Литмир - Электронная Библиотека

Десам, эшик ортидан биров: -Гражданин Зулмат ибн Қулмат!Хаддингиздан ошманг! Нега давлат хизматчисини хақорат қиляпсиз?!Мен участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев б╝ламан!Қ╝лимда тинтув ╝тказиш учун прокурорнинг ордери бор! Ширкат омборидан катта миқдорда дориланган уруғлик чигит ╝ғирланиб, қ╝лбола пахта мойи ишлаб чиқарадиган кичик корхоналарга сотиб юборилган!У дориланган чигитдан олинган пахта мойи инсон саломатлиги учун хавфли дейишмоқда!Қисқаси шу жиноий иш б╝йича гумонланувчи сифатида сизни ҳам с╝роқ қилишимиз керак!

Эшитяпсизми?!Зудлик билан эшикни очинг!Акс ҳолда йигирма метр ортга тисарилиб туриб, бор кучим билан югириб келиб, елкам билан уриб, эшикни синдириб кираман! деди.

Мен ╝рнимдан туриб, батинкаларимни товушсиз кийдимда, Қоғозқоп Қорбобоевни чалғитиб, вақтдан ютиш учун гапни айлантирдим:

-Ҳа, сал й╝талиб нетиб, шарпа қилиб келадида, одам деган!Қизилиштон деганимга хафа б╝лма, начанник!Қизилиштон б╝лсанг қания, ярмингни ёзга, ярмингни қишга қ╝ярдинг!Қизилиштонлар б╝лмаса, дов -дарахтларни қурт -қумурсқа босиб, ютаминга бой мевали боғлар қуриб қоларди!Бир гал ╝зинг айтувдингку, 'Баъзан дала даштда, дарё соҳилидаги юлғунзорларда, пистирмада ╝тирган чоғларим узоқ узоқларда дарахтларни тақиллатаётган қизилиштонлар овозини эшитиб, болалигим ёдимга тушади, к╝зларимга ёш келади' деб!-дедим мен ва югириб бориб, деразадан пастга сакрадимда, ╝зимни ж╝хоризорга урдим.Лекин мен галварс т╝ппа т╝ғри Қоғозқоп Қорбобоевнинг шогирдлари пистирмада ╝тирган жойга қараб югирибманда.Оёғимдан чалиб йиқитишиб, қ╝лларимни қайриб, бир зумда қ╝лга олишди, аблахлар. Яхшиям, шу пайт хотиним д╝кондан қайтиб келиб, мени хижолатли вазиятдан қутқарди.У ╝ша дориланган чигит ╝ғирланган кеча, эрим уйда эди дея мени қамоқ жазосидан қутқариб қолли.Участка нозири Қоғозқоп Қорбобоев мендан ноқонуний хибсга олинганим учун узр с╝ради -дерди у т╝хтовсиз валдираб.

Зулмат ибн Қулмат дала й╝ли четидаги толга суяб қ╝йилган байкер рулли велосипедни к╝ргандагина гапиришдан т╝хтади ва шишадошларига ╝грилиб, паст овозда: -Тсс! Жим!-деди.Майх╝рлар таққа т╝хтаб, жим б╝лдилар.Зулмат ибн Қулмат паст овозда гапира бошлади:

-Худо берман деса шунақа б╝лади.Мана, бош оғриқ дорига пул топилди.Мен ҳозир анави великни миниб қочаман.Сизлар ортимдан чопасизлар.Агар эгаси чиқиб қолса, шунчаки ҳазиллашувдик деймиз қ╝ямиз.Эгаси й╝қ б╝лса, уни й╝лда биронтасига сотиб юборамиз.Ёки ароққа алмаштирамиз -деди у.

Шундай гаплар билан Зулмат ибн Қулмат велосипедга яқинлашувдики ҳамки, юлғун буталари ортида кимгадир гапираётган одам овозини эшитиб, т╝хтади.Бошқа алкашлар ҳам бир бирларига қараганларича қотиб қолдилар. Кимдир юлғун буталари ортида ширакайф овозда кимгадир гапирар, майх╝рлар ╝зларига ╝хшаган шиша ғариб одамлар яримтани майдалаб суҳбатлашиб ╝тирибди шекилли дея ╝йлаб, уларнинг мийясида ароққа шерик б╝лиш фикри туғилди. Лекин улар ширакайф одам гапларини тинглаб, ҳайратдан бадтар анграйиб қолдилар.Чунки у юлғун буталари орасида беғам ╝тлаб юрган эчкига гапирар эди.

-Яғир эшак, сен менга эътибор бермай, гапларимни жимгина тинглаб, ╝тлайвер-дея гапира кетди юлғун буталари ортида ╝тирган одам.С╝нг давом этди: -Менинг валдираётганимдан ҳам ҳайрон б╝лма.Ҳа, озгина отиб олганман..Худо ҳохласа, қизимни узатган куним, т╝йда бир т╝йиб ичаманда, шундан кейин ичкиликни бутунлай ташлайман.Нега десанг, қизим Нортожи ╝з бахтини топди.Яхши нийят ярим мол деб т╝ғри айтишган экан.Мен ╝зим шу рассом Холб╝ри бизга куёв б╝лса деб нийят қилиб юрардим.Мана, нийятимга етдим шекилли.Хотиним Каполатхон ҳам, қизим ҳам хурсанд.Ичкиликни ташласам, улар янада хурсанд б╝ладилар.Т╝ғриси, ичкилик ичмайдиган одамларга ҳавасим келади.Бир гал, дегин, гузарда улфатлар билан яримтани майдалаб ичиб ╝тирсак, маҳалла масжидининг мутавалиси Камаридин қори домла сигир етаклаб ╝тиб қолдилар.Шунда менинг қори домлага ҳазил қилгим келиб, тилим қичиб: -Ҳа, қори ака, й╝л б╝лсин?!Сигирингиз т╝хтовсиз марайверганидан уни чорвачилик фермасидаги т╝рт оёқли 'д╝хтир'га к╝рсатгани опкетяпсизми дейман?! -дедим.Ҳамшишалар гурр этиб кулиб юборишувди, Камаридин қори домла т╝хтаб, мийиғида жилмайиб қ╝яркан, бизга танбех берди:

-Ҳа, эси й╝қлар!Куппа кундуз куни, ╝рта к╝чада, ҳеч кимдан уялмай ароқ ичиб ╝тиришларингни қара.Ҳе, аттанг!Ҳаммангнинг сочи соқолинга оқ оралаб, ёшларинг ҳам бир жойга бориб қолли.Бола чақаларинг катта б╝ляпти.Бу умр деганлари шув этиб ╝тади кетади.Қиёмат куни Худонинг оллига борганда нима деб жавоб берасанлар?!Бунинг ╝рнига охиратни ╝йлаб, масжидга чиқиб, ҳеч й╝қ бомдодни ╝қиб туришсанг ╝ласанми, а, эй жойномоз устида жонинг чиқиб кетгурлар! -деди у.

Мен суҳбатни давом этдирдим.

-Гап й╝қ, оқсоқол!Масжидга чиқманган номард!Фақат битта шарт билан.Шу ароқдан юз грамм ичиб юборсангиз, эртага саҳар туриб, тахорат олиб, ҳаммамиз масжидга чиқиб, бомдод номозини сизга иқтидо қилиб ╝қиймиз! -дедим.

Қори ╝йланиб қолди.Кейин: -Ростдан масжидга чиқасанларми? -деди ишонқирамай.Биз ж╝р б╝либ, бир овоздан: -Ҳа! -дедик.

Шу гапдан кейин Камаридин қори домла сигирини ариқ б╝йида ╝сган теракка боғлаб: -Опке, ароғингни! -деди.Биз бир биримизга қараб, бир зум ҳайратланиб қолдик.Кейин шишадаги ароқ билан, пиёлани олиб, қори домла турган жойга югирдик.

Мен,оббо қори акае, деганимча пиёлага ароқдан қуйиб, Камрадин қорига узатдим.Қори пиёлага менсимайгина назар ташлаб: -Мен сенларга қалдирғочмидим, олис Африкада чанқаб Нил дарёси сувидан бир қултимдан ичгани.Бор анави пожарный щитдаги қизилга б╝ялган пақирни олиб келиб, ╝шанга қуй ароғингни -деди.

Бизнинг ҳайратдан бадтар оғзимиз очилди.

-Э, қойиле!Бу дейман, қори домласи тушмагур, ╝злари ҳам а?.. Биз пиёлада ичсак, сиз бира т╝ла... -дедим мен ҳамон ҳайратимни яширолмай.Кейин кимдир челакни олиб келди.Мен уни ариқдаги сувда яшилаб чайқадим.С╝нг бор ароқни челакка қуйиб, қорига узатдим.

Қори челакни оларкан: -Аввал бу ароқни сигирга тутиб к╝райчи -деди ва ароқ қуйилган пақирни сигирнинг тумшуғига яқин олиб борди.Сигир ароқнинг бадб╝йидан жирканиб, ортига шундай тисарилдики, унинг б╝йни ч╝зилиб, к╝злари чаноғидан чиққудай б╝либ, азбаройи таранглашган арқон узилиб кетай деди.

Шундан кейин Камаридин қори домла ароқ қуйилган челакни менга қайтариб бераркан: -Й╝қ, б╝таларим, ҳатто хайвон ҳам хазар қиладиган бу ичкиликни мен ичолмайман! -деди.Кейин сигирининг арқонини ечиб, индамай й╝лига равона б╝ларкан, бу воқеа бизга жуда қаттиқ таъсир қилди.Эртасига саҳарда д╝ппи чопонларни кийиб, масжидга чиқдик.Бир чиройлик номоз ╝қиб юрувдим.Хотиним Каполатхон, қизим Нортожи ҳам бехад хурсанд эди.Лекин к╝п ╝тмай менга к╝з тегдими, билмайман, ҳайтовур яна ичкилик ичишни бошлаб юбордим.Яна шиша ғарибига, ичкиликнинг қулига айланиб қолдим.Бу ичкилик жуда ёмон нарса б╝лар экан.У инсонга ва унинг оиласига фақат кулфат келтираркан.Мана, яқинда олис ва с╝лим шаҳарда ахлат титиб юрадиган алкаш Зулмат ибн Қулматнинг хотини Ғиштхон шу ичкиликнинг орқасидан, мастликда оғзида сигаретаси билан ухлаб қолиб, уй пуйи билан ёниб кетди.Жасади куйиб кетган экан, ҳамқишлоқлар уни аранг танидилар.Ҳеч кими й╝қ ғариба эди, раҳматли.Ким билади, балки яримта ароққа имонини сотадиган Зулмат ибн Қулмат унинг пулларини ╝ғирлаб, ╝зини ╝лдириб, уйга ╝т тортиб юборганми?..Яхшиям раис Исканақул Каркидонов Ғиштхоннинг дафн маросимига пича маблағ ажратиб, уни маҳалла аҳли чиройли қилиб, дафн этдик.Унинг қабрига белги сифатида бир дона пишиқ ғишт қ╝йилди.Эҳ, шунақа гаплар, яғир эшак! -деди чуқур х╝рсиниб, буталар ортидаги одам.

22 боб

Ойдин далалар сукунати

28
{"b":"614209","o":1}