Литмир - Электронная Библиотека

-Ҳа, шунақа деса ҳам б╝лади -деб қ╝йди хайдовчи йигит, кузатиш ойнаси орқали Бибисувайдога синовчан қараб.Унинг ёнида ╝тирган, к╝ринишидан бадавлат хонимларга ╝хшаш чиройликкина аёл ортига ╝грилиб, Бибисувайдо билан к╝ришиб, ҳол аҳвол с╝ради.Кейин:

-Қор жонворнинг ёғишини қаранг!Синглим роса совуққотибсизда ╝зиям! -деди кулиб.

-Ҳаааа, нимасини айтасиз -деди Бибисувайдо қ╝лларини кухлаб иситиб.

Машина бироз юргач, аёл яна гапира бошлади: -Кечирасиз синглим, сиз ҳам шу "Қовункапа" қишлоғида яшайсизми? -савол берди у.

-Ҳа, нимайди? -саволга савол билан жавоб берди Бибисувайдо.

-Биласизми... Нима десам экан.Ҳуллас, менинг қизим тиббиёт институтининг талабаси.Қизим ╝қиётган институт талабаларини кузда шу "Қовункапа" ширкат х╝жалиги пахтакорларига ёрдам бериш учун хашарга сафарбар қилишди.Қизим тушмагур пахта териб юриб, бир Холб╝ри деган рассом йигит билан танишиб қолибди.Яқинда ╝ша йигитнинг онаси бир иккита аёллар билан бизнинг уйга, қизим Илтижога совчиликка боришди.Қани, бир дадаси билан маслахат қилиб к╝райликчи, кейин жавобини айтармиз дедим.Энди, т╝ғриси, х╝жайиним завод директори.Катта раҳбар.Ошна оғайнилари ҳам шунга яраша.Мен ҳам катта ишдаман.Қизим шаҳарда ╝сган.╬зингизга маълум, бу умр савдоси дегани к╝мир савдоси эмас.Охири дадаси билан маслахатлашиб, йигитни суриштириб, ╝рганайлик деган қарорга келдик.Шу ерлик экансиз.╬зингиз ҳам яхши аёлга ╝хшаб турибсиз.╬ша рассом йигит ҳақида с╝рамоқчийдим сиздан -деди аёл, чиройли жилмайганича, масалани к╝ндаланг қ╝йиб.

Бу гаплардан Бибисувайдонинг к╝злари ╝з орбитасидан чиқиб кетай деди.Кейин:-Вой, кенейижон, бахтингиз бор экан!Сизни менга Худонинг ╝зи р╝бар╝ қилибди!Бай бай бай баааай!Вой, ╝тдай тушардингиза, сал б╝лмаса!Мана, тепамда Худо турибди, кенейи, мен ёлғон гапиргани қ╝рқаман!У рассом йигитга менинг ҳеч қандай хусуматим ҳам й╝қ.Аммо сиздай ҳурматли аёлнинг гулдай қизи бахтсиз б╝лишига сабабчи б╝либ қолишдан мени Оллонинг ╝зи асрасин! Илоҳим ҳеч банда бахтсиз б╝лмасин бу дунёда!..Фақат бу гаплар уччаламизнинг ╝ртамизда қолсин.Нимага десангиз, у рассом йигит Холб╝ри вахший одам.У "Қовункапа" ширкат х╝жалигининг золим раиси Исканақул Каркидонувучнинг ҳамтовоғи. Агар бу гаплардан улар ҳабар топишса, мени тириклай к╝миб, устимдан тупроқ тортиб юборишади.Ҳа, ҳа.Бу рассом жувонмарг расмингизни чизиб бераман деб алдаб, битта камбағалнинг бокира, солиха қизини бузиб қ╝йган.Аферист рассом қизни қайиққа ╝тқизиб, нилуфарлар очилиб ётган дельтада сайр қилиб юрган маҳал, эшкак билан уриб ╝лдираман деб қ╝рқитиб, шу ишни қилганда, аблах.Кейин нима б╝лганини биласизларми?Воооой, у жувонмарг ╝ша қизни қийнаб:- болангни олдириб юбор -дея қийин қистовга олавергач, қиз бечора х╝рликларга чидолмай, охири ╝з б╝йнига тош боғлаб, ╝зини ╝зи дарё делтасига ч╝ктирди. Бир хафта деганда иккиқат қизнинг мурдаси шишиб, сув юзига чиққан.Жасадни делтада балиқ овлаётган балиқчилар к╝риб қолишган.Қизни ота онаси аранг таниди.Шундан кейин шаҳардан терговчилар келиб, Қовункапа алғов далғов, ари уя б╝либ кетди.Қиз бечора ╝з жонига қасд қилишдан аввал онаси билан ҳайрлашиб, бир варақ хат қолдирган экан.Булар қизнинг ота онасини қ╝рқитиб, ╝ша хатни й╝қ қилиб, жиноий ишни пул билан бостиришди.Бу уйинг куйгур золим Исканақул Каркидонувучда пул к╝пда.Ширкат х╝жалигини кемириб, ч╝чқадай семириб ётибди.Рассом б╝лса, яна ҳеч нарса б╝лмагандай юрибди, далама дала расм чизиб. Қизингизни Худонинг ╝зи асрабди, кенейи!Маслахатим, бу ишни тез т╝хтатинглар!Мен айтдим қ╝йдим, яна ╝зингиз биласиз -деди Бибисувайдо.

Унинг с╝зларини эшитган аёлнинг дахшатдан оғзи ланг очилиб, анграйиб қолди.Кейин бироз ╝зига келиб, тилининг тагига таблетка ташларкан, баклажкадаги сувдан ютоқиб, ютоқиб ичди.Кейин: -Вой, қизгинамдан айрилиб қолишимга бир баҳя қолган эканку а!Э, Худо, мени шу аёлга учраштирганинг учун ╝зинга шукр!Синглим, сиз ҳатто тасаввур ҳам қилолмайсиз, менга қанчалар ёрдам берганингизни!Илоё мендан қайтмаса, Худодан қайтсин!Мана менинг визиткам.Бирон ёрдам керак б╝лса, тортинмай телефон қилинг -деди.

-Вой, раҳмат, опажон! -деди Бибисувайдо, Илтижонинг онаси узатган визиткани оларкан, севиниб.

11 боб

Т╝фон

Қор ёғмоқда. Гоҳ қиялаб, гоҳо чирпираб, гоҳо т╝зғиб, сассиз - садосиз, жимгина ёғаётир у.

Холб╝ри оппоқ қор учқунлари аро худди сон - саноқсиз метеоритлар ичра й╝ртиб бораётгандай.

У шундай кетиб бормоқда. Шунчаки, мақсадсиз, ёлғиз бир ╝зи тентираб,қор қоплаган қишлоқ й╝лидан тундрадай оқариб ётган дала тамон бормоқда. Б╝ралаб ёғаётган қорда ботиний хотиржамлик,ибтидоий ёлғизлик, мангу ва маҳзун, адоқсиз бир қ╝шиқ бордай, қор ёруғидан Холб╝рининг қалб зулматлари ойдинлашаётгандай, тонги ғира шира, субҳи содиқ каби ёришаётгандай туюларди г╝ё.

-Эҳ, бунчалар шафқатсиз б╝лмаса бу дунё!Ахир, қарийб бир соат аввал ҳам бу оламда мендан бахтлироқ одам й╝қ эди.Онам ҳам хурсанд б╝либ, т╝йга ҳозирлик к╝раётгандия.Илтижонинг телефонда йиғлаб айтган гаплари ҳаётимни бутунлай барбод қилди, руҳимни, вужудимни тирик мавжудод яшамайдиган ╝зга саёраларнинг қум, қуюнли саҳросига айлантириб юборди г╝ё.Ишониш қийин.Кечагина мени яхши рассом экан дея мақтаётган Илтижонинг дадаси бугун т╝нини тескари кийиб олса!Бугун энди:- рассомлар девона, дарвеш, камбағал, ёввойи ва одамови б╝ладилар.Рафаэль Сантидан тортиб то Айвазовский ва Левитангача, Шишкиндан то ╝з қулоғини ╝зи кесиб ташлаган телба Ван Гогларгача барчаларининг қорни нонга т╝ймаган, ╝злари яшаб турган уй ижара ҳақини ҳам т╝лолмай, к╝чага қувилганлар!╬лганларидан кейин эса, картиналари юз миллионлаб долларларга сотилган.Улар ╝з меҳнатларининг роҳатини к╝рмайдиган шундай ахмоқ одамлар! - деб турса.Кап катта раҳбар одам шундай фикрласа, инсон бахтини пул, молу дунё билан ╝лчаса!Қизини бадавлат бизнесмен оилага узатаман дея қасам ичса ва агар қизим менинг гапимни рад этса, ундай фарзанддан кечаман! -деса.Эй фалак!Бу қандай нодонлик!Ким билади, балки менинг ғам -ҳасрат т╝ла юрагимга таскин бермоқ учун, руҳимга осудалик бахш этмоқ учун, юпатмоқ учун шу сокин қорларингни ёғдираётгандирсан.Бу қорли й╝лларнинг кимсасизлиги нақадар яхши!О, сукунатда беғамгина ёғаётган қор, сен менга эътибор бермай жимгина ёғавер! Сен ёққан саринг дилдаги қонталаш жароҳатлар ҳам к╝милиб бораётганга ╝хшайди.Ҳозир, шу тобда сенинг чирпираб учаётган оппоқ учқунларинг аро кетаверсам, кетаверсам, кетаверсам, кетаверсам ва охири чарчаб, йиқилсам, музлаб қолсам, адолатсиз дунёнинг фитнаю фасодларидан, юрагимни қийнаган ишқ азобидан, ҳижрон қийноғидан қутилсам, ҳалос б╝лсам! Майли, қор, сен т╝хтовсиз ёғиб мени к╝миб юбор! Мени ҳатто онам ва ҳамқишлоқларим ҳам тун б╝йи тошфонар ёқиб, қамиш ва ч╝киртаклар, б╝ғизларигача қорларга ботиб, изғиринли аёз аро изиллаб ғувиллаётган далаларда, дарё соҳилида қорларга туртиниб, овозини ╝зига қайтариб келадиган қор шопирган б╝ронларда исмимни айтиб ҳайқириб, тонгача изласалар ҳам топа олишмасин!Бу дунёдан мангу й╝қ б╝либ кетай!Сен эса яна ҳеч нарса б╝лмагандай жимгина ёғавер -╝йлар эди Холб╝ри.У шундай қайғули ╝й -хаёллар оғушида дала тамон бурилган маҳал,мактаб ховлисидаги болалар ясаган улкан қорбобога к╝зи тушди.Бошига куя еган қуёнтери қулоқчин телпак, эгнига фуфайка билан пахталик шим, оёқларига пийма кийган маст Ғойиб тракторчи эса, чирпираб учаётган қор зарраларига беланганича қорбобо билан астойдитил суҳбатлашарди.

-Салом, қорбобо!Яхшимисан?Бошинга эски челакни кийиб олиб, қ╝лингда супурги билан фаррошларга қ╝йилган ҳайкалдай турибсанми, қотиб?Бундай олиб қаралса, б╝йнингдаги шарфингдан бошқа кийиминг ҳам й╝қ.Бурнинг сабзидан.Ҳеч вақойинг й╝қ б╝лса ҳам, доим кулиб турасан.Худди бир қишда ╝тадиган кетадиган муваққат умрда менга уй жойнинг, бойлигу ҳойи хашамнинг нима кераги бор дегандай, камтарин донишмандлардай ёлғиз ╝зинг бир четда индамай кулиб тураверасан.

14
{"b":"614209","o":1}