Литмир - Электронная Библиотека

Холб╝ри эса Илтижога қараганича ағрайиб қолган эди.

-Қара, Нортожи, қара!Илтижо юряпти! -деди у ҳаяжон ичра.

-Э, Худога шукур!Худойимга шукур! -деди Нортожи, к╝злари жиққа ёшга т╝либ, Илтижони суяшга шошилар экан.

Илтижонинг фалажланган асаб толалари қурқув натижасида ишлаб кетган эди.

30 боб

Тракторчининг к╝з ёшлари

Ёз оқшоми.Қишлоқларда кеч кириши билан автоуловлар шовқини тиниб, борлиққа осуда жимлик ч╝каркан, сукунатда узоқ узоқлардаги овозларни ҳам бемалол эшитиш мумкин б╝лади.Саррин шаббода топ -тоза қилиб супурилган, сув сепилган озода ховлилар аро оёқ учида кезиб, райҳонларни тебратиб, дайдиб юргандай таасурот қолдиради.Холб╝ри искабтопарларни хайдаш учун темир замбилғалтак аравасида хас -хашак ва тезакларни тутатиб, дуд солмоқда эди.Нортожи билан Илтижо ховли ╝ртасидаги чорпояда ╝заро суҳбатлашиб ╝тиришар, Холб╝рининг онаси номоз ╝қир, Машрапилло эса уйда телевизордан "Оқшом эртаклари" к╝рсатувини тамоша қиларди.Шом зулматида қорайиб к╝ринган азим тераклар ортидан олтин патнис каби ой к╝тарилиб чиқаркан, ҳавода шодон к╝ршапалаклар галаси унсиз парвоз қилар, чигирткаларнинг гоҳ баландлаб, гоҳ пастлаётган босиқ товушлари тунни зириллатарди.

Холб╝ри дуд солар экан, нималигини файласуф олимлар ҳам айтиб беролмайдиган ҳаётнинг мураккабликлари, унинг кутилмаганда юз берадиган м╝жизалари ҳақида ╝йлар, ╝зи жондан севган Илтижонинг соғайиб, юра бошлагани, ёнгинасида юрсада, қ╝шни хонада ётсада, унга қ╝лининг учини ҳам текиза олмаслиги, севимли хотини Нортожига б╝лган ҳурмат, к╝зга к╝ринмас, аммо мустахкам садоқат девори борасида хаёл сурарди.У кечалари Нортожи билан бир ёстиққа бош қ╝йиб ётсада, деярли ҳар кеча ╝зи билмаган ҳолда Илтижо ҳақида ╝йлай бошлар, ҳатто Нортожи уйқуга кетган маҳал сездирмай оёқ учида юриб, Илтижонинг хонасига кирсаммикин, у билан бирга тонг отдирсаммикин деган шайтоний фикрлар унга тинчлик бермас, аммо бунга унинг виждони й╝л қ╝ймаганидан қийноқларга, руҳий изтиробларга сабот билан чидаб яшайверарди.╬збек халқининг энг севимли ҳофизларидан бири айтган дардли мисралардаги:

Бири бирисига ╝хшамас, ёраб,

К╝зимнинг ёшлари т╝хтамас, ёраб.

Қ╝ярман бир унга бир бунга қараб...

К╝нглимда бир ёру қ╝йнимда бир ёр.

Бирин ҳур дейинми, бирин гулойим,

Суймаганим суйганимдан мулойим.

Бу қандай к╝ргилик экан, Худойим,

К╝нглимда бир ёру қ╝йнимда бир ёр.

деган с╝злар нақадар топиб айтилган экана, дея ╝йлаб қ╝яди.

Илтижонинг тузалиб бораётганидан Соддагул опа билан Қиличбек Қоплоновичнинг қувонганларини к╝риш, уларнинг миннатдорчиликларини эшитиш Холб╝ри учун қанчалар мароқли экани фақат унинг ╝зига ва Яратгангагина аён.

-Раҳмат, опажон!Яхшиям қизимни шу ёқларга олиб келганима!Руҳшунос олим т╝ғри айтган экан.Мана, болагинам тузалиб, оёққа турди.Мен бу яхшиликларингизни у дунёю бу дунё унутмайман! -деди Соддагул к╝злари жиққа севинч ёшларига т╝либ ва Холб╝рининг онасини қучоқлаб, бағрига босиб, қ╝лларини ╝пиб, к╝зларига суртаркан.

-Соддагул, сиз менга эмас, Яратган Парвардигори Оламга шукроналар айтинг.Бу барчаси Худои Таолонинг ҳикмати, м╝жизаси! -деди Холб╝рининг онаси.

Холб╝ри ҳавозадан учиб ерга йиқилган маҳал Илтижонинг шартта ╝рнидан туриб кетиши эса унинг Холб╝рига б╝лган муҳаббати чин ва к╝з илғамас даражада юксак эканини яна бир бор исботлади.

Холб╝ри шу воқеадан кейин "Энди одамлар мени паралични ҳам даволаб юборадиган буюк табиб дея эълон қилиб, дардга чалинган ╝з яқинларини даволатиш учун дарёдай оқиб келишаркан, мени ҳар куни уч т╝рт марталаб баланд ҳавозадан сакрашга мажбур қилишмаса б╝лди" дея Нортожи билан Илтижони кулдириб юрадиган б╝лди.

Холб╝ри шулар ҳақида ╝йларкан, қ╝лларини ювиб, сочиққа артганича чорпояга чиқиб, к╝рпача устига ╝тирди.Кейин хонтахта тирсаклари билан таянганича овқатлана бошлади.

-Машрапилло уйда маза қилиб "Оқшом эртаклари"ни к╝риб ╝тирибди.Биз билан иши ҳам й╝қ -деди Нортожи.

-Ҳа, биз ҳам яқиндагина шунақа болакайлар эдик.Ҳудди кечагидай.Г╝ё бир зумда ╝сиб, улғайиб қолгандаймиз.У замонларда бунақа шароитлар й╝қ эди.Эсимда, бизнинг деворга осиб қ╝йиладиган беш с╝млик кичкинагина радиомиз б╝ларди. ╬ша радиодан оқшом пайтлари бир аёл эртак с╝йлар, эртак тугагач, скрипкада ижро этиладиган, одамнинг ╝й -хаёлларини узоқ узоқларга олиб қочиб кетадиган бир маюс ва маҳзун куй таралар, эртакчи хола эса ҳазин овозда алла айтар эди.

-Жон болам, д╝ндиққинам, аллаё алла!

Ширин қ╝зичоғим, аллаё алла.

Болагинамнинг боласиё алла!

Қантак ╝рик донасиё алла!

Кеча т╝йиб ухласанго алла,

Қувноқ ╝тар кундузинго алла.

Аллаё алла.Ааалллаа...

Эртак адоғидаги ҳазин аллани дарахтлар ортидан балқиб чиқаётган ойга, олис юлдузларга темулганимизча тинглар эканмиз, к╝зларимизга уйқу илиниб, қандай ухлаб қолганимизни ╝зимиз ҳам сезмай қолардик -деди Холб╝ри.

Кечки овқатдан кейин у красовкаларини кия бошлаган эди, онаси уни саволга тутди.

-Ҳой бола, кеч кирганда яна қаёққа отланяпсан?Завол пайти Худо деб уйда ╝тирсангчи? -деди у Холб╝рига.

-Овқатни хазм қилиб, бирор километр масофага югириб келаман -деди Холб╝ри ва к╝чага чиқиб кетди.

-Ҳа, қулоқсиз болая.Шомдан кейин к╝чага чиқма десам, сира қулоқ солмайди, солмайдида -деди жонамоз устида тасбех ╝гириб, саловот айтаётган она, чарчаганидан эснаб қ╝яркан.

Нортожи идиш -товоқларни, Илтижо эса дастурхонни йиғиштирди.Дастурхонни бир четга қоқаркан, Илтижо олам жаҳонни нурга к╝миб, жимгина порлаётган ойга бир зум термулиб қолди.

Шу маҳал кутилмаганда ер қимирлай бошлади.Уйлар ғижирлаб, айвонлардаги шнурларда осилган лампочклар маятникдай у ёқдан бу ёққа бориб келар, одамлар дахшат ичра бақириб, итлар безовталаниб, асабий хура бошладилар.Кампир қ╝рққанидан калима қайтарарди.

-Илтижо қ╝рқувдан турган жойида қотиб қолган, нимадир демоқчи б╝лардию аммо унинг овози чиқмасди.

Нортожи эса:- Войдод!Машрапилло уйда қолиб кетди! -дея бақирганича болакай телевизор к╝риб ╝тирган уйга қараб чопди.У Машрапиллони к╝тариб айвонга олиб чиқаркан, айвондаги полосга оёқлари ╝ралашиб, юзтубан йиқилди. Қ╝рқувдан ранги охакдай оқарган Машрапилло ╝рнидан дик этиб туриб, ховлига қараб чопди. Шу маҳал уй бир тамонга хуник қийшайиб, гурсиллаб қуларкан, Нортожи дод деганича чанг -т╝зон ичида к╝ринмай кетди.

Илтижо югириб келиб б╝йнига осилган боласини бағрига босиб, дахшат ичра дағ дағ титрар, дод деб йиғлар, Холб╝рининг онаси ҳам бор овозда фарёд чекарди.

Шу маҳал к╝чадан Холб╝ри югирганича кириб келаркан, онасининг: -Болам, бизни Худо уриб қ╝йди!Нортожини уй босиб қолди! -деган фарёдини эшитиб, бир зум тошдай қотиб қолди.С╝нг ╝зига келиб:

42
{"b":"614209","o":1}