Бибисувайдо катта миқдордаги суммани айтди.
-Шуми?Б╝лди, ташвиш қилманг.Гар етса молим, етмаса жоним дейишадику.Мен ҳозир бор пулни қириштириб, олиб чиқаман, сизларга ёрдам қиламан -деди Соддагул.
Бу гапларни эшитиб, Бибисувайдо билан Ғиштхон хурсандликларидан худди боғча болаларидай сакраб, чапак чалиб юбордилар.
-Вой, раҳмааааат, опажоним, раҳмат!Бу яхшилигингизни у дунёю бу дунё унутмаймиз!Айтдима, нега қиёмат қайим б╝лмаяпти деб.Энди билсам, ҳали ер юзида сиз каби олийжаноб, меҳрибон инсонлар бор эканда! -деди Бибисувайдо к╝з ёши қилиб.
-Раҳмат, Соддагул опа!Ишларимиз юришса, албатта пулларингизни икки хисса қилиб қайтарамиз -миннатдочилик билдирди Ғиштхон.У ҳам йиғлар эди.
-Йиғламанглар, менинг қиёматли сингилларим.Қани, бир табассум қилингларчи -деди Соддагул.
Бибисувайдо билан Ғиштгул к╝з ёшларини харир шарфларининг учига артиб, з╝раки жилмайдилар.
-Ҳа, бу бошқа гап.Бир зум гаплашиб туринглар, мен ҳозир -деди Соддагул ва ичкарига кириб кетди.У кетгач, Ғиштхон букчайганича елкаларини силкитиб, ╝зини тутолмай унсиз кула бошлади.
-Тсс! -деди Бибисувайдо ҳам кулгидан ╝зини аранг тийиб, к╝рсатгич бармоғини лабларига вертикал қ╝йганича.
Анчадан кейин Соддагул ичкаридан бир даста доллар олиб чиқди.Долларларни к╝риб, Бибисувайдо билан Ғиштхонларнинг хирсдан к╝злари олайиб кетди.
-Мана, сингилларим, ҳозирча менда бори шу.Керак б╝лса бу ҳайрли ишга ╝з тақинчоқларимни ҳам қурбон қилишга тайёрман.Фойизи керак эмас.Ишни юритиб олгач, топганларингда пулнинг ╝зини қайтарарсизлар -деди Соддагул бир даста долларни Бибисувайдога узатаркан, самимий жилмайиб.Бибисувайдо пулларни шошиб олганича бағрига босаркан, Соддагулни махкам қучоқлаб, унга қайта қайта раҳмат айтиб, юзларидан ╝пди.Ғиштхон ҳам.
-Опажон, отам раҳматли пулни ердан топиб олсанг ҳам санаб ол дея насихат қилардилар.К╝нглингизга келмасин.Мен сизга ╝зимга ишонгандай ишонаман.Аммо шундай б╝лса ҳам...Агар қарши б╝лмасангиз, пулларни бир санаб қ╝йсам -деди Бибисувайдо.
-Майли, сананг.Балки мен нот╝ғри хисоблаб, м╝лжалдагидан озроқ пул бергандирман -деди Соддагул.
Бибисувайдо пулларни санаётган эди, кутилмаганда Ғиштхон: -Опа, тахорат вожиб б╝либ қолди, хожатхонага... агар мумкин б╝лса... -деди.
-Вой, нега мумкин б╝лмас экан.Юринг, анави ҳобхонадан кейинги эшикдан кирсангиз ваннали хожатхонамиз бор -деди Соддагул Ғиштхонга й╝л к╝рсатиб.Кейин келиб, Бибисувайдонинг ёнига, диванга ч╝кди.
Ғиштхон хожатхонада анча ушланиб қолди.У чиққач, Бибисувайдо кетишга тараддудлана бошлади.
-Қани, опажон, бир дуо қилинг.Биз энди борайлик.Илоё бошлаётган бизнесимиз гуллаб яшнасин-деди у.
-Ҳа, ╝тирувдингларда.Паловхонт╝рани ҳам емай кетасизларми?-деди Соддагул зорланиб.
-Барибир битта ошга қарзсиз, опа.Бошқа келамиз, Худо ҳохласа, қани... -деди Бибисувайдо, Соддагулни дуога қистаб.
Соддагул дуо қилгач, улар ҳайрлашарканлар, Бибисувайдо билан Ғиштхон к╝чага чиқишди.
-Ғишт, харипларни авраб пулини олишни мендан ╝рган.Энди биронта ресторанга кириб, бу ╝лжани ювмасак б╝лмайди.Томоқ ╝лгур қақраб кетдию.Қулинг ╝ргилсин Наполеон коньягидан юз икки юз ташламасак б╝лмайди -деди й╝л й╝лакай Бибисувайдо.
-Й╝қ, Бибишка, Соддагул фарёд к╝тариб, милицияни чақиргунча бу ерлардан туёқни шиқиллатиб қолишга улгуришимиз керак -деди Ғиштхон, ортига ҳавотирли қараб.
-Нега? -деди Бибисувайдо ҳайрон б╝либ.
Ғиштхон атрофга бир аланглаб оларкан, сумкасини очиб, Бибисувайдога к╝рсатди.
Сумкадаги олмос к╝зли қимматбаҳо тилла тақинчоқларни,олтин билагузукларни, марваридларни к╝риб, Бибисувайдонинг ҳайратдан оғзи очилиб, к╝зларининг пахтаси чиқди.
15 боб
Сел
Холб╝ри далада сомон т╝плаётган одамларнинг суратини матога мойб╝ёқда мухрлаётган пайт бирдан ҳаво айниб, пастак булутлардан атроф қоронғулашаркан, кутилмаганда к╝тарилган шиддатли шамол Холб╝рининг бошидаги офтобда ╝нгиб кетган д╝пписини юлқиб, учириб кетди.
Д╝ппи худди ғилдиракдай ғилдираб кетаркан, Холб╝ри уни тутишга ҳаракат қилдию лекин қувиб етолмади.Шу маҳал шамол шаштида к╝йлакларининг этаги гоҳ к╝тарилиб, гоҳ байроқдай хилпираётган бир қиз қ╝лидаги паншахани ташлаб, битта ҳамла билан Холб╝рининг д╝пписини тутиб олди.Кейин югирганича келиб, д╝ппини Холб╝рининг қ╝лига тутқазди.У Ғойиб тракторчининг қизи Нортожи эди.Д╝ппини қизнинг қ╝лидан оларкан, Холб╝ри уни мақтай бошлади.
-Э, қойилман, Нортожи!Сиз Тошкентга бориб, 'Пахтакор' футбол командасига дорвозабонлик қилсангиз, битта ҳам т╝пни ╝тказиб юбормас эдингиз!Терма командамиз олий лигага чиқар эди! -деб қ╝йди у кулиб, д╝пписини яна шамол учириб кетмаслиги учун манглайига бостириб кийганича шамолда денгиздаги балиқчиларга ╝хшаб бақириб гапириб.
-Ҳа, ╝зим ҳам шундай қилсаммикин деб юрувдим!'Пахтакор' командасига битта мен етмай турувдим.Сиз севган ёрингиз саккиз кило сақич чайнаб тикиб берган д╝ппини эхтиёт қилинг, д╝ппини!Бош кийимни й╝қотманг, рассом ака! -деди Нортожи ҳам шамолда қийқириб кулиб.
Холб╝ри бу гаплардан хандон отиб кулди.Кейин Нортожига раҳмат айтди.
-Қуруқ раҳмат билан қутилмайсиз мендан!Битта портретга қарз б╝лдингиз!Қачон суратимни чизиб берасиз, ╝ртоқ ╬рол Тансиқбоев?! -деди суҳбатни давом этдириб Нортожи.
-Гап й╝қ!Қачон десангиз мен тайёр! -деди Холб╝ри.Шундан кейин янада қуюқлашаётган зулматни ёритиб, чақмоқ чақа бошлади.Кейин момақалдироқ шунақа гумбирладики, чақмоқлардан ёришаётган буғдойзор осмони ёрилиб кетгандай б╝лди г╝ё.Йирик йирик ёмғир томчилари шиддат билан шитирлаб ёға бошлаганда эса, сомон т╝плаётган аёллар ва болалар қ╝лларидаги паншахаларини ғарамларга санчиб, дала четида ╝сган қуюқ дарахтзорлар панасига қараб қочишга тушдилар.
Бир зумда шиддатли ёмғирдан далалару одамлар ва дов дарахтлар к╝ринмай кетди.
Холб╝ри шошиб нарсаларини йиғиштирдида, этюднигини елкасига осиб, Нортожига: -Қочдик биз ҳам!-деди.
-Қаёққа?! -с╝ради саросима ичра Нортожи, ёмғирда к╝йлаги ивиб шалоббо б╝либ чиппа ёпишган сарвдай қомати, тим қаро сочлари ва юзлари чақмоқ шуъласида ёришиб.
-Мен билан бирга чопаверинг!Келинг, қ╝лингизни беринг!Қ╝рқманг, Нортожи! -деди Холб╝ри.Улар бирга дала четига, 'Газ -51' русумли юк машинасининг ташландиқ кабинаси турган жойга чопдилар. Холб╝ри к╝пдан бери бу совет замонидан қолган эски юк машинасининг ташландиқ кабинаси суратини дарё ва далалар фонида ишламоқчи б╝либ юрганди.Улар юк машинасининг ғилдираксиз, аравасиз ташландиқ кабинасига етгач, Холб╝ри худди узоққа қатнайдиган тажрибали хайдовчи каби эшикни очаркан, ╝риндиққа ╝тирди.Кейин Нортожига қараб бақирди: -Яхши қиз, ёмғирда турманг!К╝йлакларингиз ивиб, баданингизга чиппа ёпишиб қолади!Кейин ╝пкангиз шамоллаб қолиши мумкин!Тез ╝тиринг машинага! -деди.Унинг усти боши ва яғир д╝пписи ип ипигача ивиб кетган эди.