Литмир - Электронная Библиотека

-Ҳурматли ҳоким жаноблари, майли, сузувчи шаҳарга бизни киритмасангизлар ҳам, ҳеч й╝қ шиширилган трактор камерасини қайтариб беринглар!Акс ҳолда мен сувга ғарқ б╝лишим мумкин! -дея бақирдим.Шаҳар ҳокими баджахлроқ одам экан, этигининг қ╝нжисидан кнопкали пакки пичоғини чиқариб, ғазаб билан шиширилган трактор камерасига урди. Кейин уни йиртиб, сувга улоқтирди.Уйғонсам, тушим.

Холб╝ри шу тариқа тинимсиз алжираётган ароқх╝р Ғойиб тракторчининг гапларини тинглаб тураркан, яна қорларни ғарт ғурт эзиб, й╝лида давом этди.

Қор эса ҳамон б╝ралаб ёғар эди.

12 боб

Бир енги й╝қ пальто

Кейинги кунларда Холб╝рининг ишлари чаппасига кетиб, Илтижо ҳам телефон қ╝нғироқларига жавоб бермай қ╝йди.С╝нги телефон суҳбатида Илтижонинг йиғлаб айтган гаплари худди найзалар ёмғридай вужудини ғалвир қилиб юборган эсада, Холб╝ри шаҳарга бориб, у билан биронта ҳолироқ жойда учрашиб, юзма юз гаплашиб олишни ╝йлар, балки бирон ижобий ╝згариш юз берар дея умид қиларди.У шундай умидли ╝й -хаёллар билан қишлоқ марказидаги автобус т╝хтайдиган жойга ж╝наркан, й╝лимдан яна биронта дайди ит билан қизғин суҳбатлашаётган Ғойиб тракторчи чиқиб қолмаса б╝лдида дея ╝йлаб қ╝ярди.У қордан тозаланмаган қишлоқ й╝ли четидаги, бостирмага ╝хшаш қ╝лбола бекатга бориб, совқотиб қолмаслик учун уёқдан буёққа юриб, узоқ автобус кутди.Бу маҳал бекатга бирин кетин одамлар йиғилиб, бостирмага ╝хшаш бекат й╝ловчилар ғовур ғувиридан гавжумлашди.Холб╝рининг қулоқларига чалинаётган узуқ юлуқ суҳбатлар унинг Илтижо ҳақидаги ╝й ҳаёлларига ҳалал берарди.Ниҳоят автобус келиб, қоп орқалаган оломон ╝зининг автобуснинг эшикларига урди.Ҳамма чиқиб олгач, эшиклар ёпилиб автобус қорли й╝лдан шаҳар тамон ж╝нади.Холб╝ри улов деразасидан ташқарини, қор босган уйларнинг томларию, оппоқ оқарган дов -дарахтлар ва далаларни кузатганича хаёл суриб кетаркан, ғала ғовур ичида қандай шаҳарга етиб борганини ҳам сезмай қолди. У автобусдан тушиб, тиббиёт институтига борсамми ё бормасамми дея бекатда анча иккиланиб турди.Илтижо телефонини ╝чириб олмаганида ҳам бир нави эди.Телефон ёрдамида унинг қаерда эканини аниқлаб, бирон ҳолироқ жойга таклиф қилган б╝ларди.Институтга борса, ╝зига таниш талабаларни учратар балки.Лекин улардан Илтижони с╝раса, ╝зи шундоқ ҳам чигал вазиятни бадтар мураккаблаштириб, қизга янада қийин қилиб қ╝ймайдими?Ахир охирги суҳбатда Илтижо қон йиғлаб, энди ҳаммаси тамом, отам менга сиз билан учрашишни қатъиян тақиқлаб қ╝йди дегандику.У мана шу ҳақда ╝йларди.Аммо, Илтижо билан учрашиш, у билан дийдорлашиш, суҳбатлашиш, биргалашиб мавжуд чохдан чиқиш, қопқондан қутилиш, й╝лларини ахтариш истаги устунлик қилди ва у барибир институтга борди.У институт ховлисида нима қилишини билмай турган эди, ╝тиб бораётган бир т╝п қизлар ичидан кимдир ялт этиб Холб╝рига ╝грилди ва қ╝лидаги китоб -дафтарини бағрига босганича ҳаяжон ичра:

-Вой, Холб╝ри ака! -деб юборди.

Сайёрани к╝риб, Холб╝рининг юраги хапқириб кетди ва Сайёра шу ерда экан, демак қизлар орасида Илтижо ҳам бор деб ╝йлаганди.Лекин қайрилиб қараган қизлар ичида Илтижо й╝қ эди.

Бу орада Сайёра Холб╝рининг ёнига чопиб келди.Улар қ╝л бериб к╝ришиб, ҳол аҳвол с╝рашар экан, Сайёра ҳомушланиб, ерга қаради.

-Ҳа, Холб╝ри ака, ҳаммасидан хабарим бор.Аввалига дугонам хурсанд б╝либ юрувди.Кейин бирдан... Ким билади, биров зимдан сиз ҳақингизда нимадир деб қ╝йганми.Ҳуллас, Илтижонинг ота онаси бирданига сизга қарши б╝либ қолдилар.Илтижо сизни севади.╬тган ҳафта учрашганимизда у менинг елкамга бошини қ╝йиб, роса йиғлади.Мен Холб╝рини севаман деди.Лекин сиз к╝нгилингизни асло ч╝ктирманг.Мана мен айтди дерсиз, ҳаммаси яхши б╝лади.Илтижо ичкарида.У доим дарсга биздан эрта келади.Балки, аудиторияда ╝тиргандир.Гап бундай, Холб╝ри ака.Сиз яхшиси, зоомагазинннинг ёнидаги "Буратино" кафеси борку, ╝ша кафега кириб, кутиб ╝тиринг.Мен Илтижога айтаман, у албатта ╝ша кафега боради.Учрашиб, ҳаммасини батафсил гаплашиб оласизлар.Лекин эхтиёт б╝линглар.Илтижонинг дадаси махфий айғоқчилар тайинлаган б╝лиши мумкин -деди, атрофга ҳавотирли аланглаб Сайёра.

-Раҳмат сизга, Сайёра!Бу яхшилигингизни ҳеч қачон унутмайман -деди Холб╝ри, қизнинг қ╝лларини д╝стона қисиб.

-Арзимайди, Холб╝ри ака.Дугонам билан иккалангиз бахтли б╝лсангизлар б╝лди -деди Сайёра ва чиройли жилмайганича Холб╝ри билан хайрлашиб, ичкарига кириб кетди.

Холб╝ри "Буратино" кафесига кириб, атрофи т╝силган б╝лгилардан бирига кирдида, телпаги билан пальтосини ва шарфини ечиб, кенг ва ёруғ дераза ёнидаги курсиларнинг бирига ╝тирди.

Кейин мижоздан хабар олгани келган официантга буюртмалар бераркан, чироқни ╝чириб, столга шам ёқиб қ╝йишни буюрди.Официант Холб╝рининг буюртмаларини адо этди ҳамки, Илтижодан дарак й╝қ эди.Холб╝ри барибир умидини узмай, официант келтирган шарбатлардан ╝йчан х╝плаганича, кафе ойнасидан ташқарига, ялқовланиб ёғаётган лайлак қорга термулиб ╝тирди.

Қор учқунлари аро кафе тамон келаётган х╝рандалар орасида Илтижони к╝рган маҳал ҳаяжондан Холб╝рининг юраги шишиб, ёрилаётгандай, жони б╝ғзига тиқилиб қолгандай туюлди ва у сакраб ╝рнидан турди. Илтижо кафега кирганда эса, истиқболига пешвоз чиқиб, югириб боргиси, уни шартта қучоқлаб, ҳеч кимдан уялмай юз к╝зларидан ╝пиб, к╝тариб, чирпирак қилиб айлантирмоқчи б╝лдию, вазият эсига тушиб, ╝зини аранг т╝хтатди.

Қ╝лини к╝тарганди, Илтижо уни к╝рди ва қадамларини тезлатиб, Холб╝ри турган б╝лги эшиги тамон юрди.Улар б╝лги ичкарисига кириб, эшикни беркитишлари билан Илтижо х╝нграб йиғлаганича Холб╝рининг қучоғига ╝зини отди.

-Холб╝ри ака! -деди у, йиғлаб.

-Асалим, бормисан! -деб юборди Холб╝ри, беихтиёр Илтижони ╝зи сезмаган ҳолда сенлаб.У Илтижони биринчи бор сенлаши эди.У севган қизининг юз к╝зларидан ╝пиб, махкам бағрига босаркан, уни сира қ╝йиб юборгиси келмасди.

Илтижо ҳам Холб╝рининг б╝йнидан қучганича ҳамон йиғларди: -Соғиниб кетдим! -деди у.

-Мен ҳам! -деди Холб╝ри, Илтижони янада махкамроқ қучиб.Шу маҳал эшик ортида қадам товушлари эшитилди ва Холб╝ри Илтижони шоша пиша қучоғидан б╝шатди.

Ичакрига официант кириб, Холб╝рига: -камчиликлар й╝қми? -деди.

-Раҳмат, оғайни, ҳаммаси жойида -деб қ╝йди Холб╝ри.

Официант чиқиб кетгач, икки севишган қалб эгалари курсиларга юзма -юз ҳолда ╝тирдилар.Улар бир -бирларининг қ╝лларини ушлаб, меҳр билан силар, бир бирларининг дийдорига т╝ймас эдилар.

Анча сукунатдан кейин Холб╝ри гап бошлади.-Х╝ш, энди нима қиламиз?Балки бу муаммо зиндонидан чиқмоқ й╝лини топармиз?Ахир, ╝лимдан бошқасининг чораси бор дейишадику -деди у.

-Билмадим, Холб╝ри ака, билмадим!Мен нима қилишни билмай қолдим.Бошимнинг ичи ҳам таши ҳам ч╝яндек қотиб қолган.Икки ╝т орасида ёнмоқдаман, ╝з ёғимга ╝зим қоврилмоқдаман!Бир тамонда иккимизнинг севгимиз, иккинчи тамонда мени авайлаб, асраб улғайтирган ота -онам!╬зимни ╝лдирай деб ҳарчанд ҳаракат қилмайин, жоним ширинлик қилиб, томиримга писка тортолмадим, заҳар ҳам ичолмадим.Буни сезган онам йиғлаб: -╬з жонига қасд қилиш ва отасига оқ б╝лиш гуноҳи кабира.Гунохи кабирани эса Худо абадул абад кечирмас экан.Қизим, менга раҳминг келмаса ҳам даданга раҳминг келсин.Биласан, хафа б╝лса, унинг қон босими ортиб кетади.Худо к╝рсатмасин, унга бир нарса б╝лса, бизга ҳеч нарса татимайди -деб насихат қилдилар. Холб╝ри ака, ишонинг, мен сизни жонимдан ҳам ортиқ севаман.Аммо ╝з бахтимни ота онам бахтидан юқори қ╝ёлмайман.╬зингиз ╝йланг, мен уларнинг биттаю битта фарзанди, к╝зларининг оқу қароси б╝лсаму мен ҳам уларнинг юзига оёқ қ╝йсам, уларни ташлаб кетсам, улар истамаган одамга турмушга чиқсам, улар менинг роҳатимни эмас, доғимни к╝ришса, нийятларига етолмасалар, менга бахт татийдими?Унда менинг фарзандлик бурчим қаёққа кетади?Қисқаси, мен ╝з бахтимга меҳрибон ота -онамнинг орзу нийятларини қурбон қилолмайман.Тушуняпсизми?Яхшиси, иккимиз умрбод д╝ст б╝либ қолайлик десам, бу шафқатсиз қарордай туюлар сизга.Аммо бошқа й╝лимиз й╝қ!Ҳайр, Холб╝ри ака, бу бизнинг с╝нги учрашувимиз.Мен сизни севаман ва иккимиз учрашган у беғубор дамларни ҳеч қачон унутмайман!Агар сиз ҳам мени севсангиз, қайта мени истаб, бу ёқларга келманг, илтимос сиздан! -деди Илтижо ва кутилмаганда ╝рнидан туриб, ташқарига отилди.Холб╝ри ҳам ╝рнидан турдию, Илтижо! -деганича қолаверди.

16
{"b":"614209","o":1}