Литмир - Электронная Библиотека

Эзоп

Инсониятнинг босиб ўтган узоқ ўтмиш йўлини ўрганиб чиқсак агар у хардоим муаммолар гирдобида қийинчиликлар исканжасида одимлаган, бехисоб тўсиқлар хардоим хамрохи бўлган. Ана шундай бўлишига қарамай тинимсиз олдинга интилган, орзулар оғушида харакат қилган. Табиат инъомлари мўл теварак атроф мусаффо бўлган ўша чоғларда одамзот нега захматли ҳаёт кечирган деган савол мантиқийир. Хали унинг ақли-идроқи яхши ривожланмаган, керакли билимларга эга эмас эди. Ана шу сабабга кўра унинг кушандалари бехисоб, бири қақшатқич изғиринлар бўлса, бири ёмғиру-довуллар. Хеч вақоси бўлмаган ярим ёввойи одамлар, ғорларда, қанақадир чайлаларда гурух-гурух бўлиб жон асрашар, ёлғиз яшашликнинг иложи йўқ, харқандай кўргиликни кўпчилик бўлибгина енгиш мумкин холос. Ана шундай зарурат одамни ижтимоий жонзот сифатида майдонга тушишига сабаб бўлди. Табиат инъомлари, мевалар унинг эхтиёжини қисман таъминлар, хайвонларни овлаш орқали эса емиш ва ёпинчиқ яратар, аста-секин хайвонларни қўлга ўргатиш, ерга ишлов беришни ўрганиб борди. Тош асри деб ном олган ўша даврларда инсоннинг ққуроли тош ва таёқлардангина иборат бўлиб, унинг ихтиёрида мулк хам бойлик хам йўқ, ана шу сабабга кўра гурух ёки қабила аъзолари бирхил ҳаёт кечиришар, бир-бирига зулм қилиш зарурати йўқ эди. Тинимсиз, аста-секин ривожлана бошлаган инсон фикрлаши унга кўпгина нарсаларни ўргатабошлаш билан биргаликда, қобилият шаклланишига сабаб бўлди, тинимсиз харакатлар, аллақанча неъматларни инъом қилди. Узлуксиз ишлаш моддий неъматларни кўпайишига, асбоб-ускуналарнинг пайдо бўлишига олиб келди. Кўп минг йиллик изланишлар оқибатида мулкчиликнинг дастлабки турлари яратилди. Мулкка эгалик қилиш кимларнидир қудратли қилса, мулки йўқ кишиларни уларга тоъбе қилабошлади. Мулкчилик ривожланган сари зўравонлик ва тоъбелик ҳам авж олабошлади, айниқса хилма-хил урушлар кишиларни табақалаб юборди. Хўжайинлар ва мазлумлар пайдо бўлди, худбинлик авж олган сари бу жараён улғайиб, қул ва қулдорлик деган тузум туғилди ва ривожланабошлади. Бу тузум инсоният тарихидаги энг машъум тузим эди. Ўтмиш давр вакилини кейинги давр кишилари тушунмасликлари, хатто ёқтирмасликлари ҳам мумкин, чунки ўтмишнинг нуқсонлари келажакда осон ечилади ва яққол кўринади, аслида ҳарбир тузумнинг чирқин нуқсонларини бартараф қилиш учун бирнеча асрлар ўтмоги зарур бўлади. Бу тузум ҳарқанча шафқатсиз бўлса ҳам ривожланиб бораолди. Ўша даврнинг ўз санъати, эътиқоди, мафкураси ва фалсафаси пайдо бўлиб, кишиларнинг эркинлигини сўндираолди. Узоқ йиллар табиат кўйнида эркин фаолият кўрсатиб яшаган кишиларнинг бир қисми қулга айлантирилди, уларнинг салмоғи йилдан-йилга ошиб борар, урушлар мағлуб томонларни, хонавайронлик ночор одамларни қулга айлантириб уларнинг сафларини кенгайтириб, бебош тузумни парваришлаб вояга етказар эди. Бедодлик намунаси бўлган ўша даврлар ҳам ўзининг даъхоларини етиштириб чиқарди. Кейинчалик кишиларни истеъдодлари билан хайратга солаолган машхур олиму-уламолар, доно-ю – файласуфлар ҳам дунёқарашлари билан ўз тузумларини адолатли эканини қул ва қулдорларнинг бўлиши тўғри эканини ёқлаб фаолият кўрсатишар эди. Хаттоки Афлотун, Арасту, Сенека, Цицерон каби файласуфлар ҳам қулдорлик тузумининг тарафдорлари бўлишган. Барча янги пайдо бўлган ижтимоий фанлар – хуқуқшунослик, адабиёт, маданият, мантиқ кабилар хукмрон синф манфаати учун хизмат қилар, тоъбелар мутлақо хуқуқсиз ва химоясиз эди. Адолатсизликнинг тимсоли бўлган, инсон табиатининг тубан қисми худбинлик шарафланадиган янги тузум фаолият бошлаган, зуравонлик ва беъдодлик тўла хукмрон синфга айланиб олқишланадиган давр дунёга келган эди. Ҳарқандай адолатсиз жараён халоқатга махкум, афсуски у маълум муддат яшайди. Қулдорлик тузумининг хамроҳлари бўлган тубан майилликлар, хайвоний истаклар қанча фурсат давр суришини ҳечбр кимса билаолмас, фаолият фаоллашиб борар, қулларнинг сафи кенгайгандан кенгайиб авж олар, уларни хайвон қатори олиб-сотти қилишар, хамма шаҳарларда қул бозорлари ташкил қилинган эди.

***

Одамлар табиатан тенг эмаслар.

Қул билан қулдор бамисоли хайвон билан инсондир.

Биринчиси жисмоний меҳнатга туғилган бўлиб,

бировларнинг истак-иродаларини амалга оширади.

Улар оқилликни тушунадилар, лекин ўзлари ақлга эга эмаслар

Арасту

Худди бошқа шаҳарлар каби Дельфи ҳам ўзининг қуллар бозори билан машғул. Бу ерга бошқа ўаҳарлардан хилма-хил қуллар олиб келинади. Қул билан савдо қилувчи олиб сотарлар уларни арзон нархда улгуржисига харид қилиб, кейин аста-секин оширилган нархда сотишади. Қулнинг нархи унинг қадди-қомати, ёши, жисмоний холатига боғлиқ. Харид қилувчилар қулни ечинтириб обдон кўздан кечирадилар, тишларидан тортиб, қулоқ буринларигача текшириб кўриб кейин савдолашабошлайдилар. Ишни тез битириш учун бир зумда пайдо бўлган далоллар терлаб-пишиб ишга киришадилар. Сотувчига кўзини қисиб, харидорга қулни мақтайбошлайдилар. Тўтиқушга ўхшаб тинмай валдираб чунонам мақтайдиларки, бу мақтовлардан қулнинг ўзи ҳам ўзига маҳлиё бўлиб қолади. Баъзан савдо касодга учраб баъзан нарх бирданига кўтарилиб қайсидир қул ким ошар бўлиб талаш бўлиб кетади, айниқса қадди-қомати чиройли, сўзлашлари ёқимли бўлса қиймати бенихоя ошиб кетади, аёл қулларни танлаш анча мураккаб. Уларнинг кўринишлари энг асосий кўрсаткич бўлса ҳам, мохирлиги, таом тайёрлаш, уй ишларига қобилияти эътиборга олинади.

***

Овчилик харбий ишнинг бир қисми бўлиб, мақсади ёввойи жониворларни ва табиатан бошқаларга бўйсунадиган қулларни овлашдан иборат.

Арасту

Дродо ўз аёли Милейкани жуда севади, шунинг учун унинг қилган барча илтимосларини бажаришга харакат қилади. У Дельфа шаҳрини узоқ сайр қилди, айтилган барча нарсаларни харид қилди. Энди қул бозорига бориб хотинининг илтимосини бажариши керак, у тайинлаганидек битта қул сотиб олиши лозим.

– 

Сиз қандай қул харид қилмоқчисиз? – деди жазман харидор келганини сезган қулфуруш.

– 

Аёлим тайинлаганидек бир қул сотиб олмоқчиман, – деди Дродо – Сизда топилармикан?

– 

Нархига келишсак ҳарқандай қулни топиб бераоламан – деди савдогар ёқимли илжайиб – гапираверинг.

– 

Аввало жуда чиройли, хотиним истаган барча юмушларни бажараоладиган, хамда ёқимли бўлсин.

– 

Сиз айтгандек бир қул бор-ку, лекин кўриниши кўркам эмасда.

– 

Йўқ бўлмайди, фақат чиройли бўлсин.

– 

Менга қаранг хужайин – деди ёлғиз бир чеккада ўтирган қул – мени сотиб олақолинг.

– 

Вой-бой – деди Дродо қул томонга ўгирилиб – сен жуда беўхшовсан-ку.

– 

Кўринишим шунақа, лекин кўнглим кўпгина кишиларникидан гўзалроқ.

– 

Ақлинг анчагина зукко кўринади.

– 

Хархолда бефаросат эмасман.

– 

Нима ишлар қилаоласан?

– 

Ҳарқандай юмишни сифатли бажараоламан, айниқса кишиларни зерикиб қолмасликлари учун улар билан сухбатлашиб ўтиришни ҳам эплайоламан.

– 

Кўринишинг беўхшов бўлмаганда айни мен қидирган одам экансан.

– 

Аёлингиз айнан чиройли қул сотиб олишингизни тайинладими?

– 

Худди шундай.

– 

Нима учун эканлигининг сабабини ўйлаб кўрдингизми?

– 

Йўқ, нега сен хотинимнинг хохишини суриштириб қолдинг?

– 

Чунки ҳарқандай илтимоснинг заминида қандайдир мақсад ётади.

– 

Хўш, қандай мақсад бўлиши мумкин?

– 

Нега у қулнинг айнан чиройли бўлишини хохлайди.

– 

Танишларига мақтаниш учун бўлса керакда.

– 

Топқир эмас экансиз хўжайин.

– 

Қани, нега эканлигини ўзинг айтиб бергинчи.

– 

Сўзим оғир тегса уришиб бермайсизми?

– 

2
{"b":"597439","o":1}