Литмир - Электронная Библиотека

-Илтижо, сенмисан қизим?Ва алейкум ассалом.Яхши юрибсанми?Неварагинам қалай?Куёвинг Ашрапжон, қайноналаринг ҳаммаси тинчми? -ҳол аҳвол с╝ради Соддагул.

-Раҳмат, ая, яхши.Фақат кейинги пайтларда мазам б╝лмаяпти.Анчадан буён бир қ╝лим билан ╝нг оёғим қандайдир толиб юрарди, энди улар худди менга б╝й сунмаётгандай туюляпти.Ишонсангиз, поликлиникага оқсоқланиб бориб келдим.Одам ҳижолат чекар экан.╬зинг д╝хтир б╝лсангу... Ишқилиб, бориб -бориб юролмай қолмасам г╝рга эди -деди Илтижо йиғлаб.

-Э, нафасингни иссиқ қиле!Ҳар гапга фаришталар омин дейди.Вахима қилма, Худо ҳохласа, ╝тиб кетади.Ҳаммаси яхши б╝лади.Ҳали ёшсан.Бу тумовнинг оғирроқ асорати б╝лиши ҳам мумкин -далда берди қизига Соддагул.

-Вой аяжон, ахир мен шу медицина сохасида ╝қидим.╬зим биламанку.Бу фалажланишнинг бошланғич симптомларига ╝хшаяпти.Қ╝рқяпман!-деди Илтижо яна йиғлаб.

-Э, нималар деяпсан, қизим?!Худо сақласин!Мени қ╝рқитма, болам?!Бу д╝хтирларга бир қатор текширтирдингми?Улар нима деяпти?-фиғони фалакка ╝рлади Соддагулнинг.

-Текширтирдим.Улар ҳам к╝нглимни к╝таришдан нарига ╝тмаяптилар.Сиз яқинда шол б╝либ қоласиз демайдиларку!Улар бу касаллик аломатлари сиқилишдан, стресслардан дейишяпти -тушунтирди Илтижо.

-Т╝ғри айтишибди.Сиқилмада ахир!Нимага сиқиласан?Ҳамма нарсанг етарли б╝лса.Ҳурмат қилиб, бошига к╝тарадиган, гаҳ десанг қ╝линга қ╝надиган эринг бор.Буёқда Худойим сенга қ╝чқордай ╝ғил берди.Қайнонанг б╝лса жаннати хотин.Яна сенга нима керак а?!Ё ҳалиям анави қишлоқи рассомингни унутолмаяпсанми?!Э, йиғиштир унақа севги певгини!╬рисларда бир мақол бор.Зачем любить и страдать, когда все дороги ведут в кровать -дейди улар.У рассом сен ╝йлагандақа яхши йигит эмас экан.Сендақа қизларнинг нечтасини бошинии айлантириб... Ҳуллас, бизни ундан Худонинг ╝зи асрабди.Яхшиям унинг найрангларига учмабмиз.╬рганиб, таг тугини суриштирибмиз.Б╝лмаса, тамошани к╝рардинг.Ана стресс ╝шанда б╝ларди.Шундай экан, Худога шукр деб, ╝ша оиланинг ╝тидан кириб, кулидан чиқ. Ҳаёлингни б╝лмай, маза қилиб яша!Тушундингми?!Нега индамайсан?!.. Ҳа, кейинчи, бу духтирлар ҳамма касални ҳам даволайвермайди.Инси жинс илашган б╝лса, домла х╝жа дегандай, ╝қитиб, дам солдириб, синиқчига силатиб, мозор буваларга чироқ ёқиб, расм русимини қилиш керак.

Лекин сохта синиқчилардан эхтиёт б╝л.Бир аёл номоз ╝қийман деб рукуга эгилган маҳал тос суяги қуймичидан чиқиб кетибди.Бечоранинг эрига одамлар маслахат бериб, маҳаллаларидаги синиқчига к╝рсатишни таклиф қилибдилар.Эр жонвор синиқчи хотинни айтиб келибди.Синиқчи хотин оғриқдан инграб ётган беморни бадтар дод дегизиб, эзиб тиззалаб юриб тос суягини жойига туширибдию, тахтакач билан оёғини боғлаб қ╝йибди.Тасаввур қилаяпсанми?!Ҳеч қандай оғриқни қолдирувчи уколсиз, дорисиз шу муолажани амалга оширган.Эртасига аёлнинг оёғи симёғочдай б╝либ шишиб, қорайиб кетган.Синиқчи хотинга аҳволни тушунтирган аёлнинг эри тез ёрдам чақирмоқчи б╝лади.Аммо, синиқчи хотин: -Агар д╝хтир чақирсангиз, мен муолажани т╝хтатаман.Ё д╝хтирлар даволасин, ёки мен -деган.Натижада чидаб б╝лмас оғриқдан додлаб ётган аёлни касалхонага олиб бормайдилар.Аёл бечоранинг оёғи гангренага, қора сонга айланиб, азоб уқубат билан оламдан к╝з юмган.Кейин травмотологлар, нейрохирурглар жасадни текшириб: -Синиқчи хотин суякни жойига соламан деб, оёқдаги магистрал қон томирлардан бирини узиб юборган ва оёққа қон уюлиши оқибатида қора сон юзага келиб, бемор оламдан ╝тган -дея хулоса чиқарганлар.Шунинг учун, эскича қиламан экан деб т╝ғри келган одамга учрайвермаслигимиз керак.Энг муҳими одамда ихлос, ╝зининг тузалиб кетишига ишончи б╝лиши керак.Тушкунликка тушма, болам.Бир й╝лини қиламиз, Худо ҳохласа дарддан қутилиб, к╝рмагандай б╝либ кетасан, йиғлама, она қизим -деди Соддагул.

Илтижо эса ҳамон эзилиб йиғлар эди.Анчадан кейин у яна гапира бошлади.

-Аяжон, мен энди ортиқ чидолмайман!Эшитяпсизми, чидолмайман!Шу пайтгача сизлар сиқилмасликларинг учун тортаётган зулмларим ҳақида ло мим демай, яшириб келдим.Қайнам ёмон!Мени ╝ғлига айтиб урдиради!Қилдан қийиқ ахтариб, тергаб, қарғаб, пастга уриб, ╝тирсам ╝поқ, турсам, анақа... с╝поқ деб, қонимни ичади!Ахир мен ҳам одамман, ая!Ердан чиққан қ╝зиқорин эмасманку!Дадам у оиладан гап к╝тариб келмайсан дегани учун, қайнонамнинг барча хақоратларига, эримнинг уриб, тепкилаб, с╝киб, тахқирлашларига чидаб келдим!Лекин кечагиси ошиб тушди.Қайнонам ╝ғлига: -Мен ҳам қайнона б╝либ, елиб -югириб, хизматимни қиладиган эпчил, чаққон келин олармиканман деб орзу қилгандим!Бу сволочнинг эса боши касалдан чиқмайди!Энди б╝лса оқсоқланиб юрибди!Ҳа, биламан, ╝зи соппа соғ!Атайлаб ╝зини касалликка солмоқда бу доғули ер юткур!Йиғиштир бу зоди пастни!Шартта уч талоқ қ╝йгинда, паттасини қ╝лига тутқаз!Мен сенга онаси ╝пмаган ╝н беш яшар қизни олиб бермасам Шазо исмимни бошқа қ╝яман! -деди.Эртага, Худо к╝рсатмасин касалим кучайиб, ётиб қолсам нима б╝лади?!Булар мени ётган к╝рпам билан судраб к╝чага олиб чиқиб ташлашдан ҳам тоймайди, аяжон!Дадамга ╝зингиз тушунтириб айтинг!Мени болам билан бу д╝захдан олиб кетинглар! -деди у юм юм йиғлаб.

Бу гаплардан Соддагул ╝тирган жойида тошдай қотиб қолди.Кейин ╝зига келиб, шартта ╝рнидан тураркан:

-Вой эси пас қиз!Нега шу пайтгача бу ҳақда айтмадинг?!Биз сени бахтли яшаяпти деб ╝йлабмиз!Вой зулм қилмай ҳар нарса б╝лгур, шум кампир, ялмоғиз!Оқ р╝мол ╝раб, ҳожи онага ╝хшаб турса, дину диёнатли, фариштадек аёл экан дебмана!Заҳарли илон эканку, қирилгур!Йиғлама, қизим!Мен ҳозироқ даданга телефон қиламан ва биз тез сенинг ёнинга етиб борамиз!Бизнинг к╝чада тушиб қолган қизимиз й╝қ!Сени у итларга талатиб қ╝ймаймиз! -деди.С╝нг телефонда гаплашишни давом этдирган куйи, шошиб кийина бошлади.

18 боб

Нортожининг портрети

Нортожи ховлини супуриб сидириб юрганди, қоғоздан ясалган самолётча айланиб учиб унинг ёнига келиб тушди.Қ╝шни болакайлар қоғоз қирғий қилиб учириб ╝йнаяпти шекилли дея ╝йларкан, Нортожи уни супуриб, ахлатга қ╝шиб, хандакка улоқтирмоқчи эди, қоғоз самолётнинг қанотидаги ёзувга к╝зи тушди.Кейин нима ёзилган экан дея уни қ╝лига олиб, ёзувни ╝қиди.Қоғоз самолёт қанотига шарикли ручкада:

Самолёт, самолёт, қанотингни пастлаб ╝т!

Мактубимни севгилим Нортожига ташлаб ╝т!

деб ёзиб қ╝йилганди.

Нортожи ҳайрон б╝либ, атрофга аланглаб қараркан, самолёт ясалган қоғозни очиб, текислади.Варақ ортида майда харфлар билан ёзилган мактуб бор эди.

Салом, Нортожи!Яхшимисиз?Мени кечиринг.Сиз трасса ёқасида менинг й╝лимга интизорлик билан к╝з тикиб кутган пайтларингиз вақтида етиб келолмадим.Т╝ғриси улгуролмадим.Чунки й╝лда ушланиб қолдим.Ой ёритган тоғ довонида қорли ч╝ққилар аро ч╝зилган илонизи й╝ллардан машинамни қушдай учириб, сизни эслаб келарканман, шу бир хафталик чет эл сафарим давомида жонажон ╬збекистонимни, Ватанимни нечоғли қаттиқ соғинганимни ҳис қилдим.Чуқур жарликлар, ҳайбатли нишабликлар узра узала тушган тасмадай асфальт й╝ллар четида худди менга қ╝л силтаётгандай узун узун ╝т -╝ланлар, мойчечагу, оқбошлар шамолда чайқалиб, мени шодон кузатиб қолишаётгандай туюларди.Мен қ╝лимнинг тирсагини ойнадан чиқариб, катта тезликда кетаётган машинам рулини бир қ╝лда бошқарганимча бир машхур ҳофизнинг ватан ҳақидаги қ╝шиғини хиргойи қилиб келардим.

дея келаётсам, бирдан денг, машинамнинг балони танғиллаб отиб юборса б╝ладими.Машина жонвор қайиққа ╝хшаб у ёқдан буёққа сирғалиб бораракан, назоратдан чиқиб, жарлик сари қулашига сал қолди.Тажрибали дальнебойщиклигим қ╝л келиб, покрышкаси ёрилиб, қуруқ дискда асфальтдан ╝т чақнатганича, сандиқ сандиқ б╝либ бораётган машинани бир илож қилиб й╝л четига т╝хтатдим.Ҳалиги иккимиз ёмғирда суҳбатлашиб ╝тирган кабинадан сакраб тушиб, бундай қарасам, машинанинг диски қийшайиб кетибди.Бахтимга запаска балон бор эди.╬шани кузовдан олиб, ғилдиратиб келиб, уни болтларга илиб, тарцовый ключлар билан гайкаларни бураб, қотира бошладим.Бир маҳал маҳобатли қоялар устида б╝рилар галаси шундай улий бошладиларки, томирларимдаги қон музлаб қолгандай б╝лди г╝ё.Қарасам, кулранг б╝рилар галаси дағал юнгларини хурпайтириб, тишларини иржайтириб мен тамон шиддат билан чопиб келишяпти.Мен гайкаларни апил тапил қотирдимда, иккимиз шаррос қуяётган жалага термулиб ╝тирган ╝ша қадрдон кабинага ╝зимни урдим.Лекин б╝риларнинг энг бақуввати бир сакраб оёғимдан тишларкан, аёвсиз пастга судрай бошлади.Ерга қулашим билан бошқа оч б╝рилар ҳам ёприлиб келдилар.Мен қ╝лимдаги тарцовый ключ билан б╝риларни уриб, ╝зимни ҳимоя қилганимча бор овозда: -Ёрдам беринглааааар! -дея бақирардим.Овозимга ой ёритган қорли довонлар сукунати акс садо қайтарарди.Бир маҳал уйғонсам, тушим экан.Ҳуллас, гап бундай, Нортожи. Бугун кундуз соат 11 -00 да қадрдон трасса четига келинг.Сизни интизорлик билан кутаман.Агар келмасангиз, уйга кетмай, хафталаб, ойлаб машина кабинасида ╝тиравераман.Муддатсиз очлик эълон қиламан.Уволимга қолмай десангиз, келинг.

23
{"b":"614209","o":1}