–
Хўш, гапир нима демоқчисан?
–
Тулки умрида шерни кўрмаган экан, кунларнинг бирида у билан юзма-юз келиб қолибди. Шерни биринчи бор кўргани учун чунонам қўрқибдики, оёқ қўлларидан жон чиқиб кетаёзипди. Иккинчи маротаба кўрганда унчалик қўрқмабди, учинчи маротаба кўрганда унга пешвоз чиқибди, бора-бора улар бемалол сўхбатлашадиган бўлиб қолибдилар. Қиссадан хисса шуки биз гўзал хотинларнинг хуснига қандоқ кўниккан бўлсак, бадбашаралар улар ҳам кўникиб кетишади.
–
Сен хали ўзингни шерга ўхшатасанми – деди Милейка шарақлаб кулар экан – Қаранглар бу шер эмиш, мен эса тулки, сен ўзингни яхшиси итвачча деб атагин.
–
Йўлбарс билан тулки икковимиздан қайсимиз чиройли деб бахслашиб қолишибди. Йўлбарс терисининг чиройи биланмақтанибди. Шунда тулки туриб: менинг чиройим теримдамас, юрагимда” – дебди.
–
Сени ҳали чиройли юрагинг ҳам борми?
–
Биз қулларнинг барчасини юраги чиройлидир, хуник бўлишига сизлар имкон бермайсизлар.
–
Бу қул анча билимдонга ўхшайди.
–
Товус Турнанинг патларидан кулиб, уни кўп мазах қилар экан. Менинг зарбоб чирой патларимга хавас қилсанг керак, сен беўхшов “сўтакбой”! Унга жавобан Турна – Мен юлдузлар томон учаман, осмоннинг юқори қатламларигача парвоз қиламан, сен эса ерда, батқоқликларда зарбобпатларингга маҳлиё бўлиб юраберасан. Эх бечора” деган экан.
–
Чакки эмас – деди Милейка бироз ўзгариб – бу олиб келган қулинг чиндан ҳам билимдонга ўхшайди.
–
Сенга айтмадимми – деди Дродо бироз ховлиқиброқ, уни вақти келиб барчамиз яхши кўриб қоламиз. У асло ёлғон гапирмас экан.
–
Сен масалчи экансанда – деди Милейка Эзопга биринчи маротаба жиддий тикилиб Бунчалик кўп масалларни қаердан ўргангансан.
–
Ҳаётнинг ўзи ўргатган.
–
Яна нималарни биласан?
–
У жуда кўп нарсаларни билади – яна гапга аралашди Дродо Эзопнинг ўрнига жавоб беришга шошилиб – Кўплаб Мифларни ҳам, ўқиш ёзишни ҳам билар экан.
–
Ох – хо … – деб юборди Милейка оғзининг таноби қочиб – бало экан-ку.
–
Йўл йўлакай ибодатхонага кирдик ўтирдик, деворлардаги барча ёзувларни у менга ўқиб, мағизини чақиб берди.
–
Хали у бизларни кўп маротаба қойил қолдирадиганга ўхшайди – деди Дродо ишнинг яхши томонга ўзгараётганидан қувониб.
–
Келинглар бўлмаса уни кўпроқ тинглаймиз нималарга қодир эканлигини билиб оламиз.
Милейканинг қиёфаси ўзгариб ўзининг асл холатига қайта бошлади, одатда у эрига танбеҳ беришни хуш кўрар, атайлабдан ўзини жахли чиққандек кўрсатиб Дродони бироз қийнар, унинг ялинишлари, “севаман” деган хушомадларини эшитгандан сўнг бошқачароқ холатга ўтиб бахслашишни тўхтатар, хатто мақтаб ҳам қўяр эди, бундай одати билан эрининг устидан тинимсиз хукмронлик қилишни бушаштирмай иш юритарди. Хозир бу услубини унутиб, Эзопга чиндан ҳам қойил қолганини тан олабошлади. Хайвонга бўлган муносабатидан пушаймон бўлиб, қанақадир қизиқиш таъсирига кириб қолди. Бу беўхшов қулнинг ёнида бўлиши қизиқарли бўлишига ундан нималарнидир ўрганиб олиш мумкинлигига хайратлана бошлади. Ахир қул хайвон қатори бўлмоғи лозимку, унда ақл, билим олишга бўлган қобилият бўлмас эди-ку. Қул билан сухбатланишнинг ўзи қулчилик, бўнинг устига ундан масаллар, афсоналар тинглаб завқланиб ўтиришся-я.
–
Нималар тўғрисида сўзлаб берай бекам?
–
Бизларга ўзинг ёқтирган масаллардан бир талай айтиб бер.
–
Хўп бўлади, зериктириб қўймасам бўлгани.
–
Айтабер.
–
Қайси мавзуда айтай.
–
Узинг хохлаган нарсалар тўғрисида.
–
Мен бирнеча масаллар айтиб бераман, хукм чиқариш сизларнинг ихтиёрингизда.
Тулки ва узум
Очлик ва ташналикдан қийналиб келаётган тулкивой дарахт шохига осилиб турган узум бошини кўриб қувониб кетибди, Сакраб-сакраб етаолмабди, охири иложсиз бўлиб, “боре пишмаган узум” деб жўнаб қолибди.
Олаолмаса пуф сасиқ деган гап шундан қолган.
Қўнғиз ва чумоли
Қишга тайёргарлик кўриб тинмай меҳнат қилаётган чумолини кўрган қўнғиз уни масҳаралайбошлади, “мунча ўзингни қийнамасанг” менга ўхшаб тираллабедод қилиб ўйнаб кулсанг бўлмайдими?”
Чумоли индамай қўяқолибди. Қахратон қиш бошланиб, ёмғиру-бўронлар хаммаёқни музлатиб юборибди. Озуқасиз қолган қўнғиз бир аҳволда ялани чумолининг олдига келибди: “қиш чиққунича озгина озуқангдан қарз бериб тургин, очимдан ўлиб қолмай”. “Ўз вақтида меҳнат қилиш ўрнига менинг устимдан кулган эдинг, мана энди ахволингни кўриб турибман” дебди чумоли.
Камбағал
Қашшоқ бир йигит ёғочдан ясалган Бут-хайкалча топиб олибди Бутни худо деб тушунган йигитча, “Мени бой бадавлат қил” деб роса сиғинибди. Асло фойдаси тегмай яна бирнеча кун ана шу ахволда ялинишни давом эттираберибди. Тоқати тугагач йигит ҳайкалчани жахл устида каттакан тошга урибди. Чил-чил бўлиб синган ҳайкалчанинг ичидан олтин ва кумуш тангалар тўкилибди.
“Эй сени қара-ю шунча ялинсам ҳам бир чақали фойданг тегмади ахмоқвой, мана энди бир зарба билан кўп мурувват қилдинг” – дебди қувониб кетган йигит.
Кимки нодонга мехр кўрсатса зарар кўради, адабини бериб қўйса фойда топади.
Икки тувак
Анхорда икки хил тувакни оқизиб бормоқда эди, уларнинг бири лойдан, иккинчиси мисдан эди.
“Менга яқинлашмай узоқдан сузгин” дебди лойдан ясалган тувак, мис тувакка – Озгина тегиб ктсанг мени майдалаб юборасан. шунинг учун мени ҳам сенга яқинлашгим йўқ.
Бадавлат кишининг ёнида бўлиш камбағал учун ноқулай
Бўқа ва қурбақа
Бақа сув ичгани бориб қурбақанинг боласини босиб олди. Она қурбақа биттага камайиб қолган болаларидан суради: “Қани укаларинг?” – “У ўлди, хозир бу ердан тўрт оёқли хайвон ўтаётиб босиб олди”.
“Унинг катталиги менча борми?”– дебди она қурбақа.
“Сен сўрамагин, у билан тенглашмоқчи бўлсанг “анжир” қилиб эзиб юборади” – дейишибди болалари.
Кучсизни кучли билан тенглашиши жуда хавфли.
Дехқон ва унинг ўғиллари
Дехқон ўлими яқинлашиб қолганини сезиб ўғилларига мурожаат қилибди: “Болаларим мен тез орада ўлсам керак. Боғнинг қаеригадир бойлигимни кўмиб қўйганман, ахтариб топинглар”. Буни эшитган ўғиллар терлаб-пишиб боғни кавлайбошладилар. Хазинани топаолмаган бўлса ҳам боғни бошдан-оёқ кавлаб ташлашибди, бу келаси йилга хосил учун замин тайёрлабди.
Кишилар учун чинакам хазина – халол меҳнат қилишдир.
Тингловчилар диққат билан ўтиришларидан Эзоп беҳад шод эди, ахир уни тинглашларига ўрганмаганда. Қани энди ҳақорат ва калтаклашлар ўрнини бир умрга ана шундай машғулотлар эгалласа, тенг хуқуқли сухбатлашиш гаштини у ҳам хохлаган вақтда амалга ошираолса, қани энди анабу рупарасида ўтирганларнинг имкониятлари унда ҳам бўлса, йўқ унда ҳечқачон ҳеч нарса бўлман эмас, озод бўлмагунча ҳеч нарсага эришаолмайди. Қулнинг кўрлиги шундами. У ўзи яратган нарсаларга ўзи эгалик қилаолмайди, энг мудхиш томони унинг ҳеч қандай хуқуқи йўқ. Ана шунинг учун унинг орзулари, хохишлари севгиси ҳам йўқ. Ҳарқандай орзу-истак қул учун зарарли, чунки уларга барибир эришаолмайди. Бутун умр бошқаларнинг хохишини бажариб яшашдан ҳам уқубатли иш бормикан, йўқ албатта. Бундай беъбахо неъматга эришишимиз учун барча йўллар берк, эришганлар эса уни асло қадрламайдилар. Агарда одамлар эркинликни чинакам қадрлаганларида эди, хечқачон бировнинг эркини кишанламаган бўлар эдилар. Чинакам инсоний ҳаёт билан яшаб ўтиш учун одамзот эркин бўлмоғи лозим, у эркин бўлмагунча ҳеч бир хохишига эришаолмайди, унга севги ҳам, эзгулик ҳам, жамики одамга хос фазилатлар ўгай уларга етишаолмайди, аксинча улардан захмат чекиб ўтади. Қул нафақат жисмоний уқубатга махкум, у хўрлик ва хақоратлар куршовида бўлишга мажбур. Кишиларни қул қилиш истаги бир ёки бирнеча кишига хос эмас, у барчага хос бўлган нуқсон. Хеч бир жонзот ўз жинсига одам каби зулм қилмайди, хайвонот оламида қул қилиш ёқи қул бўлиш ходисаси учрамайди. У барча нарсага эгалик қилиш истаги билан яшаётган одам боласининг хохишидир. Қулдорлик бу зўравонликдир, шафқатсизликдир.