Литмир - Электронная Библиотека

-Ҳ╝п, гапни ч╝змай ╝ша балиқ ҳақидаги шеърни ╝қингчи қани - деди Нортожи.

- У шеърнинг бир мисрасини айтиш билан кифояланаман -деди Холб╝ри.

Х╝ракка алданиб нодон балиқ дарёдин айрилди.

Шоир балиқларнинг х╝ракка алданиб, қармоққа ишинишлари ва дарёдан айрилишлари ҳақида ёзар экан, бу мисрада Қорадарёни эмас, ХУДОнинг қирғоқсиз, поёнсиз РАҲМАТ ДАРЁСИни назарда тутмоқда.Одам эса феълан балиққа жуда ╝хшайди. У ҳам шу балиқ каби тотли х╝ракка алданиб, гуноху маъсиятлар қармоғига илинади ва РАҲМАТ ДАРЁсидан маҳрум б╝лади.Шунинг учун халқимиз марҳумлар ҳаққига 'ғариқи раҳмат б╝лсин' дея дуо қилади.Яъни РАҲМАТ ДАРЁсида ч╝милиб, ғарқ б╝либ, гунохлардан поклансин дейдилар.Мен эса одам боласининг х╝ракка алданиб, қармоққа илинишини сираям истамайман.Жумладан сизнинг ҳам.

Нортожи, сизларникига совчиликка борган онамнинг дастурхони қайтмаганидан хурсандман.Лекин иккимизнинг ҳаётимиз ёлғон устига қурилмаса дейман.Яқин ╝тмишда пахта териш учун хашарга келган Тиббиёт Институтининг талабаси Илтижо исмли қизни севганимни, у қиз билан ╝ртамизда кечган ишқий саргузаштларни яширмай, бугун, шу ерда, сизга р╝йи рост айтмоқчиман -деди Холб╝ри.

Бу гапларни эшитиб, Нортожи ╝рнидан сакраб туриб, Холб╝ридан ҳимояланиш учун шошиб эшкакни қ╝лига оларкан, қайиқ яна хунук лапанглаб кетди.

-Нима?!Талаба қиз?!Ишқий саргузаштлар!..Э, Худо!Нималар деб валдираяпсиз?!..Қандай хаддингиз сиғди мени алдашга, лақиллатишга а?!..Аблах экансиз, Холб╝ри ака! Лекин мен сиз ╝йлаган қизлардан эмасман!..Қани тезда мени соҳилга элтиб қ╝йингчи!Акс ҳолда ҳозир шу эшкак билан уриб, бошингизнинг қатиғини чиқараманда, жасадингизни сувга улоқтириб, қайиқда ёлғиз ╝зим сузиб кетаман! -деди Нортожи, гольф чимзорида т╝пчани човган билан қулочкашлаб уришга шайланган миллиардер каби.

-Ие, ана ҳалос!╬зим ҳам ╝йловдима, т╝ғри гап нафақат бошқа одамга, ҳатто туққанинга, яъни онанга ҳам ёқмайди деб!Мен энди, ҳаётимиз ёлғон устига қурилмасин, т╝йимиз ╝тгач, эшитиб, нега ╝шанда бир оғиз айтмагансиз деб жанжал к╝тарманг дегандимда.Сиз б╝лсангиз дарров қизишиб...╬зингизни қ╝лга олинг, Нортожи! Майли, й╝қ десангиз, зорим бору з╝рим й╝қ.Қирғоққа элтиб қ╝яман -деди Холб╝ри.

Бир маҳал Нортожи эшкакни елкасига қ╝йган куйи, қийқириб кула бошлади.

-Юракдан ҳам бор эканку а, ╝тто дальнебойщик!Ҳазиллашдим! -деди, ҳамон хандон отиб кулганча.

Кейин жиддийлашиб, давом этди:

-Ҳазил ҳазилу, Холб╝ри ака, жиддий айтадиган б╝лсам, менинг ╝ша Илтижо деган хашарчи қизни севганингиздан, ва ҳатто унинг портретини чизганингиздан ҳам хабарим бор.У қизнинг қачон ва нима сабабдан сизни ташлаб, бошқа йигитга турмушга чиқиб кетганини ҳам жуда яхши биламан -деди у, эшкакка таяниб, нилуфарлар, к╝загуллар ва лотослар очилиб ётган жаннатий кенгликларга ╝йчан термулганича.

-Э, юракни ёрай дедингизку, Нортожи!Мен эшкак билан уриб, бошимнинг қатиғини чиқаришингиздан эмас, сиздан айрилиб қолишдан ╝лгудай қ╝рқаётган эдим -деди енгил тортиб, Холб╝ри.

-Т╝ғриси, мен ╝зим сиздан шу гапларни кутаётган эдим.Агар бугун шу ҳақда айтмаганингизда, сизга нисбатан ишончим с╝нарди ва қайтиб сизга яқин й╝ламасдим.Мана энди к╝нглим ҳотиржам б╝лди.Демак сиз алдамайсиз, ёлғончи, хиёнаткор эмассиз.Энди сизга ишонсам б╝лади- деди Нортожи, эшкакни жойига қ╝йиб.

-Уфф!Ҳудо бир сақлабдию а! О, меҳрибон Парвардигорим!Сен мени т╝ғрис╝злигим учун мукофотладинг, ╝зинга шукр! -деди Холб╝ри осмонга қараб.

Шу пайт Нортожи яна ҳаяжон ичра бақира бошлади:

-Вой, Холб╝ри ака!Қармоғингиз п╝каги й╝қолиб қолди!Тортинг қармоқни! -деди у.

Холб╝ри қармоқ дастасини тез қ╝лига оларкан, чиғириқни айлантириб, таранглашган лескани барабанга шахд билан ╝рай бошлади.

21 боб

Бутазордаги одам

Зулмат ибн Қулмат бозордаги пуллик хожатхонада мижозларга чипта сотиб, газета ва китоблардан торат қоғоз тайёрлаб, кесак ушатиб, бир чиройли ишлаб юрувди, унга к╝з тегди.Табиийки пуллик ҳожатхона директори имтиёзларга эга б╝лгани учун у бола -чақаларию қариндош уруғи билан хожатхонага бепул қатнаш ва б╝шаниш хуқуқига эга эди.Зулмат эса хожатхона директори келганда унга ушатилган сифатли кесакларнинг чангини 'касакуса касакуса касакуса' деб уч марта пуфлаб, ғазал айтиб узатиши керак эди.Зулмат ибн Қулмат мастликда хожатхона директорига сифатсиз кесакни узатган ва оқибат кесакдаги шиша синиғи каттанинг кетини кесиб кетган.Олий мижоз к╝п қон й╝қотиши оқибатида хушидан кетиб, етиб келган врачлар бригадаси уни замбилга солиб касалхонага олиб кетишган. Шундан кейин: -Сан боланинг ичкилик ичейкон ёмон одатинг бор экан, кейин чиптадан тушган пуллардан қайриб, эллик граммга масруф этайкон қ╝ли эгри, нопоклигинг жонга тегди деб бахона қилиб, уни эгаллаб турган лавозимидан четлатишди.╬шандан бери бедананинг уйи й╝қ, қайга борса битбилдиқ деганларидай, дарбадар юриб, гоҳ бозорда арава судраса, гоҳо бекатларда маршрутка автобусларга то овози б╝ғилиб қолгунча бақириб одам чақиради.Кайф берса керосинни ичадиган бу майх╝р кимсанинг топган тамоми тангасини т╝плаб, қовоқхонага кириб, бир истикон, ярим истикон ароқ ё вино ичишдан бошқа қизиқарлироқ машғулоти й╝қ.Фикру ёди ичкиликда.Зулмат ибн Қулмат бармен майда қилиб т╝ғраб қ╝йган турпдан сузмага белаб еб, газаки қилганича кун б╝йи оч - наҳор юраверади.Унинг ичадиган чойи ҳам ейдиган таоми ҳам ичкилик.Тинимсиз ичкилик ичавериши оқибатида Зулматнинг оғзи (Худоё товба қилдим) қари ч╝чқанинг оғзига ╝хшаб қолган.

Айниқса ташландиқ бинонинг ерт╝ласида, оқшомлар остига картон каробкаларни т╝шаб, уйқуга кетиш олдидан ясама тишларини олиб, сувли банкага солган маҳал.Бир гал у т╝нқайиб, ёмғирдан кейинги к╝лмакдан сув ичмоқчи б╝лганда, к╝лмакдаги ╝з аксини к╝риб, қ╝рқиб, ╝зи шундоқ ҳам ҳар замонда санчиб турадиган юраги ёмон б╝либ қолай деганди.Зулмат ибн Қулмат бугун ╝зининг туғилган куни муносабати билан ҳамшишаларига ҳақ бермоқчи.У алкаш шишадошларини ортидан эргаштириб, Қовункапа қишлоғи тамон, дала й╝лидан гандираклаб бораркан, й╝л й╝лакай бижир -бижир жавраб келарди.

-Д╝стларим!Бугун менинг худди юпун одамларга раҳми келиб, г╝ридан ╝з кафанини чиқариб берган ҳазрати Хотамуттоъи каби олийҳиммат, саҳий ва мурувватли алкаш эканимга гувох б╝ласизлар!Бир ёстиққа бош қ╝йган вафоли ёрим билан к╝ришмаганимизга ҳам анча йиллар б╝лди!Бечора мени кутиб, деразадан маъюс термулганича й╝лларимга интизор боқиб, соғинч, айрилиқ изтиробига чидолмай юм юм йиғлаган онлар, атрофида парвоналар гир айланиб учган ҳижрон шамчироғи дувиллаб т╝килган к╝з ёшларидан ╝чиб қолса керак.У менга к╝п яхшиликлар қилди, аммо мен нонк╝р у яхшиликларни тез унутдим.Аслида шу хотиним туфайли шаҳардаги пуллик ҳожатхонада бош чипта сотувчи фаррош лавозимини эгаллагандим. Мен ношуд ╝ша, лавозимни ҳам қ╝лдан бой бердим!Ичкиликка берилиб, сизларнинг сафингизга қ╝шилиб кетдим!Лекин ишончим комил, мен туфайли шунча йиллар ёстиғи яримта б╝лган қоши камоним, ғунча даҳоним, боғу баҳорим мени яна кечириб, оҳ чекиб йиғлаганича:-келдингизми, дадажониси!-дея қучоғимга ╝зини отади!М╝миним келди деб, қ╝ни қ╝шниларни чақириб, нақ икки юз кишилик дастурхон ёзиб, киши бошига биттадан арақ тортади!Оёғимнинг тагига ч╝чқа с╝яди!Араққа ч╝миламиз, ароққа!Эҳ, мен аблах шундай хотиннинг қадрига етмадима!Эсимда, бир куни хотиним капаратипдан яримта ароқ олиб келай деб к╝чага чиқиб кетувди.Мен ярми ичилган ч╝лоқ ароқни майдалаб, ахлатхонадан олиб келинган бир оёғи й╝қ, йиртиқ диванимизда кайф қилиб ётувдим.Бир маҳал эшик тақиллаб қолли.

Мен ╝рнимдан тургани эриниб, ётган жойимда: -Ҳа, қизилиштон, яна келлингма?!Қайдан ҳам мастликда нонни уватиб ебмана!Нонушоқларга мазах╝рак б╝либ қоллингма, текинх╝р қуш?!Бир бундай бошқа қизилиштонларга ╝хшаб сен ҳам қуриган дарахтларни, қарағай симёғочларни тақиллатиб, ҳалол меҳнат билан, пешона тери қилиб, қурт қумурсқаларни териб есанг б╝лмайдими, паразит!Й╝қол баттан! -дедим.

27
{"b":"614209","o":1}