Литмир - Электронная Библиотека

-Вой, й╝лларни ҳам сув босибдику!Аравача лойга ботиб қолса нима б╝лади?Оббо, энди й╝лнинг бу узилган қисмидан қандай ╝тдик? -деди, дала й╝лининг сув босган қисмига ╝йчан термулиб Нортожи.

Илтижо ҳам й╝лнинг сув остида қолган қисмига боққанича ╝йланиб тураркан: -Нортожи, балки қайтиб кетармиз? -деди.Кейин қ╝шимча қилиб: -Эҳ, шу лаъанти оёқларим ишласа, ╝зим бемалол юролсам, сизга оғир юк б╝лмас эдим - деди йиғлаб.

-Й╝қ, Илтижо, унақа тушкунликка тушманг.Худо ҳохласа, яқинда югириб юрадиган б╝ласиз.Овчарка итлар ҳам сизни қувлаб етолмайдиган б╝лади -деди Нортожи кулиб.

Унинг кулигили гапидан Илтижо ҳам беихтиёр жилмайиб қ╝йди.Бу орада Нортожи муаммони қандай ҳал қилиш й╝лини топди.

-Ҳуллас, гап бундай, Илтижо.Мен аввал Машрапиллони, кейин сизни, ундан кейин аравачани сувга текизмай к╝тариб олиб ╝таман -деди у.

Илтижо х╝п дегандай бош ирғади.

Нортожи ╝зи айтганидай аввал болани сувдан олиб ╝тиб: -Машрапилло, сен шу ерда қилт этмай ╝тир, ╝ғлим.Капалакларни қувлаб кетмагин.Мен ҳозир қайтиб келаман, х╝пми? -деди қаттиқ тайинлаб.

Машрапилло ҳам х╝п дегандай бош ирғаб қ╝яркан, Нортожи ортига қайтди.С╝нг Илтижони опичладида, сувдан олиб ╝та бошлади.Илтижонинг х╝рлиги келди ва яна йиғлай бошлади.

-Ие, нега яна йиғлаяпсиз, Илтижо?Ахир келишгандикку.Йиғлашни ҳозироқ бас қилмасангиз, сувга ташлаб юбораман -деди Нортожи кулиб.

Шу тариқа улар й╝лнинг сув босган қисмидан муваффақиятли ╝тиб, й╝лда давом этдилар.Нортожи Илтижо ╝тирган аравачани суриб бораркан, й╝л -й╝лакай гапира бошлади.

-Қайтиб кетайлик дейсиза, товба.Ахир Холб╝ри акам худди ╝зининг рингдаги жангини кузатиш учун қариндошларини таклиф қилган боксчидай бизларни очиқ осмон остидаги тамошога, ╝зи расм чизаётган идора биносининг ёнига боришимизни илтимос қилдиларку.Бу тарихий воқеани яқиндан кузатиш учун албатта боришимиз керак -деди у қатъий.

-Мен сизга қийин б╝лмасин деган маънода айтган эдим, Нортожи.Тамошога албатта борамиз.Рассом одамнинг расм чизаётган пайтини кузатишдан ҳам завқлироқ иш борми?Холб╝ри ака ажойиб инсон -да.Кеча денг, боғда ╝тириб, Машрапиллонинг суратини чизиб қ╝йибдилар.Унинг қуёш нурларидан қамашиб қисилган к╝зларини, тиши тушган оғзини, илжайиб турган ҳолатини ╝хшатиб қ╝йибдилар-деди Илтижо.

Икки қалбан қариндош, муҳаббатдош дугоналар шу тариқа суҳбатлашиб, ширкат х╝жалиги бошқарув идорасининг ёнига бордилар.Идора пештоқи р╝парасига баланд хавоза тикланган б╝либ, Холб╝ри ҳавозадаги қалин тахталар устида юриб, идора пештоқига Тянь -Шань тоғининг этакларига туташ чаман б╝либ очилган пахтазорлар суратини чизарди.Пастда куймаланиб юрган унинг қийиқ к╝з, қорачадан келган бақалоқ шогирди Толибжон б╝ёқларни тайёрлаб, арқонга боғлаганича юқорига узатар, Холб╝ри б╝ёқларни эхтиёткорлик билан тортиб оларди.

Кутилмаганда Машрапилло юқорига қараб: -Рассом дада, биз келдик!- деб юборди.Холб╝ри ортига ╝грилиб қараркан, унга жилмайиб қараб турган Нортожига, Илтижога ва Машрапиллоларга қараб, худди космик кемага минаётиб, космодромдагилар билан ҳайрлашаётган Юрий Гагариндай табассум қилганича қ╝л силтаркан;

-Келдиларингми?!Ҳа, маладес! -деди у хурсанд б╝либ.

-Холб╝ри ака, эхтиёт б╝линг! -деди Нортожи.

-Ҳушёр б╝линг! Арқон билан белингиздан боғлаб, уни ҳавозага махкамлаб қ╝йинг!-тайинлади Илтижо ҳам.

-Э, ҳавотир оламларинг!╬рганиб кетганмиз! -деди Холб╝ри.Кейин Машрапиллога қараб: -Микаланджело, қалайсан, ╝ғлим?! -деди.

-Яхши! -деди Машрапилло қуёш нурларидан қамашган к╝зларини қисиб, юқорига қараганича.

Нортожи Машрапиллони эркалаб бағрига босаркан, унинг сочларини меҳр билан силаб қ╝йди.

Шу пайт брезент ёпқичли "Виллис" хизмат машинасида ширкат х╝жалиги раиси Исканақул Каркидонов келиб, машинадан тушаркан, кафтини к╝зларига соябон қилганича Холб╝ри ишлаётган ҳавоза тамон қаради.

-Хорманг, Художник, хорманг!Ҳа, яшанг, отангизга раҳмат!Мана бу бошқа гап.╬зимизнинг пахтазор далаларимиз турганда, қолаверса мамлакатимиз мустақил б╝лган бир замон идора пештоқида ╝роқ - болғанинг барельефига бало борми?Қаранг, қандай ажойиб дала манзарасини чизяпсиз!Қ╝лингиз дард к╝рмасин, ука! -деди раис Исканақул Каркидонов.

-Раҳамат, раис бува! -деди мақтовларга миннатдорчилик билдириб Холб╝ри.

Раис Исканақул Каркидонов идорага кириб кетгач, Холб╝ри яна ишни давом этдира бошлади.

Бу пайт ҳавоза пояларига яқин жойда тамошабинлар оломони тобора к╝пая бошлади.Улар орасида "Қовункапа" қишлоғида туғилган сал найновроқ, ╝зини хашоратшунос олим хисоблаб юргувчи Вақваққул Доно юқорига қараганича Холб╝рига мурожаат қила бошлади.

-Холб╝ри, Хорманг!Қалай чарчамаяпсизми, ука? -деди у.

-Раҳмат, Вақваққул ака!Севимли иши билан шуғилланаётган одам чарчамайди! -деди Холб╝ри, бир зум т╝хтаб.

-Мен сиздан бир нерсани с╝рамоқчи эдим!Шу, десангиз, сочларимни қора б╝ёққа б╝яб юраман!Ҳар хафтада б╝ямасам сочларимнинг оқи к╝риниб, худди жайранинг тиконларидай ола була б╝либ кетяпти!Б╝яйвериб, т╝ғриси, хориб, чарчадим, тинкам қуриди.Соқол м╝йловнику қирсанг, арчилган тухумдай л╝ппибетдондук б╝либ қоласан одам.Аммо сочимни қирдирсам, бошим ╝лгур бехининг ғазанагига ╝хшаб қоладида.Хашоратшунос олимлар симпозиумига шу аҳволда бораманми?Бу пардоз андознинг иши қийин б╝лар экан, ука!Сизда умрбод ╝чмайдиган қора б╝ёқ й╝қми? -деди ҳаваскор хашоратшунос олим Вақваққул, юқорига умид билан к╝з тикиб.

Холб╝ри бир зум ╝йланиб қолди.С╝нг: -Й╝қ, Вақваққул ака!Т╝ғри, менда қора мой б╝ёқ бор.Лекин у қора б╝ёққа б╝яганингиз билан сочингиз ╝сган сари яна оқи чиқиб қолаверади.Кейин мойб╝ёқ сочларингизни қотириб, сув ╝тказмай қ╝яди.Энди сув тегмаса, таралмаса, унақа сочлар остида битлар тухум қ╝йиб, болалаб кетиши мумкин -деди.

-Э, унда ёмон экан -деди ҳаваскор хашоратшунос олим Вақваққул Доно ва Чикателонинг портфелига ╝хшаш сумкасини к╝тарганича сочлари қорага б╝ялган бошини қуйи солиб, уйига ж╝нади.

Холб╝ри мижғов ва сергап сохта олим Вақваққулнинг тузсиз суҳбатидан ҳалос б╝лгани учун енгил тортиб, расм чизишда давом этаркан, шогирди Толибжонга: -Толик, радионинг овозини баландлатиб қ╝й, Анвар Ғаниев куйлаяпти! -деди.

Толибжон радионинг овозини баландлатди.Радиодан халқимизнинг энг севимли хонандаларидан бири Анвар Ғаниевнинг севги ҳақидаги дардли қ╝шиғи янграр эди.

Оҳ, севаман к╝зларингни, оҳ севаман с╝зларингни, севаман жооним сени сенииииии!

Шу пайт Холб╝ри ╝тирган тахта чириб қолган эканми, кутилмаганда қааарс этиб синиб, у ҳавозадан учиб, айланганича пастга қулади. Буни к╝риб, қ╝рқиб кетган Илтижо билан Нортожи дод деб қичқириб юбордилар.Оломон ҳам дахшатдан қотиб қолгандай эди.Яхшиям пастда уйиб қ╝йилган алебастр бор экан, Холб╝ри гуп! этиб, чанг т╝зон к╝тарганича ╝ша алебастр уюми устига чалпак б╝либ тушди.Бу орада тепадан учган бир банка қизил б╝ёқ Холб╝рининг бошига қулаб, т╝киларкан унинг усту боши қип -қизил б╝ёққа беланди.Холб╝ри шошиб ╝рнидан туриб, тамошабин оломон тамон худди зомбилар каби ёнбош ёнбош юриб бора бошлаган эди, одамлар рассомнинг боши ёрилиб, қатиғи чиқиб, ҳамма ёғи қонга беланибди дея ╝йлаб, дуч келган тамонга урра қочдилар.Нортожи дод деганича эри тамон югирди.Илтижо эса, қ╝рқувдан ╝зи билмаган ҳолда ╝рнидан туриб кетди.У ногиронлар аравачасини қолдириб, худди янги й╝лга юрган боладай атак -чечак одим отарди.Нортожи югирганича бориб, Холб╝рини қучоқлаб, бағрига босаркан:-Холб╝ри ака, ёмон тушмадингизми?!Бирон жойингиз лат еб, майиб б╝лмадингизми?! -дер эди нуқул.

41
{"b":"614209","o":1}