Биз ўлсак ҳам бизнинг севгимиз абадий ва мангу қолади. Бизнинг севгимизни келажак авлод тилдан-тилга бутун умр такрорлайди.
Рауф и Рамила.1
Боб I
Гуллаб-яшнаб, ўсиб, ривожланиб келаётган кичгинагина Қатор-Терак қишлоғида Хафизовлар оиласи яшаб келар эди. Улар қишлоқдаги ўзига тўқ, бой хонадонларининг бири эди. Хафиз барчага ёрдам берарди. Кимнинг нима мушкул иши бўлса биринчи Хафизга учрарди. Қишлоқнинг барча муаммоларини ҳал қилиб бериб турувчи кишилардан бири эди. Унинг бир қизи ва бир ўғли бор эди. Қизи ўн ёшда. Исми Дилрух эди. Ўғли эса тўрт ёшда эди. Исми Рауф. Аёли эса Афифа эди. Улар зодагон оилага мансуб бўлганликлари учун барча уларнинг эркакларини жаноб, аёлларини хоним деб чақирарди. Лекин одамларнинг бундай деб чақириши жаноб Хафизга ёқмас эди. Чунки у жуда камтарин инсон эди. Ҳеч қачон у ўзини зодогон оилага мансублигини сездирмасди. Барча одамлардек бўлишни хоҳларди. Жаноб Хафизнинг отасидан қолган бойликлари жуда кўп эди. У киши бойликларини ўлимидан аввал яримини ўғлига қолган қисмини яшириб қўйган деган гаплар халқ орасида тарқалганди. Аммо шу пайтгача у бойликларни ҳали ҳеч ким топиб олган эмасди. Инсон қанча бой бўлса, ана шунча душмани ҳам кўп бўлади дейишади. Жаноб Хафизнинг ҳам бойлигига кўз олайтирганлар жуда кўп эди. Жаноб Хафиз тунлари ухлай олмай қийналарди. У бойлигидан хавотирланиб эмас, бойлигининг кўплигидан оиласига зиён етишидан жуда қўрқарди. У ана шунинг учун ҳам тунлари оз ухларди. Ҳар кун ухлашдан аввал боллаларининг хафсизлиги учун қўриқчилар кўярди. Жаноб Хафизнинг уйқусиз кунларини кўрган аёли Афифа хоним унинг бу ахволидан тушкунликга тушарди. Лекин унга қандай қилиб ёрдам беришни, уни қандай қилиб овутишни билмасди. Афифа хоним динга берилган аёл эди. У тун-у кун оиласи ҳақига ибодат қиларди. Болаларини истиқболини, порлоқ келажагини кўришни истарди. Жаноб Хафиз ҳаётини тинч ва тотув ўтиши учун бойлигини қийналган одамларга тарқатиб берарди. Лекин бойлиги эса ҳеч тугамайдигандай эди. Аксинча яна кўпаётгандай бўларди. Жаноб Хафизнинг душманлари уни йўқ қилиш илинжида турли хийлаларни ўйлаб топарди. Минг кучли бўлсанг ҳам, бир кун келса сендан ҳам кучлиги барибир чиқади. Жаноб Хафизнинг бойлигига кўз олайтирган қароқчилар бошлиғи Чилтон одамлари билан қишлоқ томонга бостириб келардилар. Бу хабарни эшитган қишлоқ ахолиси яширина бошладилар. Жаноб Хафиз эса уйидаги стулига ўтирганча ўйга ботиб қолди. Чунки душманлари оиласини йўқ қилиб ташлашини биларди. Жаноб Хафиз бошини қаттиқ сиқиб олганча анча муддат ўйланиб қолди. Унинг хаёлида фақатгина оиласини сақлаб қолишни ўйларди. Қароқчилар қишлоқ томонга яқинлашиб кела бошладилар.
– Хафиз, – деб кўзларида ёш билан эшик олдида аёли Афифа турарди. Хафиз аёлига нима деб жавоб беришни ҳам билмасди. Кўзларида ёш билан Хафиз аёли Афифани ёнига яқинлашиб келди. Уни қучоғлаб олди ва йиғлай бошлади. Жаноб Хафизнинг бу аҳволини кўрган Дилрух ва Рауф дадасининг оёқларини қучоғлаб олдилар. Хафиз болаларининг юзига қараб нима дейишни ҳам билмасди. Улар отаси олдига отилиб, қучоғлаганча йиғларди холос. Қароқчилар қишлоқни кулини кўкка совуриб, жаноб Хафизнинг уйига яқинлашиб келгандилар. Қароқчиларнинг овозини эшитган жаноб Хафиз ҳаракатга туша бошлади.
– Ҳаётда бойлик ёки бошқа нарсалар эмас. Асосийси хаётда тирик қолишлик муҳимдир. Нима бўлганда ҳам, бошингизга қандай кулфат тушса ҳам, асосийси тирик қолишга ҳаракат қилинглар – деб болаларини бойинларидан қаттиқ сиқиб қўйди.
– Хадича, – деб бақирди жаноб Хафиз.
– Лаббай жаноб, – деб жавоб берди.
– Булар сенга, сен эса Оллохга омонатсан. Дарҳол улар билан бирга орқа эшикдан қочиб кетинглар, – деди жаноб Хафиз. Аёли Афифанинг қўлларини сўнги бора ушлаши эди. Қўллари бир-биридан узилар экан Хафиз бунга чидай олмасди. Кўзларидан оққан кўз ёшлари ичида қолганди. Хафиз ва Афифа бир бирларидан айрилиб, бутун умирга видолашарди. Лекин уларнинг мангу ва ўчмас севгиси бир кун келса авлоддан авлодга ўчмас хотира бўлиб қолади.
– Хафиз, – деб бақирарди. Аммо энди кеч бўлганди. Хадича уларни орқа эшикдан аравага ўтқазиб олиб кетди. Қишлоқдан узоқлашиб кетган Афифа ва унинг болалари вайрона бўлган қишлоқни араванинг ойнасидан кўриб йиғлашарди. Жала куярди. Йўлларни сув қоплаганди. Хаммаёқ лой билан қопланганди. Чилтон Хафизнинг оиласи қочиб кетганини билгач унинг орқасидан одамларини жўнатди. Чилтоннинг одамлари Афифа ва унинг болаларини тақиб этиб кетардилар. Арава катта тезликда нотекис йўлда кетарди. Йўлнинг бир томони баландлик бўлса, иккинчи тарафи жарлик эди. Йўллар қоронғу ва сирпанчиқ эди. Афифани араваси қанча тез кетмасин Чилтоннинг одамлари тақиб этиштан тўхтамасди. Катта тезликда кетаёткан Афифанинг араваси жарликка қараб қулаб кетди. Чилтонни одамлари уни ушлаб қолишга ҳаракат қилишди. Лекин бу жуда мушкул эди. Арава жарликга қулаётиб Афифа ва Рауф араванинг ойнасини синдириб чиқиб кетди. Дилнур ва Хадича араванинг ичида қолди. Улар янада чуқурликга тушиб кетди ва уларни тошлар босиб қолди. Қўлида Рауфни ушлаб олган Афифа қўрқанидан боласини бағрига босиб индамасдан тошнинг остида бекиниб ўтирарди. Чилтоннинг одамлари уларни барчасини ўлган деб ўйлаб орқасига қайтиб кетдилар. Афифа тоғлар ичида эридан қолган ёлгиз ёдгорини қўлига олганча, кўзларида ёш билан, кўзига тушаётган узоқдаги ёруғлик томонга йўл олди. Афифа йўлда кетаётиб жуда кўп ўйларди. Агар ўғли Рауфни ўзи билан олиб қолса, унинг ҳам келажаги йўқ бўлишини сезди. Чилтоннинг одамлари асло тинч қўймаслигини жуда яхши биларди. Ана шунинг учун ҳам Афифа ўғли Рауфдан вос кечишга қарор қилди. Ёмғирли тун давом этарди. Хаммаёғи ивиб кетган Афифа Олмазор қишлоғига етиб келди. Қишлоқ ичини аралаб у ердаги бир хонадонни эшигини тикирата бошлади. Тун ярими эди. Эшикни ҳеч ким очмасди. Афифа эшикни таққиллатишдан тўхтамасди.
– Ким, – деган овоз ичкаридан кела бошлади. Афифанинг кўзлари севинчдан порлаб кетди. У боласини эшик олдига қўйди. Ва буйнидаги туморини чиқариб ухлаётган Рауфнинг бўйнига тақиб қўйди. Ўрнидан туриб кетмоқчи эди. Лекин боласига бўлган мехри уни ушлаб қолгандай бўларди. Фарзандидан кўзларини уза олмасди. Эшик остонасида боласи ширин бўлиб ухларди. Унинг юзларига қараганда эса эри Хафизни кўргандай бўлди. Лекин Афифа уни ташлаб кетишга мажбурди. У орқага ўгирилиб қараб, кетаётганди.
– Синглим, шунчалар ҳам бағрингиз тошми? Она ўз фарзандидан қандай қилиб вос кечиши мумкин. Бир кун келса фарзандингиз катта бўлганда нима деб жавоб берасиз. Унинг юзига қандай қилиб қарайсиз, – деб эшик олдида ёши ўтган бир аёл турарди. Афифа у кампирнинг юзига қараб ҳеч нарса демади. Кўзларидан ёшлари оққанча юзини терс буриб йўлини давом этди. Гапларига жавоб ола олмаган эшик олдида қолган кампир ухлаб қолган болани аранг кўтариб уйга олиб кирди. Болани ётоқга ётқизиб, унинг кийимларини алмаштира бошлади. Бола чўчиб ўйғониб кетди. Лекин Рауф бу кампирни танимасди. Рауф нима бўлаётганини тушинмасди. Кампир унинг устиларини алиштираётганда ҳам йиғламасдан кўзларини катта очиб турарди. Отаси Хафизнинг охирги гапини хотирларди. Рауф онасининг қаерда қолганини ва нималар бўлганини билмасди. Лекин яшашга ҳаракат қиларди. Рауф жуда ширин болакай эди. Унинг юзларига қараб кампир кулиб турарди.
– Менинг исмим Алфия. Сеникичи, – деб кулиб Рауфга қаради.
– Рауф, – деп кўллари калтираб аранг гапирди.
– Қўрқма болам, мен сенинг бувижонингман, – деди жилмайиб. Рауфни кучоғлаб олди. Рауф бўлган вокеаларни ҳеч ҳам унута олмасди.
– Ойингни соғиндингми? – деди Алфия кампир. Рауфни юзлари маюс бўлиб қолди. У юзини ерга қаратиб олди. Алфиянинг саволига жавоб бергиси келмади.
– Майли, хафа бўлма. Бир кун келса мен сени онанга олиб бораман, – деди Алфия болани бошини силаб. Рауф кампирнинг сўзидан хурсан бўлиб кетди ва унинг юзига қараб жилмайиб қўйди.
– Болам, қорнинг очдими, – деб сўради. Рауфнинг қорни жуда очганди. У буни айтгани аввалига уялди. Сўнгра бошини қимирлатди. Алфия хоним унга егуликлар таёрлаб бермоқчи бўлиб, ошхона томонга борди. Шу пайтда эса ётоқда ўтирган Рауф ўрнидан туриб уйнинг ойнасидан ташқарини қаради. Рауф ташқарида онасини кўраман деб ўйлаганди. Аммо ташқари қоронғу эди. Рауф эса ҳеч нарса кўра олмади. Онасини кўришга бўлган умиди сўнгач, бошини ерга эгганча деразадан юзини терс бурди. Ота-онасини соғинарди. Аммо онасини эшик олдига ташлаб кетганини билмасди. Рауфнинг кўзларига ёш кела бошлади. Хунг, хунг отиб йиғламоқчи эди. Аммо Алфия кампирнинг овозини эшитгач кўзидаги кўз ёшларини артди. Алфия кампирга билдирмаслик учун ётоғига келиб ўтириб олди. Алфия кампирнинг Рауфга меҳри туша бошлади. Уни овқатлантираркан боласининг ёшлигини эслаб йиғлаб юборди. Алфия хонимнинг кўзларидаги ёшни кўрган Рауф ҳеч нарса емай унинг юзига қараб турди.