Литмир - Электронная Библиотека

Инна дегин, анъанага к╝ра оммавий муштлашув бошланди.Яхши, ҳамкасбимизнинг бахтига участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев ҳазратлари пистирмада пойлаб ётган эканлар, зудлик билан тартиббузар Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунатни хибсга олиб, қ╝лларига кишан ураркан, "Урал" русумли мотоциклининг кажавасига ╝тқизиб, участка ерт╝ласига олиб кетди.Шундан кейин т╝й т╝йдай б╝лсин, пичоқбозлик б╝лмасин деганларидай, биз ҳам қолган қутган ароқларни ичиб, шишаларни қоқлаб, тарқалишдик.Ҳозирча бор гап шу, яғир эшшак -деди Ғойиб тракторчи. Кейин эшак билан ҳайрлашиб, дала й╝лига чиқаркан, гандираклаганича юриб, туманларга сингиди, ғойиб б╝лди.

9 боб

Ойдин далалар

-Гувиллаб эсаётган тунги қор шамолида ҳаво линиясининг биронта сими узилдими, қишлоқда чироқ ╝чиб қолди.Холб╝ри чироқ ╝чмай туриб, қ╝л телефонининг батарейкасини электр энергиясига т╝йинтириб олгани яхши б╝лган экан.Й╝қса у Илтижога қандай қ╝нғироқ қилар эди?Илтижо эса шаҳарда яшайди.У ёқларда чироқ деярли ╝чмайди.Яъни телефони жиринглаши биланоқ у алоқага чиқади.Шундай ╝йлар билан Холб╝ри қ╝нғироқ қиларкан, ╝зи ╝йлаганидай трубкадан Илтижонинг таниш, жарангдор овози келди: -Эшитаман.Алло!Холб╝ри ака, бу сизми?!- деди у шошиб.

-Ҳа, мен -деди Холб╝ри.У энди қиздан ҳол аҳвол с╝рамоқчи эди, Илтижо хурсандлигидан яна гапира бошлади:

-Вой қандай яхшия!Энди ╝зим қ╝нғироқ қиламан деб турувдим!Яхшимисиз?Холам яхшимилар?!Қишлоқ қиримлар тинчми?Қорадаё тамонларни, биз учрашган далаларни, шаффо сувлар узра нилуфаргуллар очилиб ётган қамишли делтани туманлар қоплаб ётгандир? -деди у.

-Ҳудога шукур.Қишлоқ тинч.Онам ҳам юрибдилар.Мен ҳалиям ╝ша ╝ша, далама дала дайдиб, расм чизиб юрибман.Лекин сизсиз яшаш энди менга қийин б╝либ қолди.Нуқул сизни ╝йлайман.Атрофда ҳамма нарса, дов -дарахт, далалар, қишлоқ й╝ли, соҳилга элтгувчи с╝қмоқ, дарё дельтаси, туманлар, барча барчаси сизни эслатаверади.Айниқса хувиллаб қолган кимсасиз дала шийпони.Борсам, шийпон олди намиққан хазонлардан ивирсиб, дераза ойналари синиб ётган экан.Худди эгаси к╝чиб кетган уйдай жим -жит.Жуда қайғули манзара.Ишқилиб айрилиқ азобидан, ҳижрон қийноғидан телбаланиб қолмасам б╝лди дея ╝йлаб қ╝яман баъзан.Айтгандай, яхши етиб олдингларми?Ота оналарингиз ҳам яхши юришибдими? -деди Холб╝ри.

-Ҳа, раҳмат, Худога шукр.Ҳаммалари тинч.Сиз чизиб берган суратимни уларга к╝рсатдим.Роса хурсанд б╝лишди.Сиз ҳақингизда с╝злаб бердим.Дадам, рассомлар битта картинасини сотса, фалон пул б╝лади.Бундан ташқари ҳокимларга, банкирларга марҳум ота оналарининг портретларини чизиб берса, унинг банкдаги хисоб рақамига катта миқдорда пул суришлари, ёки т╝лов фойизи оз б╝лган имтиёзли кредитларни бериб, савдо сотиқ билан шуғилланишига к╝маклашишлари мумкин -дедилар.Ҳуллас, ишлар ҳозирча ёмон эмас.Лекин мен пахтадан қайтаётиб, автобусда то уйга етгунча йиғлаб келдим.╬рганиб қолган одамингдан айрилиш жуда қийин б╝лар экан.Энди мана, ётибман каравотимда ёлғиз.Деворда сиз чизган портрет илиниб турибди.Қачон келасиз, шундан гапиринг.Уйга эмас, институтга боринг.Дарсдан с╝нг биронта кафега кириб, шамлар ёқилган алохида стол атрофида мириқиб суҳбатлашамиз.Қишлоқда кечган ажойиб дамларни биргалашиб эслаймиз -деди Илтижо.

-Сиз ╝қишни бошлаб олаверинг, Худо ҳохласа, албатта бораман.Онам ҳам қачон уйланасан, отанг раҳматли ╝тиб кетди, энди ҳеч й╝қ мен к╝зимнинг тириклигида одамлардай келин олиб, неваралар к╝риб, нийятларимга етай -дея қистаб, к╝з очиргани қ╝ймаяпти-деди Холб╝ри.

-Ие, отангиз оламдан ╝тиб кетганмилар?Жойлари Жаннатдан б╝лсин.Менга отангиз ҳақида гапириб бермаган экансиз.Қачон оламдан ╝тганлар?Касалмидилар? -ачинди Илтижо.

-Бунга анча йиллар б╝лган.Отам раҳматли совет замонларида далада оддий колхозчи б╝либ ишлардилар.Дехқончиликнинг оби тобини биладиган илғор сувчи эдиларда.Ғ╝занинг шонаси т╝килиб кетмаслиги, ернинг унумдор қатламини сув ювиб кетмаслиги учун даханаларга қандай қоғоз қоп тарновлар қилиш керак, қачон сув қ╝йиш керак, ва ҳокозо илмларни сув қилиб ичиб юборган тажрибали мутахассис эдилар. Отам раҳматли асосан далаларга сувни кечаси тарардилар.Мен кичкина бола б╝лишимга қарамай, эшакдек келадиган олапар зотли думи калта, қулоқлари кесилган айиқкалла итмизни эргаштириб, далага отамнинг кечки овқатини элтиб берардим.Итимизнинг лақаби "Калта" эди.Жуда ақлли, бақувват ва қ╝рқмас ит эди.╬ша итимиз ╝лганда, бутун оиламиз билан худди яқин кишиси оламдан ╝тган одамлардай ростакамига йиғлаганмиз.Айниқса, отам.К╝зларидан м╝лдир м╝лдир ёш т╝киб, "Калта"нинг пахмоқ юнгларини силаб, йиғлаганлар.

-"Калта", биздан рози б╝л.Сен ╝зингнинг қисқа, аммо мазмунли умрингда бизга ҳалол хизмат қилдинг.Сен биз берган суякка ва итялоғингдаги ювиндига қаноат қилиб ╝тдинг.Занжирламасак ҳам уйимизни, бизни ташлаб, биронта бойнинг уйига кетиб қолмадинг.Бугун д╝стини арзимаган манфаат учун сотиб кетаётганлар садоқатни, ношукрлар эса қаноатни сендан ╝рганишлари керак аслида.Ҳатто касалланиб, томоғингдан овқат ╝тмай қолганда, яроқсиз б╝либ қолганингдан хижолат чекиб, бизга оғирингни туширмаслик учун дала этагига бориб ╝либсана!Хизматларингни миннат қилмай, ҳеч кимдан, ҳеч нарсадан шикоят қилмай, индамайгина ╝либсан.Биз одамлар сендан ╝лиш санъатини ╝рганмоғимиз керак экан.Алвидо, "Калта"! -дея йиғлаганларида биз ҳам чуввос солиб юборганмиз -деди Холб╝ри.

Кейин яна давом этди:-Алло!Илтижо, эшитяпсизми гапларимни?.. Ие, йиғлаяпсизку -деди у.

-Ҳа, Калтага раҳмим келиб...Бечора, жуда яхши ит... -деди Илтижо.

-Ҳа, з╝р ит эди.У итдан к╝ра к╝проқ одамга ╝хшарди.Эсимда, бир кеч, ╝ша садоқатли к╝ппакни эргаштириб, отамнинг кечки овқатини элтиб бериш учун далага й╝л олдим.Ойдин кеча.Чигирткалар чириллаб ётибди.Ойдинда азим тераклар кимсасиз дала й╝лига узун узун сояларини т╝шаган.Манзара шу қадар латиф, шу қадар г╝зал эдики, г╝ё ухлаб ётган у сояларни босиб ╝тсам, уларнинг ороми бузиладигандай туюларди менга. Сукунатда қувноқ к╝ршапалаклар унсиз, тез тез қанот қоқиб, г╝ё тун ҳозир тугаб қоладигандай, шошилиб учиб юришарди.Отам ойдин далада қ╝лида кетмон билан ғ╝за агатларига сув тараб юрар, пушталарни сув ювиб кетмаслиги учун даҳаналарга қоғоз қоп парчаларидан тарнов босарди. Ариқчаларда жилдираб оқаётган сувлар ҳудди эритилган кумушдай товланарди.Отам мен ва итимизни к╝риб, кетмонини елкасига қ╝йганича жилмайиб, дала четига, тут ва тераклар ╝сиб ётган д╝нгликка чиқаркан: -Келдингми, ╝ғлим, ҳа баракалла -деди."Калта" олд оёқларини отамнинг к╝ксига тираб, силовсиннинг думига ╝хшайдиган думини ликиллатганича айиқдай орқа оёқларига тиралиб тураркан, отам унинг пахмоқ юнгларини силаб, б╝йнидан қучиб, эркалаб қ╝йди.Кейин ой нурида товланиб оқаётган ариқ сувида қ╝лларини ювиб, д╝нгликда ╝тирганича иштаха билан овқатлана бошлади. Мен жимгина отамнинг овқатланишини тамошо қилиб ╝тирдим.Калта ерга ётиб, бошини олдинга ч╝зилган оёқлари устига қ╝йганича, узоқ узоқларда акиллаётган итлар товушига қулоқ тутиб ётарди.Отам овқатланиб б╝лгач, ота бола иккимиз гоҳ қ╝лларимизга, гоҳ юзларимизга қ╝ниб,ғинғиллаб, ғиншиб, чақаётган искабтопарларни шаппатилаб ╝лдирганимизча дала устида порлаётган паришон ойга с╝зсиз термулиб ╝тирдик.Шунда мен отамга: -Ота, далада бир ╝зингиз юрасиз.Қ╝рқмайсизми? -дея савол бердим.

-Нимадан қ╝рқаман?- деди отам, менга ялт этиб қараб.

-Масалан, ажиналардан -дедим мен.

Отам кутилмаганда елкаларини силкитиб кула бошлади.

12
{"b":"614209","o":1}