–
Эзо…п – деди у товушини баландлатиб – хали сенга энг лаззатли таом тайёрлаб қўйгин деб айган эдим, эсингдан чиқмадими?
–
Йўқ хўжайин, эсимда.
–
Қани олиб чиқ.
Эзоп устига рўмолча ёпилган таомни олиб келади.
–
Ие. бу оддий тилку.
–
Ха хўжайин бу тил, энг ёқимли сўзлар, ҳам мехр – мухаббат, ҳам бир-бирини эркалаш, хурматлаш барчаси шу тил туфайли.
–
Чиндай ҳам шундай, ақлингга баракалла, энди бизга дунёдаги энг бемаза нарсани кўрсат.
–
Хозир – деди Эзоп яна бир ликопдаги тилни кўтариб – Мана хўжайин.
–
Бу хам тил-ку, нима бизни масхара қилмоқчимисан?
–
Ундай эмас хўжайин, хазилашаётганим йўқ, дунёда барча ёмон ишлар, хиёнат, фирибгарлик, уруш – жанжаллар шу тил туфайли, жамики фисқи – фужур, иғво, товламачилик каби иллатлар шу тил туфайли.
–
Яшавор Эзоп – деди Дродо чайқалиб ўрнидан тураркан Эзопнинг елкасига қоқиб – Қул бўлсанг ҳам ақлинг етарли. Бор яна шароб келтир, тўйиб бир ичайлик токи ғам ва андухлар буткул чекинсин.
–
Дродо бугунча етарлича ичдинг энди тўхтат – деди миледи қатъий охангда.
–
Сен жим ўтир танноз, Аргос билан кўз уриштириб ўтирганингни эрим билмайди деб ўйладингми?
–
Дродо биз сенинг меҳмонимиз, бундай ҳақоратлар яхши эмас.
–
Ичингдан нима ўтаётганини билмайди деб ўйлайсанми, яхшиси мендан узр сўраб тавба қил, йўқса ёмон бўлади.
–
Мени қаттиқ хафа қиляпсан Дродо, эртага ўзинг хижолат бўласан.
–
Сендан…а, сен менинг қанчалик қудратли одам эканимни билмайсан, мени файласуф эканлигимга ақлинг етмади.
–
Майли, майли фақат зўрман деб чиранаберма.
–
Сен қуёнюрак билан гаров ўйнаб кимлигимни кўрсатиб қўймоқчиман, тушундингми?
–
Тушундим.
–
Гаров ўйнайсанми?
–
Нима деб гаров ўйнаймиз?
–
Мен бутун бошли денгизни сувини симириб ичиб юбораман, сен томоша қилиб ўтирасан.
–
Дродо кайфинг ошиб қолди, яхшиси кириб ухла, биз эса жўнайлик.
–
Ха…а қўрқоқ, кўрдингми. мени қандай қудратли эканимни биласанда.
–
Ёш болага ўхшама, хечбир кимса денгиз сувини ичиб юбораолмайди.
–
Мен эса ичаман.
–
Хўп, нима деб гаров ўйнаймиз?
–
Сен эртага ўз гувоҳларинг билан кириб келасан, мен уларнинг олдида денгиз сувини симириб ичиб ташлайман.
–
Хўш кейинчи?
–
Сўнгра менга барча молу-мулкингни ютқизган бўласан, сени қул қилиб оламанда кишанлаб қўяман.
–
Борди-ю ичаолмасанг нима бўлади?
–
Унда барча мол-мулким, хатто хотиним ҳам сенга ўтади, тушундингми?
–
Пушаймон бўлмайсанми?
–
Асло
–
Майли сен айтганча бўлақосин. Эртанги пушаймонинг иш бермайди.
–
Ҳали кўрамиз йиғлаб ялинишларингни, хой хабаш қани.
–
Мен бу ердаман хўжайин – деди қарсак товушини эшитиб кириб келган қора хабаш – нима хизмат буюрадилар.
–
Бор ертўладан яна май келтир, унга чўмиламиз.
–
Май қолмади, барчасини ичиб тугатишди.
–
Ахмоқлар сенларга кўрсатиб қўяман, Эзопни боғлаб қўйиб калтаклаймиз, қани олиб келинглар, бир мазза қилиб томоша қилайлик.
–
Хўжайин ундай қилманг, баданимнинг калтак емаган соғ жойи қолмаган, жоним оғриса бирор кори-хол қилиб қўяман.
–
Унга тегма – деди ғазаб билан Милейка – бегуноҳ бечорани калтаклатиб томоша қиласанми, садқай одам кет.
–
Хой хабаш нега қараб турибсан бу танноз хотинимни оёғидан осиб қўйамиз, додлашини эшитиб мазза қиламиз, қани бошла.
–
Одамни харнарса бўлгани яхши, сен билан эртага гаплашамиз, еғлабтиб ялинтирмасам Милейка отимни бошқа қўяман. Уни олиб кириб ухлатиб қўйинглар.
***
–
Вой бошим, вой ўлибқоламан Эзоп қаердасан?
–
Мен шу ердаман хўжайин.
–
Бошим ёрилиб кетай деяпти, худди арилар уя қуриб олгандек. Менга нима бўлди, хеч нарсани эслайолмайман.
–
Маст бўлиб олиб анча иш кўрсатдингиз.
–
Миям қурсин мени, асло ақлим кирмади. Нималар қилдим бир бошдан айтиб берсангчи.
–
Анчагина машмаша қилдингиз, меҳмонларни қувлаб солдингиз, бекамни ҳам анча хафа қилдингиз.
–
Оббо, ёмон ишлар бўлибди-ку.
–
Бу ишлар “холва” энг ёмони хали олдинда.
–
Нима бўлди?
–
Денгизнинг сувини буткул ичиб юбораман деб Аргос билан гаров ўйнадингиз. Ўртача барча молу-мулкингиз, хатто бекамни ҳам тикиб юбордингиз.
–
Тамом бўлибманку.
–
Шунақа хўжайин, улар хали замон гувохлари билан кириб келишади, тайёрланаберинг.
–
Энди нима қиламан, қул бўлиб қоламан-ми.
–
Буни ҳам айтингиз, хар холда жуда ёмон иш бўлди.
–
Бирор чора изласангчи Эзоп, ахир сен масалчисан-ку.
–
Мен бир қул бўлсам, нима ҳам қилаолардим.
–
Сен қувонганинг йўқ, шундайми?
–
Сизнинг бошингизгам кўргилик келса биз қувонармидик.
–
Йўқса нега илжайиб гапирмоқдасан?
–
Шундай ўзимча.
–
Шундай ўзимча.
–
Гапир, бирор чора топганга ўхшайсан.
–
Борди-ю топсам мени озод қиласизми?
–
Сўз бераман сени қулликдан озод қиламан.
–
Хўжайинлар ноилож қолганда ваъда бераверишади, кейинроқ бориб гапларидан тониб юбораверишади.
–
Тезроқ бўлақол, юрагим бардош бермайди, гапир.
–
Айтганимларимни яхшилаб ўқиб олинг, озгина адашсангиз чатоқ бўлади.
–
Яхши барча айтганларингни уқиб оламан, ўтир, шошилмай нима қилишлигим лозимлигини айтиб бер.
–
Яхши …
–
Сен ёнимдан асло узоқлашакўрма.
***
–
Дродо уйдамисан?
–
Албатта уйда бўламанда.
–
Мени сени қочиб кетган бўлсанг керак деб ўйлаган эдим.
–
Шундай омадли иш кутаётганда мен қочиб кетаманми?
–
Сен бугун тамом бўласан, молу-мулкинг, хотининг, қулларинг меники бўлади.
–
Мен бунинг аксини қилмоқчиман.
–
Бутун бошли денгиз сувини симириб ташлайман десангу, яна баланддан келганингни қара.
–
Мен сўзимни устидан чиқадиган одамман.
–
Сўзингдан тонмайсанми?
–
Асло.
–
Йўқса денгиз бўйича борамизда унинг сувини симириб ичиб ташлайсан.
–
Шу бугун демоқчимисан?
–
Албатта.
–
Йўқ вақтини келишганимиз йўқ, қачон хохласам ўшанда ичаман.
–
Сен ғирром экансан.
–
Сен эса ақлинг паст одам экансан, сувни қандай холатда ичилади.
–
Бу сенинг ишинг.
–
Ундай бўлса билиб ол, денгиз суви шўр бўлади уни сен чучук сувга айлантириб беришинг лозим, акс холда бир хўплам ҳам ичмайман.
–
Дродо сен мутахим одам экансан.
–
Мен файласуфман, бу донишманд дегани, сен бечора сўз ўйинини фахмламай гаров ўйнаб ютказиб қўйдинг.
–
Мен хали ютқуздим хамми?
–
Албатта, бор будингни менга бой бердинг.
–
Бекорларни айтибсан, барча мулкингни менга ютқазиб қўйдинг.
–
Қани бўлмасам айтганларимни бажаргин.