Литмир - Электронная Библиотека

8 боб

Эшак билан суҳбат

Илтижо билан Холб╝рининг ҳайрлашиши жуда қайин б╝лди.

-Майли унда, Илтижо, ҳайр.Тез кунларда яна к╝ришамиз, Худо ҳохласа.Яхши етиб олинг.Йиғламанг, ахир шаҳар қочиб кетмаганку.Қолаверса, ҳозир Лайли, Мажнун, Фарходу Ширин, ёки Ромео ва Жулиетталар замони эмас.Бахтимизга қ╝л телефонлари бор...Ие, йиғламанг десам, яна йиғлаяпсизку.Қани, к╝з ёшини бас қилиб, ҳозироқ жилмайингчи.Эҳ, сиздан ажралиш мен учун ҳам нақадар оғир эканини билсангиз эди.Шу икки ой муддатда сизга шу қадар боғланиб қолдимки, ҳозир танамнинг тенг ярмини қилич билан кесиб, олиб кетишаётгандай туюлмоқда менга.Г╝ё юрагимни суғуриб олишаётгандай.Лекин, начора, вақт деганлари бешафқат ҳакам.Унга оддий одамлардан тортиб, қудратли ҳукмдорлару бойлиги дунёга сиғмайдиган бадавлат бойлар ҳам қарши чиқолмайди, уни ҳеч қандай куч т╝хтата олмайди.Вақт бор экан, бир куни инсон бор топган нарсаларидан, ╝зи севган инсонларидан, яқинларидан вақтинчалик эмас, бир умрга эмас, мангуга жудо б╝лади.Тушуняпсизми, абадул абад!Бу нарсани бир зум тасаввур қилмоқ, ҳис этмоқнинг ╝зи дахшат!Бундай жудолик қаршисида сиз билан бизнинг вақтинча айрилишимиз ҳеч нарса эмас.Ҳуллас, ҳалиги гап.Худо ҳохласа, сизларнинг уйингизга онам совчиликка борадилар.Ота онангиз рози б╝лган маҳал сиз унамай туриб олмангда ишқилиб -деди Холб╝ри.Илтижо Холб╝рига к╝злари т╝ла жиққа ёш билан жилмайиб қаради.Кейин у ҳам гапира бошлади: -Мен ҳам бу ажойиб қишлоқда юрагимни қолдириб, шаҳарга б╝м -б╝ш вужуд билан қайтаётгандайман.Лекин бу ёқларга келиб, сизни топиб олганимдан хурсандман.Бу далаларда сиз билан ╝тган ажойиб дамларни, бизни учраштирган пахтазорларни, иккимиз қайиқда сузган, баланд қамиш деворлари шамолларда майин шовуллаган, сон саноқсиз оппоқ лилиялар очилиб ётган дарё делтасини, иккаламиз гулҳан ёққан кунни, сизнинг ичагузди ҳангомаларингизни ҳеч қачон унутмайман.Сиз чизган портретни ота -онамга к╝рсатаман.С╝нг уни ╝зимнинг хонамга, шундоқ кароватимнинг устига илиб қ╝яман.Ҳар гал портретга қараганимда сиз ёдимга тушасиз.Телефонлашиб турамиз.Яна мен кетгач, бошқасини топиб олиб, телефон рақамларингизни ╝згартириб олманг! -деди у кулишга ҳаракат қилиб.

-Э, Худо сақласин -деб қ╝йди Холб╝ри.

Шундан кейин улар яна бир бор ҳайрлашдилар.Илтижо автобус ойнасидан Холб╝рига қ╝л силтар, нималардир дер, аммо ойна ортидан унинг овози эшитилмасди. Холб╝ри ҳам то автобуслар карвони к╝здан ғойиб б╝лгунича қизга қ╝л силтаб турди.Автоколонна илонизи қишлоқ й╝лидан олислаганича, туманлар қаърига сингиб кетди ва ╝зи башорат қилганидай Холб╝рининг ҳаёти Илтижосиз худди кузги кимсасиз далалар каби хувиллаб қолди.Уйда ундан бадтар эди.Мана у кечагина хашарчи талабаларнинг жарангдор кулгиларидан гавжум, бугун эса сукунат қаърига ч╝мган дала шийпони ёнида кузги далаларни, туманда жанубга учиб кетган қушларнинг б╝м б╝ш инларини ҳовучларида тутган дарахтларни, ╝ргимчак т╝рига ╝ранган бурганларни, Юлғун буталарини ва туманда ╝тлаб юрган эшакни б╝ёқда акс эттириш билан овора б╝либ турганди, бир маҳал туманли й╝лди кимнингдир ғира шира қораси к╝ринди.Шарпа яқинроқ келгач, Холб╝ри уни таниди.Мастликдан гандираклаб келаётган у одам Ғойиб тракторчи эди.Маст одам одатда мижғов б╝лишини ва ╝зининг беъмани гаплари билан одамнинг вақтини олишини, ишдан қ╝йишини, ҳатто жиғига тегиб, дилини ранжитишини яхши билган Холб╝ри ╝зини панага олди.Аммо Ғойиб тракторчи т╝ғри ╝тиб кетмай, шийпон ёнида т╝хтадида, бир зум маятникдай чайқалиб тураркан, кутилмаганда юлғун бутазорлари тамон юрди.Буни сезган эшак бошини норози сарак сарак қиларкан, пишқириб қ╝йди.С╝нг яна беғамгина ╝тлайверди.Холб╝ри Ғойибнинг ҳаракатларига қараб, у эшакни миниб кетмоқчи шекилли деб ╝йлади.Аммо тракторчи эшакка гапира бошлади:

-Яғир, яхшимисан?!Сокин сукунатда, туманли далада ёлғиз ╝зинг хаёл суреееб, маза қилиб ╝тлаяпсанми?╬тла, ╝тлайвер.Менга эътибор берма.Бийдай дала.Й╝лда биронта ҳам одам к╝ринмайди.Туманда сенга к╝зим тушиб қолдию, кел, шу эшакдан ҳол аҳвол с╝рай, бироз суҳбатлашай дедимда.Мен сенинг тилингни тушунмасам ҳам, сен менинг с╝зларимни тушунсанг керак.Агар тушунмаганингда, ҳеч й╝қ биронта савол берардинг.Индамай ╝тлашингдан сен дунёдаги барча тилларни биладиган донишманд олим эшак эканинг шундоқ билиниб турибди.Одатим, ароқ ичганда сергап б╝либ қоламан.Бунинг устига далаларда ёлғиз ╝зим трактор ҳайдаб, баҳорий кенгликларда ортимдан қалдирғочлар галасини эргаштирганимча мола судраб, ер текислайман.Ёзда ям -яшил ғ╝заларга ишлов бериб, культивация қиламан.Мана бунақанги осойишталик ҳукмрон сурган кузги туманларда хафталаб уйга келмай, далаларни шудгорлайман.Кечалари дала шийпонидаги шалоғи чиққан йиғма кроватимда ухлайман.Энди ╝зинг ╝йла, ахир мен ҳам инсонман, ким биландир суҳбатлашиб турмасам, ёввойи одамга айланиб қолишим мумкин.Шунинг учун сенга ╝хшаш яғир эшаклар билан, гоҳо сигирлару қ╝й эчкилар, чумчуқ, чигиртка, қурт қумурсқалар билан суҳбатлашиб тураман.Теваракда биронтаям одам қолмаган б╝лса, нима қишлиш керак, ахир.Қолаверса сен чақимчи эмассан, айтган ҳар бир гапимни телефонинга хуфёна ёзиб олиб, оқизмай томизмай, керакли жойларга етказмайсан.Шу десанг, қ╝шни қишлоқлик бир ҳамкасбимиз ╝ғлини уйлантирди.Камбағал одамнинг қ╝ли очиқ б╝ладида.Киши бошига биттадан ароқ т╝ғри келди десам, мубалоға б╝лмас.Кемамиз ч╝киб кетгунча ичдик.Т╝йга шаҳардан Запарғани деган отарчи кепти.╬ттиз иккита тишининг ҳаммасига тилла қопланган.Оғзи қимматбаҳо тошлар сақланадиган ҳамёнми дейсан.Овози, хафа б╝лмагину, сенинг овозингдан ҳам хароб.Мен ҳам ундан яхшироқ айтаман ашулани.Бир маҳал у қорнига садаф қадалган торини тинғирлатиб, "Феруз"ни айтаётганди, ёнимизда ╝тирган Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунат таҳаллусли ижодкор кутилмаганда шартта ╝рнидан туриб:

-Эй, Запарғани, тезда ашлангди т╝хтат қани!Эзма қ╝шиқларинг билан юрагимизни қон қилиб юбордингку!Сал ш╝хроқ қ╝шиқларинг й╝қми?!Қара даврада замонамиз қаҳрамонлари, қиличдай илғор механизаторлар ╝тирибди!Ш╝хидан айт, йигитлар жаранглаган ханжарларни тишлаб, саҳродаги қуюндай чирпираб айланиб лазгинкага ╝йнасин!-дея бақирди.

Бу гаплардан табиийки, отарчи Запарғани қаттиқ ғазабланди.

-Нифига себе!А ты кто такой, чтобы тут командовать а, алкаш несчастный!Қ╝шиқларим ёқмаса ғилдира баттан!Ман бу қ╝шиқларимди санъатни тушунадиган нозик, нафис дидли шинавандалар учун анов қиляпман, айтяпман!Сенга ╝хшаган эговлар санъатни, мақомни тушунармиди!- деди у.

-Я кто такой?!Э, мен ╝з замонасидан минг, миллиард йиллар ╝зиб кетган, ҳали шеърларини инсоният тушунишга қодир б╝лмаган моденнуст Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунат б╝ламан! - деди шоир фахр билан.

-Вой, вохахахахаааа! Шоирмишлар!Таҳаллусингни ҳам биринчи марта эшитиб турибманку!Шоир б╝лсанг, ҳофизлар шеърларингни қ╝шиқ қиларди ва биз сени танирдик.Сволоч самозванец! Катись отсюда, пока телохранителларим сени тилка пора қилиб ташламасдан! -деди маҳаллий ҳофиз Запарғани.

Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунат даханаки баталияни давом этдирди:-Э, овози палағда отарчи!Биринчидан сен Огоҳий бованинг арвохини чириллатиб, "Мушкин қошингнинг ҳайрати" деб айтяпсан.Ҳайрати эмас, ҳайъати, ёр қошлари суд ҳайъати каби тизилиб ҳукм чиқаргач, чашми жаллод, яъни офатижон к╝з, как бы бу ҳукмни ижро этиб, ╝з ошиғини ╝тли нигохи билан қатл этади, ╝лдиради демоқчи шоир.Иккинчидан, сен бугун Огоҳий бованинг шеърларини ашула қилиб айтганинг каби, минг, миллион йиллардан кейин менинг шеърларимни ҳам ҳофизлар қ╝шиққа айлантириб, ╝зга сайёралардан келин тушириб келаётган космобусларда, звездалетларда, учар тарелкаю, вақт машиналарида бутун коинотни бошига к╝тариб куйлаб келадилар.Так что, сен бола катта кетма!Мен олти йил каратэнинг Фон Шау деган қ╝л жанги билан шуғилланганман.Ҳавода икки марта айланиб, оғзинга қаратиб тепаман, тилла тишларинг қийшайиб, оғзинг ёпилмайдиган, ёпилса, очилмайдиган б╝либ қолади.Уриб, номи суягинг б╝лса ун қилиб ташлайман!Телохранителларингни ҳам! -деди у.Шоирнинг бу гапларидан ҳаммамиз кулиб қотиб қоллик.

11
{"b":"614209","o":1}