасидан калитни олиб, тракторни ╝зи хайдашга қарор қилди.Ғойиб тракторчи тракторни куёвига ишониб топшириб, уйга ж╝нади.Шундан кейин Холб╝ри билан Нортожи трактор кабинасида ╝тирганларича худди цирк гумбази узра айланаётган мотоциклчилар каби хирмонда шоли бошоқларини янчиб айлана бошладилар.Шоли янчиб б╝лингач, улар донни похолдан ажратдилар.Энди т╝плаб, уйиб қ╝йилган шоли донини шопириб, донни ҳас -хашакдан тозалашлари керак эди.Бу орада Холб╝рининг онаси қалин дастурхонга ╝ралган кечки овқатни олиб келди.Баланд жарликлар устидаги, юмшоқ похол устида ╝тириб, ботаётган қуёш нурларида сувлари қизариб, ёйилиб оқаётган дарёга термулганича овқат ейишнинг завқини ҳеч нарса билан тенглаб б╝лмаса керак.Айниқса қуёш ботиб, нариги соҳилда қорайган дарахтзорлар ортидан ой оҳиста к╝тарилаётган палла!Кечки овқатдан кейин Холб╝ри латта боғланган узун ч╝пакни топ - тоза супурилган хирмон марказидаги дон уюми устига санчди.Қ╝лбола флюгер шамолнинг қай тарафдан эсаётганини белгилаб бераркан, Холб╝ри ёғоч куракни қ╝лига олдида, дехқонлар удумига к╝ра Бисмилло деб, дуо ╝қиб, шолиларни ҳавога отиб, ойдинда шоли шопира бошлади.Шоли донлари ҳавога отилган маҳал шамол кераксиз қипиқларни бир томонга учирар, тозаланган дон хирмонга қайтиб тушарди.Нортожи жийданинг тиконли новдаларидан қилинган жоруб супиргида ҳас ҳашакларни, қипиқларни супириб сидирар, Холб╝ри шопираётган дон ерга худди савалаб ёғаётган куз ёмғири каби шивирлаб тушарди.Охири Холб╝ри шоли шопиришдан чарчаб, хордиқ чиқариш учун похол ғарамга хорғин суянган куйи дарё делтаси устида порлаётган шулаафшон ойга термулиб қолди.Нортожи ҳам жоруб супиргини ташлаб, Холб╝рининг ёнига келиб ╝тирди.Холб╝ри Нортожини б╝йнидан қучиб, унинг юз к╝зларидан ╝пиб қ╝яркан, иккалалари с╝зсиз юлдузли осмонга, порлаётган ойга узоқ термулдилар.Энди улар ╝ша кузги ой порлаган шомлар ҳасратини бир умр ёдидан чиқаролмасалар керак.╬ша кузги завқли меҳнат -машаққатлар чоғи Холб╝ри, қ╝лларига пул тушиши биланоқ шаҳарга бориб, Хотини Нортожига биронта яхши тилла узукми, сирғами совға қилишни нийят қилиб қ╝йган эди.Мана, нийятига етиб, у хотини билан шаҳар кезиб, тилла тақинчоқлар сотадиган д╝конларни айланиб юрибди.У нарсаларни танлашда юксак дидга эга б╝лган рассом эсада, аёл тақинчоқларини танлашда хотинининг райига қарар, витрина ортидаги у ёки бу тақинчоқни к╝рсатиб: -Мана буниси ёқадими? Бунисичи? дея с╝рарди.Ниҳоят улар битта бриллиант к╝зли тилла узукни харид қилдилар.Холб╝ри узукни ҳар тамонлама айлантириб к╝здан кечираркан, сотувчига қараб: -Оғайни, узук тилласи 583 пробалик экан.К╝зидаги бриллиант тоши ҳақиқийми?Тағин эртага сур -сур қилиб б╝ғишиб юрмайлик -деди кулиб.

33
{"b":"614209","o":1}