Литмир - Электронная Библиотека

– Қолиб кетган бир нарсам бор уни олишим керак, – деб аравачини алдади. Аравачи унинг бу гапини анча муддат ўйлаб қолди. Аввалига қўрқа бошлади. Лекин Афифа хонимнинг ахволини кўргач унга раҳми келиб таваккал қилишга қарор қилди.

– Розиман, – деди аравачи. Улар от аравани вайрона бўлган қишлоқ томонга қараб буришди ва йўлда давом этишди. Анча йўл юриб қишлоқга кириб келдилар. Одамлар хаммаёқни тозалаб аввалги ахволига келтиришга ҳаракат қилишарди. Афифа хоним аравадан тушди. Одамлар таниб колмаслиги учун юзини қора мато билан ўраб олганди. Қишлоқ оралаб уйи томонга келарди. Атрофни томоша қилиб келаётган Афифа хоним қишлоқ одамларига ачинарди. Бир вақтлардаги бахтли, юзлари кулган инсонларни биронтасини хам кўрмасди. Аксинча хомуш, паришон, юзларидан кулгуси кочган инсонларни кўрарди. Уларнинг барчасига ёрдам бергиси келарди. Лекин хозирги вактда унинг ўзига ёрдам бера оладиган инсоннинг ўзи йўқ эди. Афифа хоним йиғлай бошлаганди. Кўз ёшлари юзидаги кора матосини намлаб йиғлаётканини билинтириб турарди. Унинг бу ахволини кўрган аравачи ёнига яқинлашиб келди. Пиёда юриб келаётган Афифа қишлоқни анча оралаб қўйди. Қишлоқ одамалари гавжум бўлиб турганини узоқдан кўрди. У ерда нима бўлаётганини билиш мақсадида яқинлашиб келди. Не кўз билан қарасинки, қишлоқнинг ўртасига барчага Чилтон ким эканлигини билдириш мақсадида Хафиз осиб кўйилганди. Одамлар Хафизнинг осилиб турган мурдасига қараб турардилар. Афифанинг оёқ қўллари қалтираб кетди. Ўзини тутиб туролмади. Бақириб юборди. Тўпланиб турган одамлар ва Чилтоннинг одамлари унга қаради. Афифа яна бирор нарса деган бўлса унинг ҳам ахволи шундай бўлиши маълум эди. Буни сезиб қолган аравачи Афифа Хафизнинг аёли эканлигини англади. Унинг хётини сақлаб қолиш мақсадида унинг ёнига яқинлашиб келди.

– Аравага чиқинг Афифа хоним. Бу ахволингизни кўрганлар сиздан шубҳалана бошлайди, – деб қулоғига пичирлади аравачи. Афифа хоним аравачининг юзига тикилиб каради. Исмини каердан билганлиги хакида ўйлана бошлади. Ва Афифа хоним аравага ўтирди. Афифа араванинг ойнасидан ташқарига қараб Хафиздан кўзларини уза олмасди. Қишлоқ оралаб кетардилар. Афифа уйига яқинлашиб келгани сари юраги дуккиллаб, тез ура бошлади. Кўз олдига бахтли онларини келтиришга харакат қилди. Аммо буни уддалай олмади. Унинг ўтқизган ёмон кунларининг хотиралари халақит бера бошлади. Кўзларини юмиб олиб, йиғларди. Бирдан арава тўхтади. Афифа нима бўлаётганини тушинмасди. Араванинг ойнасидан аста секин карай бошлади. Афифадан шубхаланган Чилтоннинг одамлари уни аравасини орқасидан тақиб қилиб келаётган эканлар. Афифа араванинг ойнасидан ташқарига тўпланиб турган қароқчиларни кўриб қўрқа бошлади. Ўзини химоялаш мақсадида араванинг ичидан бирор нарса қидирарди. Афсуски ҳеч нарса топа олмади. Ҳаммаёғи қалтирарди. Икки қўлини бириктирганча, юзини юқорига каратиб пичирлаб дуо қиларди. Хаёлига ҳар хил ёмон фикирлар келарди. Уларни ўйламасликга ҳаракат қиларди. Аммо унинг қўрқоқлиги, хаяжонланиши уни фикрини жамлаб олишига халақит қиларди. Қўли билан аста секин араванинг пардасини очишга ҳаракат қилди. Лекин буни уддалай олмади. Ташқаридан эса ҳар ҳил бақириқларни эшитарди. Бирдан Афифанинг қулоғига аравачининг бақириқ овози келди. Таппиллаб кимдир араванинг эшиги тарафга яқинлашиб келаётганини сезиб турарди. Афифа қўрқанидан арава ичидаги тошпонорни олиб, ургани таёрланиб турарди. Кўзларини араванинг эшигидан уза олмасди. Бирдан арава эшиги очилиб қароқчилар Афифани ушламоқчи бўлди. Қўлидаги тош понори билан Афифа арава ичкарисига кирган қароқчининг бошига урди. Тошпонор синиб кетди. Қароқчининг боши қонаб йиқилди. Икки қўлини маҳкам мижиқлаб олиб орқага силжиди. Араванинг ойнаси синиб, Афифанинг сочидан биров тортди. Бошида ўралиб турган қора матоси ечилиб кетганди. Томдан ҳам кимдир пичоқ билан йирта бошлаганди. Сочларини оғриқларига чидаб туролмади. Ерда турган арава ойнасининг синган парчасини олди. Қўлларини юқорига кўтариб қароқчининг қўлини кесди. Қўллари кесилган қароқчи Афифани сочларини қўйиб юборишга мажбур бўлди.Арава эшигидан отилиб чиқти. Бор кучи билан югириб кетарди. Қароқчилар уни қувлаб етмоқчи бўлдилар. Аммо уларнинг бошчилари уларни тўхтатди.

– Менга қўйиб беринг, – деб елкасида осилиб турган халтасини ерга қўйди. Афифа улардан қутилдим деб ўйлаб жон жахти билан югириб кетарди.

– Менга камон беринг, – деди қароқчилар бошлиғи. Одамларидан бири камон ва ўқ келтирди. Камон ўқларини ерга санчди. Улар ичидан бирини олиб камонини ўқлаб отди. Ўқ Афифанинг оёғига санчилди. Оёкларининг оғриқларига бардош бера олмаган Афифа ерга йиқилди. Қароқчилар у томонга яқинлашиб келардилар. Афифа орқасига қаради ва эмаглаб қочишга ҳаракат қилди. Аммо оёқлари жуда қаттиқ оғриётганди. Кўзларини юмди ва кўз олдига фарзанди ва тумуш ўртоғини келтирди. Чукур нафас олиб, кўйлагининг чекасидан йиртди. Оёғига санчилиб турган камон ўқини суғирди. Ўқни суғирганда оғриқга чидай олмай бақирди. Қон оқаётган жойини йиртиб олган кўйлакнинг парчаси билан боғлади. Ўзида куч тўплаб қочишда давом этди. Унинг бу ҳаракатини кўрган қароқчилар ва унинг бошчиси ҳайрон қолди. Афифа анча узоқга қочди. Холдан тойган Афифа тўхтаб қолди. Чунки энди йўлини бошқа давом эттира олмасди. Қароқчилар унинг орқасидан тақиб этиб келгандилар. Унинг бу аҳволини кўриб кулиб туришарди. Кўзларида ёш билан қаршисидаги жарликга қараб турарди. Орқасида эса қароқчиларнинг кулгуси қулоғига чалинди. Афифа икки қўлини юқорига кўтарди. Ва орқага ўгирилиб қаради. Қаршисида камонини ўқлаб Афифага қаратиб турган қароқчилар бошлиғига кўзи тушди.

– Эй аҳмоқ, балким бизга бирор сўзинг бордир, – деб масқаралаб туришарди. Ана шу пайт камон ўқи Афифага келиб санчилди. Афифа жарликга қараб кўлай бошлади.

– Биз яна учрашамиз, – деб охирги гапини айтиб жарликга қулади.

– Жоним, хаётим, ишонган тоғим, ягонам, менинг бу дунёдаги бутун борлиғим. Бир гул эдим сизнинг ёнингизда хуш бўй ҳид таратиб очилаётган. Сизнинг табассумингиз учун бутун ҳаётини бераётган Афифа. Бугун сизни кўрдим. Кўзларимда ёш, қалбим эса чилпарчин. Қалбим сиз билан эди. Лекин танам сизга ета олмади. Сизнинг борлиғингиз менга қувонч, бахт, омад бағишларди. Бугун сизни кўрдим, аммо қўлларингизни тутиб иссиқ тафтингизни хис қила олмадим. Ҳаётнинг аччиқ синовлари иккимизни айирди. Муҳаббатимизни парчаламоқчи бўлишди. Иккимизни айиришгани рост. Аммо муҳаббатимиз қасрини ҳеч ким, ҳеч қачон буза олмайди. Муҳаббат қасримизни бузишларига йўл бермайман мен ҳам бугун сизнинг ёнингизга кетмоқдаман, – деб хаёлида гапирмоқда эди.

Конец ознакомительного фрагмента.

Текст предоставлен ООО «ЛитРес».

Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.

Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

3
{"b":"682206","o":1}