***
–
Хўш Эзоп нима ишлар қилдинг?
–
Энг аввал бекамга меҳмонлар келишини айтдим.
–
Яхши, у нима деди.
–
Жуда хурсанд бўлдилар, айниқса Аргоснинг келишини эшитиб янада қувондилар.
–
Нахотки, гапинг аниқми?
–
Шубхасиз.
–
Нега айнан Аргоснинг келишидан шод бўлади, қани айтчи?
–
Бундай ишларга қулнинг аралаши мумкин эмас хўжайин.
–
Мен рухсат бераман, гапиравер.
–
Калтакламасликка сўз берасизми?
–
Сўз бераман.
–
Эсингизда бўлса бекам сизга чиройли қул олиб бер деган эканлар, хўш нега айнан чиройли қул, буни сиздек файласуф одам билмоғи лозим эди.
–
Бу гапни айтган эдинг, сен Аргос хақида гапир.
–
Аргос хушбичим, чиройли йигит, харқандай аёлни мафтум қилаоладиган ёқимтой.
–
Буни биламан.
–
Демак бекам чиройли эркакларни хуш кўрадилар.
–
Сен қулваччани анчагина ақлинг борга ўхшайди.
–
Бу гапни мен айтганимни беам билиб қолмасинлар.
–
Хўш, нима маслаҳат берасан?
–
Меҳмондорчилик пайтида аёлингиз билан Аргоснинг кўз уриштиришларини кузатиб ўтиринг.
–
Аргос миршабларнинг бошлиғи, ўзини қаерда қандай тутишни яхши билади.
–
Шунинг учун айтаяпманда, у ўзини бенихоя одобли қилиб кўрсатади, хотинингиз томонига қиё ҳам боқмайди бир мақсад билан кириб келган одам айнан шундай қилади.
–
Майли гапларингни ўйлаб кўраман, бозорга бориб келдингми?
–
Аллақачон бориб келдим, хатто дастурхон тузашга ҳам улгурдим, малол кўрмасангиз бир кўздан кечириб берасиз.
–
Қани юрчи бир дидингни кўриб қўяйлик.
***
Гермафродит
Гермафродит Севги худоси Афродита билан худолар хабарчиси Гермеснинг ўғли.
Бағоят гўзал Гермафродитни Салмахида исмли боқира қиз бағоят севиб қолади, лекин йигитга унинг севгисини рад қилади. Қизнинг тинимсиз оху-нолалари худоларнинг рахмини қўзғатади ва улар қиз ва йигитни бир-бирига қовуштириб қўядилар, натижада икки жинслли одам пайдо бўлади.
Зевс
Зевс бош худо, одамлар ва худоларнинг хукмрони. Бутун олам, осмон ва самовий кучлар, мамақалдироқ ва чақмоқлар, сел ва тошқинлар унинг ихтиёрида. У бутун коинотни назорат қилади, тартибга солади, инсонларни ҳархил офатлардан химоя қилади.
Зевс туғилмасдан аввал унинг отаси Крон туғилажак фарзандларидан бири унга қарши исён кўтаришдан хабар топиб, барча туғилган болаларини ютиб юбораберади. Унинг хотини Рея охирги фарзандини туғилишидан аввал Крит оролига бориб ғор ичида яширинча туғади, бу энг кенжа фарзанди Зевс эди. Унинг туққанидан хабар топган эрига йўргакланган тошни беради, буни сезмаган Крон ўралган тошни ютиб юборади. Вақтлар ўтиб вояга етган Зевс отасининг ютиб юборган опа ва акаларини қайтаришга мажбур қилади, чорасиз қолган Крон ютиб юборган фарзандлари Посейдон, Аида, Гераларни қайтариб беради. Зевс билан отаси Крон ўртасида шиддатли уруш бошланиб Ота титанларни ва бошқа махлуқларни ёрдамга чақиради. Зевс чақмоқ билан барча ёвуч махлуқларни қириб, туби йўқ жарликка улоқтириб юборади ва хукмронликни тўла қўлга олади. Олимпда ўз қароргоҳини белгилайди. Посейдон денгиз худоси, Аида ер ости худоси, Гера унинг рафиқаси бўлиб биргаликда олам хукмронлигини бажаришади. Уларни фарзандлари Геба – ёшлик худоси, Арес уруш худоси, Ефест темирчилик худоси.
***
Кишиларнинг қувончу – қайғуларига бефарқ қараш, худбинликнинг энг ярамас туридир, бу қулдорлик тузуми яратган энг улкан нуқсонларидан бири эди.
–
Вов-бой – деб юборишди кириб келган меҳмонлар, дид билан тузатилган дастурхондан хайратланиб.
–
Буни менинг қулим Эзоп тузаган – деди Дродо мағрурланиб – унга вақти келиб эркинлик бераман.
–
Бу қулингни менга сотиб қўяқол – деди Эледро Аргос томонга ўгирилиб – унинг мақтовини анча кишилардан эшитдик.
–
Уни хечкимга сотмайман ахир у масалчи-ку.
–
Хали масал айтишни ҳам биладими?
–
Билганда қандоқ, қулоқ олсанг бас тахлаб ташлайди.
–
Қани бирорта масал айтиб берсинчи – дейишди меҳмонлар бараварига.
–
Эзоп бизларга ўзинг ёқтирган бирор масални айтиб бер. улар қойил қолишсин.
–
Айтишга айтиб бераман-ку, лекин қойил қолишларига кафолат бераолмайман.
–
Айтавер.
–
Қурбақалар хукмронсиз яшар эканлар, кунларнинг бирида улар тўпланишиб маслахат қилибдилар, келинглар Зевсдан бизларга хукмрон жўнатишни илтимос қиламиз? Кенгашиб олишиб, Зевсга вакил юборибдилар. Зевс ботқоқликка бир боғ ўтин ирғитишни буюрди. Баландликдан ирғитилган катта боғлам ўтиннинг зарб билан тушишидан қурбақалар чўчиб кетибдилар ва хартомонга шунғиб қочиб қолибдилар. Бирқанча фурсат ўтиб жимгина сув юзида қалқиб юрган ўтинни кўришиб унинг устига сакрайбошладилар, охири хафсалалари пир бўлиб яна Зевсга вакил жўнатишибди, “Сен бизларга қаттиққул подшо жўнатгин-ки бизлар ундан хайиқиб айтганларига қуқлоқ осайлик. Зевс уларнинг таклифидан жилмайиб қўйибди “мен сизларга мустабид подшо жўнатаман” деб уларга катта аждахо подшо қилиб жўнатибди. Аждахо қурбақаларни бир бошдан ютиб еябошлабди, қочган қочиб, қочаолмаган ем бўлиб, дод-вой бошланибди. Охир оқибат қурбақалар яна ялинишиб Зевснинг олдига бориб кўз ёши тўкабошлашибди.
Мана жаноблар сизларга оддийгина масал, ундан хулоса чиқариш узларингизга хавола.
–
Бу масал қурбақаларнинг ахмоқлигига ишора – деди Милейка меҳмонларга маъноли жилмайиб – аҳмоқ бўлишмаса хукмрон сўраб нима қилишади, қуриллаб-чариллаб юраберишмайдими.
–
Зевс уларни синаш учун ўтин ташлаган, хукмрон ўтинга ўхшаса нима бўлишни кўрсатиб қўйган.
–
Улар бундай хукмрон керак эмас деб ўзларига ўлим тилашган.
–
Энди улар аждаходан қандай қутуладилар?
–
Хеч қачон қутулаолмайдилар.
–
Сен Эзоп бизларга аллақанча муаммоларни чоғлаб ташладинг-ку.
–
Мен масални айтиб бердим холос, ундан хулоса чиқариш ўзларингга хавола, чунки кўпчиликка берилган саволнинг жавоби хеч қачон бирхил бўлмайди.
–
Баъзилар бу муаммони ўйлаб кўрамиз, сен яхшиси шароб келтир бир хузур қилишайлик – деди Дродо кўтаринки кайфиати билан – қани азизлар дастурхонга мархамат.
–
Мана хўжайин – деди Эзоп шароб тўлдирилган кўзачади ўртага қўйиб.
–
Нега қадохлар сони биттага кам?
–
Ўзингиз бугун шароб ичмайман деб эдингиз.
–
Ха шундай деган эдим, ўйлаб кўрсам фикрим нотўғри экан, шундай азиз меҳмонлар даврасида ичмай бўладими, бор менга ҳам қадақ келтир.
Қадахлар тўлдирилиб, бўшатилди ҳам, хамма тўкин тузатилган дастурхон томон енгилгина хужум бошлашди, аста-секин ноъзу-неъматлар ўрнини янгилари эгаллар, кетма-кет ичилган шароб барчани бирдек сергап қилию борар, даврада ўтирганлар қанақадир барчани қойил қолдирадиган ғаройиб гап айтмоқчи бўлар, бунинг уддасидан чиқаолмай яна шароб ичишга зўр беришар эди. Дродо ҳам ҳар сафаргидек бир меъёрда шароб ичишини тўхтатмас, аста-секин мувозанатдан чиқиб ўзининг “фалсафий” гапларини бошлаб юборган. Доим шунақа бўлади, меҳмондорчилик бошланмасдан олдин у бугун ичмайман деб ўзига сўз беради, берган сўзини бир зумда унутиб ичишни бошлаб юборар, озгина фурсат ўтиб маст бўлиб оларди-да, телба-тескари гаплар гапириб, кутилмаган қилиқлар қилар кулгили ишларни қилиб ухлаб қолар, эртасига хижолатдан ўзини қаерга қўйишни билмай хижолат бўларди. Бугун ҳам ана шундай бўлиш эхтимоли йўқ эмасди.