Литмир - Электронная Библиотека

– Бувижон, нима сиз ҳам ёлғиз колдингизми? – деб савол берди. Рауфнинг бу саволига анча муддат ўйланиб қолди.

– Нега болам, мен ёлгиз эмасман. Ахир ёнимда сендай арслон болам борку, – деб Рауфнинг юзига қараб жилмайиб қўйди. Аммо эртага тонг отиб Рауф онасини сўраганда нима деб жавоб беришни ҳам билмасди. Рауф овқатланиб бўлгач ухлаб қолди. Лекин Алфия хонимнинг кўзларига ҳеч ҳам уйқу келмасди. Бу бола кимнинг авлоди эканлигига қизиқа бошлади. Бироз аввал юзларини ёпиб олган аёл нега шундай ширин болани ташлаб кетгани Алфия хонимни ўйлантирарди. Ўзига ўзи савол берарди. Лекин саволларининг бирига ҳам жавоб топа олмасди. Анча муддат ўйланиб ўтирган Алфия кампир ухлаб қолди. Қуёш нурлари деразанинг ойнасидан Рауфнинг юзларига тушиб, унинг ухлашига халақит берарди. Рауф деразанинг пардасини ёпмоқчи бўлиб яқинлашиб келди. Лекин мусаффо осмон, ўзига жалб қилиб турган табиат уйқусини қочириб юборди. Рауф деразани очди. Майин эсаётган шабода унинг юзига ура бошлади. Рауф чуқур нафас ола бошлади. Деразадан бошини чиқариб ташқарини кўздан кечирарди. Онасини келиб қолишига умид қилиб йўл томонга тикилди. Лекин ҳеч кимни кўрмади. Бошини ерга эгиб олиб, ташқарини томоша қилгиси келмасди. Кўзларига ёш ола бошлади. Ичкарида ёткан Алфия кампирга тикилиб қараб қўйди. Онасини қаерда эканлигини сўрамоқчи бўлди. Лекин Алфия кампирни ухлаётганини кўргач, уни безовта қилгиси келмади. Яна ойнадан ташқарига қаради. Ва аста пичирлаб гапира бошлади:

Парчаланган юрагим парчаси,

Келмас энди асло ўз ҳолига.

Кўз ёшларим оқиб дарё бўлади,

Онам келмаса энди ёнимга.

Эркаласа, босса бағрига,

Мехр бериб, турса қўлимдан.

Бошимни қўйиб ётсам оёғига,

Жаннатнинг хидини хидларди бурним.

Ойижон, мехрибоним. Яна тонг отди. Ширин уйқуда ётган фарзандингиз яна кўзларини очди. Минг афсузки унинг кўзлари, бугун меҳрга тўлган, юзлари порлаб турган онасини кўра олмади. Биласизми ба мисли туш кўраётган инсондайдим. Кўзларимни очганимда бошка бир дунёга келиб қолгандай бўлдим. Бошқа оила, бошқа одамлар, янги бир дунёнинг бошланиши эди. Ойижон, каердасиз? Нега ҳали ҳамон келмадингиз? Наҳотки мени соғинмадингиз? Энди ҳеч ҳам келмайсизми? Мени болам деб бағрингизга босиб, эркалатмайсизми? Балким буларнинг барчаси тушдир. Бироздан сўнг ўйғониб кетсам хаммаси ўз холига қайтар. Биламан сиз бизни ҳеч қачон ёлғиз қўйган эмассиз. Сиз албатта келасиз. Мен бунга ишонаман. Чунки оналар ўз фарзандини ёлғиз ташлаб қўймайдилар. Фарзандларини қийин бир аҳволда яшашларига асло йўл бермайдилар. Мен сизни яҳши кўраман. Ишонаманки сиз ҳам мени яхши кўрасиз,-деб кўзларида ёш билан ойнадан ташқарига қараб турарди. Анашу пайтда эшик таққилай бошлайди. Рауф чўчиб кетди. Эшик томонга қаради. Эшик янада қаттиқроқ таққиллай бошлади. Рауфнинг кўз олдига ота –онаси билан бўлган вокеалар эсига кела бошлади. Қўрққанидан Алфия кампирнинг олдига келиб ётиб олди. Рауфнинг бу ҳаракатидан Алфия кампир ўйғониб кетди. Қулоғига эшикнинг кимдир таққиллатаётган овози эштиларди. Алфия кампир ўрнидан турди. Эшик томонга яқинлаша бошлади. Эшикни очмоқчи бўлиб, эшикнинг тутқичини ушлади. Эшикни таққиллатаётган уй бекаси Сабинур эканлигини англаган хизматчи Алфия кампир Рауфни яшириш ҳаракатига туша бошлади. Чунки Рауфни уй эгаси Сабинур кўрса яхши бўлмаслигини биларди. Ана шунинг учун ҳам Рауфни яшириб, сир сақлашга қарор қилди. Эшик олдидан Рауфни олдига шошиб келди. Рауфни ётоқ остига яширди.

– Мен сени бу ердан чиқармагунимгача жим, гапирмай ўтир хўпми, – деди Алфия. Рауф Алфия кампирнинг бу гапларидан қўрқа бошлади.

– Нега бувижон, – деди Рауф. Кўзларидан қўркаётгани билиниб турарди.

– Ёмон одамлар сени олиб кетмоқчи, – деди Алфия. Рауф тезлик билан ётоқнинг остига кириб олди. Алфия мато билан ётоғни устини ёпиб қўйди. Чуқур-чуқур нафас олиб эшик томонга яқинлаша бошлади. Бироз тинчланиб олиб, эшикни очди. Қаршисида қовоқлари солинган, жаҳли чиқиб турган Сабинур хонимни кўрди.

– Аф этинг хоним. Ухлаб қолибман, – деди Алфия кампир.

– Мен билан келинг, – деди Сабинур хоним. Алфия кампир қўлини кўксига кўйиб чуқур-чуқур нафас ола бошлади. Орқасига ўгирилиб қаради. Рауф ётган ётоқни кўздан кечирди ва Сабинур хонимнинг орқасидан кетди.

Алфия кампирнинг Афифа хонимга айтган сўзларидан йиғлай бошлади. Орқасига ҳам ўгирилиб қарамасдан тун яримида йўлида давом этарди. Анча йўлни юрганидан сўнг эса, ерга йоруғ туша бошлади. Афифа хоним каерга ва нима мақсатда кетаётганини ҳеч ҳам билмасди. Унинг хаёли жуда паришон эди. Аммо унинг кўзларидан кўз ёшлари ҳеч ҳам тўхтамасди. Йўлида юришда давом этаётган Афифа хонимнинг қулоқларига араванинг овози эштила бошлади. Аммо ҳеч ҳам этибор бермай йўлида давом этишга ҳаракат қиларди. Лекин ич ичидан қўрқарди. Арава яқинлашиб келарди. Афифа хоним араванинг янада яқинлашиб келаётганини сезгач янада кучлирок қўрқа бошлади. Юраглари дуккиллаб, тез ура бошлади. Афифа хоним аравага қарагани сари қўрқа бошлади. Аста секин кўзининг қири билан қорамоқчи бўлди. Аммо уддалай олмади. Янада тез юра бошлади. Арава унинг яқинига келди. Афифа хоним араванинг ўтиб кетишини кутиб, юзини тескари буриб, юришда тўхтаб қолди. Арава ҳам Афифа хоним тўхтаган ерга келганда тўхтади.

– Эй, хоним – деб чақирди аравачи. Афифа хоним унинг юзига қарашга қўрқарди. Аста секинлик билан унинг юзига қаради. Сочларига оқ тушган, юзларидан нур порлаб турган кишини кўрди. Арава ҳам шохона эмас, оддий эди. Афифанинг қўрқуви йўқола бошлади. У ўзини хотиржам ҳис қиларди. Аммо ҳеч нарса демасди.

– Қаерга кетяпсан? – деб сўради аравачи. Лекин Афифа хоним ҳеч нарса демасди. Фақатгина олдидаги йўлга қараб қўйди. Чунки Афифа хоним қаерга кетаётганини билмасди. Ҳаттоки хозир қаерда турганини ҳам билмас эди. Аравачи Афифа хонимнинг юзларига қараб турарди. Афифа хоним саволига жавоб бермаганлиги учун уни соқов бўлса керак деб ўйлади. Уни ҳам ўзи кетаётган қишлоққа кетаётган бўлса керак деб ўйлади.

– Гапира олмайсанми? Майли ўтир, – деди аравачи. Афифа хоним шошганича аравага чиқиб жойлашиб олди. Улар йўлни давом этдилар. Анча йўл йўрдилар. Афифа хоним ухлаб қолганди. Араванинг ғилдираклари тошга тегиб арава силтаниб кетди ва Афифа хоним ўйғониб кетди. Қўрқганидан юзлари оқариб кетганди. Юраги дуккиллаб ураётганди. Аста секин араванинг ойнасидан ташқарига қаради. Арава бир миёрда йўлини давом этарди. Лекин араванинг ойнасидан қараб турган Афифа хонимнинг кўзлари ўзининг вайрона бўлган қишлоғига тушди. Аравадан тушмоқчи бўлиб араванинг эшигини ура бошлади. Араванинг ичидан келаётган овозга аравачи аравани тўхтатди. Афифа хоним арава тўхтагач, аравани эшигини очиб пастга тушти. Тоғлар орасини оралаб ўтган йўлдан қишлоғини кўриб турарди. Кўзларида ёш билан ерга тизалаб ўтириб олиб йиғлай бошлади. У ерда болалари ва турмуш ўртоғи билан ўтқизган кунларини хотирлаб янада ғамгин холда эди. Унинг бу аҳволини кўрган аравачи унинг ёнига яқинлашиб келди. Афифа хонимнинг елкасига қўлини қўйиб уни овутмоқчи бўлди. Унга нима дейишни ҳам билмасди.

– Қизим, сенинг хаётингда нима воқеалар бўлган, яхшими ёки ёмон бунисини билмайман. Аммо сен кучли бўлишинг лозим. Бу қишлоқни ахволи ва бу ерда яшайдиганларнинг аҳволи барчага маълум. Аммо сен ўзинг ва яқинларинг учун янада кучли бўлишинг керак. Кўз ёш инсонни мағлубиятга учраганини ва заифлигини билдиради. Кўз ёшларингни арт ва яшаш учун кураш, – деб орқасига арава, томонга йўл олди.

– Тўғри, инсон ҳоҳласа ҳам, ҳоҳламаса ҳам пешонага ёзганини ўзгартира олмайди. Раҳмат сизга. Инсон яшаш учун курашиш керак эканлигини менга ўргатдингиз, – деб аравачининг юзига қаради. Аравачи киши Афифани соқов деб ўйлаганди. Нима деб жавоб беришни билмай қолди.

– А-а-а, – деб қараб турарди аравачи.

– Менга ёрдам бера оласизми, – деб суради Афифа.

– Мен сенга қандай ёрдам бера олишим мумкин? Агар буни уддалай олсам хурсанд бўлардим, – деди аравачи.

– Қаршимизда турган қишлоқни кўряпсизми? Ана ўша қишлоқга олиб бориб қўя оласизми, – деди Афифа.

– Ахир у ер жуда хафли-ку, – деди аравачи.

2
{"b":"682206","o":1}